Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2001 йил 11 январдаги қарорига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29-декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг самарали, мақсадга йўналтирилган ишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ишининг самарадорлиги ва мақсадга йўналтирилганлигини, унинг таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устуворликлари ва стратегик вазифаларини ҳал этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва барқарор иқтисодий ўсиш, идоравий манфаатларни Умумиқтисодиёт комплекси олдида турган ягона вазифаларни ҳал этишга бўйсундириш бўйича мувофиқлаштирилган ва ўзаро боғлиқ фаолиятини таъминлаш Бирлашган ҳайъат фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
1.3. Бирлашган ҳайъат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан юкланган вазифалар бажарилиши ҳамда уларга юкланган вазифалар ва функциялар доирасига кирувчи бошқа масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
ўз мажлисларида биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясидаги маърузасида баён қилинган иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйча дастурларни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган иқтисодиётни ислоҳ қилиш устуворликларидан ва Ўзбекистон Республикаси олдида турган стратегик вазифалардан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг самарали, уйғун ва мақсадга йўналтирилган ишини таъминлаш бўйича Чора-тадбирлар дастури бажарилишига қаратилган масалаларни чуқур ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси