«Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон
қарорини бажариш юзасидан, шунингдек автомобиль транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Қоидалар «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль транспортида ташиш жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини тартибга солади, шунингдек юкларни ташишга, уларнинг сақланишига қўйиладиган талабларни ва Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташишнинг бошқа шарт-шароитларини белгилайди.
611. Автомобиль транспортида ташиш учун тақдим этиладиган тез бузиладиган юклар рўйхати мазкур Қоидаларга 1-иловада келтирилган. Тез бузиладиган юкларни сақлаш ва ташиш ҳарорат режими техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
100. Ташувчига даъволар мижоз томонидан ушбу Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин тақдим этилиши мумкин.
103. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган юкларни ташишга қўйиладиган талаблар бузилган ҳолларда юкларни ташиш қоидалари бузилиши Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
Мазкур Тартибнинг 45-бандида кўрсатилган муддатгача ишлаб чиқарилган транспорт воситаларига нисбатан қуйидаги қоидалар қўлланилади: