Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
05.01.1998
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
1-сон 05.01.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат;
2.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲАЗОРАСП ҚАНД-ШАКАР ЗАВОДИНИ ХОМ АШЁ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Хоразм вилоятидаги Ҳазорасп қанд-шакар заводининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қанд лавлаги экин майдонлари ва унинг ялпи ҳосили тўғрисидаги таклифи 1-иловага
*
мувофиқ қабул қилинсин.
*1-илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ва «Озиқовқатсаноат» уюшмаси билан биргаликда МДҲнинг лавлаги экиладиган минтақаларида ва узоқ хорижий мамлакатларда қанд лавлаги етиштириш тажрибасини ўргансин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг агроиқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қанд лавлаги етиштириш бўйича тавсияномалар ҳамда технологик хариталар ишлаб чиқилсин ва хўжаликларга етказилсин. Қандлилиги камида 17 фоиз бўлган қанд лавлаги олиниши таъминлансин.
3. «Озиқовқатсаноат» уюшмаси (Қосимхўжаев):
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 1998 йил 1 февралгача 1998 йил ҳосилидан қанд лавлаги харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан контрактация шартномалари тузишни тугалласин;
1998 йил 1 мартгача хўжаликларга шартномавий нарх бўйича харид қилинадиган хом ашё қийматининг камида 40 фоизи миқдорида аванс тўласин;
тайёр (қанд-шакар) ва қўшимча маҳсулот (жом)нинг бир қисмини хом ашё учун тўлов ҳисобига хўжаликларга ажратишни назарда тутсин;
қанд лавлагини қабул қилиб олиш ва сақлаш учун қанд-шакар заводи ҳудудида 50 минг тонна қанд лавлаги ғарамлаб сақланадиган майдонни, шунингдек республиканинг қайд этилган минтақаларида 4 та қанд лавлаги қабул қилиш пунктларини тайёрласин.
4. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси (Юсупбеков) лавлаги экадиган хўжаликларга 2-иловага
*
мувофиқ миқдорда минерал ўғитлар ва гербицидлар етказиб беришни таъминласин.
*2-илова берилмайди.
5. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) 1998 йил 1 мартгача машина-трактор парклари учун 3-иловага
*
мувофиқ қанд лавлаги етиштириш ва ҳосилини йиғиштириб олиш техникасини етказиб бериш масаласини ишлаб чиқсин.
*3-илова берилмайди.
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси (Матчонов) 1998-1999 йилларда республика саноат корхоналарида «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан қанд лавлаги етиштириш ва лавлагичилик техникаси паркини янгилаш учун шундай техника ишлаб чиқаришни ташкил этсин.
6. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лавлаги етиштириш тажрибасини ўрганиш асосида бир куртакли қанд лавлаги уруғини етказиб бериши мумкин бўлган ташкилотларни аниқласин, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси (Отаев) эса контрактлар тузишни ва 4-иловага
*
мувофиқ уруғлик етказиб беришни икки ой муддатда таъминласин.
* 4-илова берилмайди.
7. «Пахта-банк» ва «Ғалла-банк» «Озиқовқатсаноат» уюшмасига етиштириладиган қанд лавлаги учун хўжаликларга аванс бериш учун 761 млн. сўм миқдорида ва «Ўздонмаҳсулот» корпорациясига навли (бир куртакли) лавлаги уруғлари сотиб олиш учун 1200 минг АҚШ долларига тенг миқдорда қайта молиялаш ставкаси бўйича бир йилгача муддатга кредитлар ажратсинлар.
11. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси «Озиқовқатсаноат» уюшмасига қанд лавлаги ташиш учун зарур миқдорда автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонлари ажратсинлар.
12. «Озиқовқатсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мавсум оралиғида шакар хом ашёсини қайта ишлаш ҳисобига Ҳазорасп қанд-шакар заводининг йиллик ишлаб чиқариш қувватларини 125 минг тоннагача ошириш масаласини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазир ўринбосари М. З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 5 январь,
1-сон
×
×