Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
28.01.1999
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
41-сон 28.01.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФАРҒОНА «АЗОТ» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИДА НАТРИЙ ХЛОРАТ ВА МАГНИЙ ХЛОРАТ ДЕФОЛИАНТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республика қишлоқ хўжалигини дефолиант билан таъминлаш, натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни реконструкция қилиш учун жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий технологияларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида йилига 20 минг тонна натрий хлорат ва 11,8 минг тонна магний хлорат дефолианти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасига техник ҳужжатларни тайёрлаш, асбоб-ускуналар, материалларни етказиб бериш, оталиқ монтажни амалга ошириш ва асосий ишлаб чиқаришларнинг технологик асбоб-ускуналарини фойдаланишга топширишга техник раҳбарлик қилиш юзасидан «Кребс» (Франция) фирмаси билан, қувватларни ишга тушириш муддати контракт кучга киргандан кейин 24 ой бўлган контракт тузишга рухсат берилсин.
3. Ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари 1-иловага
*
мувофиқ белгилансин.
* 1-илова берилмайди.
4. Белгилансинки, лойиҳанинг валюта қисмини маблағ билан таъминлаш:
контракт қийматининг 85 фоизи — хорижий банкнинг «Кофас» жамияти суғуртаси остида суғурта тўловларини ҳисобга олган ҳолда 153990 минг Франция франки миқдоридаги 7 йил муддатга бериладиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молияланадиган кредити ҳисобига;
контракт қийматининг 15 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 24657 минг Франция франки миқдоридаги 7 йил муддатга бериладиган кредити ҳисобига амалга оширилади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинаётган кредитлар бўйича асосий қарзни, фоизларни тўлаш ва бошқа молиявий чиқимлар Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасининг ўз маблағлари ҳисобига 2 ва 3-иловаларга
*
мувофиқ амалга оширилади.
*2, 3-иловалар берилмайди.
Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасида натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқаришларини реконструкция қилишнинг техник-иқтисодий асосланишига мувофиқ ҳар йили 1,5 минг тонна магний хлорат ва 6,5 минг тонна натрий хлорат дефолианти экспорт қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда хорижий банк билан «Кофас» жамияти суғурта қопламаси остида кредит шартномаси тузсин ва хорижий банкнинг маблағлари Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси учун қайта молияланишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур лойиҳа учун валютада ва сўмда жалб қилинаётган кредитлар бўйича хорижий банкка, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини беришга вакил қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулосани расмийлаштирсин.
10. Натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқаришларини реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари лойиҳалаштириш билан биргаликда олиб борилишига истисно тариқасида рухсат берилсин.
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тўққиз ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 28 январь,
41-сон
×
×