Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш шарт-шароитларини ва сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарори билан Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул базавий касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда базавий касб-ҳунар коллежлари деб аталади) рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки ой муддатда 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича базавий касб-ҳунар коллежларига ўқув-амалий машғулотларни олиб бориш мақсадида ўқув-ёрдамчи хўжалиги учун камида 20 гектар ҳосилдор суғориладиган ер участкаси ажратсинлар;
* 2 ва 3-иловалар рус тилида берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Тақдим этиладиган ҳужжатнинг шакли, амалга ошириш механизми

Масъул бажарувчилар

I. Касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

1.

Келгуси йил учун базавий касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили
1 сентябргача

Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини бошқариш кенгашининг қарори

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги

2.

Базавий касб-ҳунар коллежларига ўқув-амалий машғулотларни олиб бориш мақсадида ўқув-ёрдамчи хўжалиги учун камида 20 гектар ҳосилдор суғориладиган ер участкаси ажратиш.

2014 йил,
сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тегишли қарорлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази

3.

Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш нормативларини қайта кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2014 йил, октябрь

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзстандарт» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарори

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзстандарт» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини бутловчи қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаган ҳолда улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Икки ой муддатда

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлигининг қўшма қарори

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги

5.

Базавий қишлоқ хўжалиги коллежларини ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан

жиҳозлаш учун хайрия эҳсонлари, халқаро молиявий институтлар грантлари ва кредитлари маблағларини жалб этишни назарда тутадиган лойиҳа таклифларни тайёрлаш.

2015 — 2017 йиллар

Дастурни амалга ошириш учун ҳомийлар маблағлари, халқаро

молиявий институтлар грантлари ва кредитлари маблағларини жалб этиш бўйича тадбирлар режаси

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар

II. Таълим стандартлари ҳамда ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, дарсликлар ва ўқув-методик
қўлланмалар билан таъминлаш

6.

Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежлари учун махсус фанлар бўйича амалдаги таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2014 йил,

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Такомиллаштирилган ўқув режалари ва дастурларининг жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш бўйича методик қўлланмалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.

Ҳар йили,

25 декабрга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мувофиқлаштириш кенгашининг қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзагросервис» АЖ

8.

Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларининг махсус фанлар ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталарининг қишлоқ хўжалиги техникаси ва замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналаридан ўқув жараёнида фойдаланиш юзасидан малакасини ошириш тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

Жадвалга асосан

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази буйруғи

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази Педагог кадрлари малакасини ошириш институти,

«Истеъдод» жамғармаси

9.

Оммавий ахборот воситаларида ва Интернет порталлари сайтларида, таълим муассасаларининг расмий сайтларида Дастурнинг амалга оширилиши кенг ёритиб борилишини таъминлаш.

Ҳар чоракда, жадвалга асосан

Дастурнинг амалга оширилишини ёритиш бўйича ахборот ишлари режаси

Давлат алоқа қўмитаси, ЎзА, МТРК, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/806/2014-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси