«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалар ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 5-илова билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги
низом ҳамда Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги
низомлар асосида халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон
қарорида назарда тутилган имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар таъсис этадиган махсус гувоҳномани олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» Давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи (шу жумладан, ижодий имтиҳонлар бўйича) миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади;
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ олий таълим муассасаларининг магистратурасига (кейинги ўринларда магистратура деб аталади) талабаларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида», «
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва олий таълим соҳасидаги бошқа қонунчилигига мувофиқ олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилайди.
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига топширилади;
ушбу Низомнинг 7 ва
8-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ариза кўриб чиқилиб, олий таълим муассасаси ректорининг тегишли қарори қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга шахсан маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар тегишли вазирлик (идора) томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган тақдирда, тегишли вазирлик (идора) олий таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.
Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган тақдирда, Давлат комиссияси олий таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ариза кўриб чиқилиб, олий таълим муассасаси ректорининг тегишли қарори қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга шахсан маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар тегишли вазирлик ёки идора томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
Курсдан қолдирилган талаба ушбу Низомнинг 36-бандидаги ҳолатлар бўйича талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин.
38. Олий таълим муассасаси маъмурияти ташаббуси билан ушбу Низомнинг 36-банди «е)» кичик бандига кўра талабаларни ўқишдан четлаштириш талабалар касаба уюшмасининг ёзма розилигини инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Низомнинг 36-банди
«г)» кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, таълим муассасасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.