Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.1998
 LexUZ шарҳи
Меҳнат шартномаси қандай асосларга кўра бекор қилинганидан қатъи назар, ишга қайта тиклаш, ишдан бўшатилганлик вақти ва бўшатилганлик сабаби ифода этишни ўзгартириш, ноилождан қилган прогули учун ҳақ ундириш, бошқа ишга ноқонуний ўтказилиши муносабати билан, кам иш ҳақи тўланадиган вазифани бажарган вақти учун ҳақ ундириш, агар бу масала бошқа ишга нотўғри ўтказилганлиги ҳақидаги масалани кўрилиши чоғида суд томонидан ҳал қилинмаган бўлса, бундай низолар, ҳамда бошқа корхона, муассаса, ташкилотлардан таклиф қилинган шахсларнинг ишга қабул қилишни рад этилганлиги ҳақидаги аризаларидан келиб чиқадиган низолар, Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, профессионал-техник ўқув юртларини битирган ва белгиланган тартибда корхона, муассаса, ташкилотларга ишга юборилган ёш мутахассисларнинг аризаларига асосан ва амалдаги қонунлар билан белгиланган бошқа ҳолатларда ишлар бевосита судда кўрилади.
Бошқа меҳнат низолари, жумладан бошқа ишга тўғри ўтказилганлиги ҳақидаги низолар; бошқа ишга нотўғри ўтказилганлиги сабабли кам маош оладиган ишни бажарган вақти учун маош ундириш ёки иш ҳақидаги фарқни ундириш тўғрисидаги; маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги; маҳсулот сифатини пасайишига олиб келган технологик интизомни қўпол равишда бузганлиги ва бошқа жиддий хатога йўл қўйилганлиги учун малакани бир поғонага туширилганлиги билан боғлиқ низолар; аттестация натижасига кўра ходимнинг маошини тегишли лавозим ва ихтисос учун белгиланган энг кам ва энг кўп миқдордаги иш ҳақи ҳисобида ўзгартириш ҳақидаги; ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш асослари, меҳнат дафтарчасида нотўғри ва ноаниқ ёзилган бўлиб, бу ёзувлар буйруқ (фармойиш) ёки бошқа ҳужжатларга тўғри келмаганлиги билан боғлиқ низолар, судларда қонунда белгиланган, дастлаб уларни судсиз ҳал қилиш қоидаларига риоя қилинган ҳолда кўрилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси