Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ самарали амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек конституциявий ваколат муддати тугаб ёки соғлиғи ҳолатига кўра истеъфога чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентига (бундан буён матнда Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти деб юритилади) зарур шароитлар ва кафолатлар яратиб беришдан иборат.