Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг РЕГЛАМЕНТИ

I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ

III БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИ САЙЛАШ ВА ОРГАНЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

1-боб. Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари

2-боб. Кенгаш

3-боб. Қўмиталар

4-боб. Комиссиялар

5-боб. Депутатлар бирлашмалари

IV БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ИШИНИНГ УМУМИЙ ТАРТИБИ

6-боб. Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларини ўтказиш тартиби

7-боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисларини ўтказиш тартиби

8-боб. Овоз бериш ва қарорлар қабул қилиш тартиби

9-боб. Электрон тизимдан фойдаланиш устидан назорат

10-боб. Қонунчилик палатасидаги тадбирлар

V БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

11-боб. Қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритиш ва дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартиби

12-боб. Қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш тартиби

13-боб. Бир нечта қонун лойиҳасини битта жамланма қонун лойиҳасига бирлаштириш

14-боб. Сенат томонидан рад этилган қонунларни қайта кўриб чиқиш

15-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонунларни қайта кўриб чиқиш

16-боб. Айрим қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари

1-§. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, конституциявий қонунни ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш

2-§. Давлат бюджетининг лойиҳасини қабул қилиш

3-§. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш

VI БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

17-боб. Қонунчилик палатасининг қарорларини кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг умумий тартиби

18-боб. Сенат билан биргаликдаги ваколатларга киритилган масалалар юзасидан айрим қарорлар лойиҳаларини Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари

1-§. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ва референдум ўтказиш санасини тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш

2-§. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш

3-§. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш

4-§. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш

5-§. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш

6-§. Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш

7-§. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш

8-§. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва унинг ўринбосарини сайлаш

9-§. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларга ном бериш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш

19-боб. Қонунчилик палатасининг унинг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар бўйича айрим қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари

1-§. Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш

2-§. Регламентни қабул қилиш ҳамда унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

VII БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ

20-боб. Давлат бюджети ижросининг бориши ҳақидаги масалаларни кўриб чиқиш

21-боб. Парламент сўрови

22-боб. Депутат сўрови

23-боб. Қонунчилик палатаси томонидан бошқа назорат ваколатларини амалга ошириш

24-боб. Депутатнинг сайловчилар, сиёсий партия билан ишларини ташкил этиш тартиби

VIII БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлдаги 102-I-сонли Қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 7, 242-модда; 2006 йил, № 4, 174-модда; 2007 йил, № 7, 328-модда; 2009 йил, № 3, 68-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) мажлисларини ўтказиш, депутатлар бирлашмаларини тузиш, Қонунчилик палатаси органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, қонунчилик тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди ҳамда Қонунчилик палатасининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ички тартиб-қоидаларига доир бошқа масалаларни тартибга солади.
14) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети лойиҳаси, шунингдек ушбу Регламент 156-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолда Давлат бюджетига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
88-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Овоз беришнинг шакли ва усули тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва конституциявий қонунларида у ёки бу масала бўйича овоз беришнинг шакли ва усули белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
99-модда. Қонунчилик палатасининг қарорлари, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.
Қонунлар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатига киритилган қуйидаги масалалар ҳам қонунлар билан тартибга солинади ва Қонунчилик палатасига қонун лойиҳалари шаклида киритилади:
Қонун лойиҳаси ва ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган материаллар матнларининг нусхалари электрон шаклда тақдим этилиши керак.
119-модда. Кенгаш масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳининг) фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Регламентнинг 116-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади. Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгитдан киритилиши мумкин.
қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқми ёки мувофиқ эмасми? Агар хулосада қонун лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ эмаслиги аниқланган бўлса, қонун лойиҳасининг қайси қонунга мувофиқ эмаслиги ва бу номувофиқлик нимада акс этиши кўрсатилиши керак;
128-модда. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ва молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.
130-модда. Қонун лойиҳаларининг муқобил таҳрирлари киритилганида Қонунчилик палатаси ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича алоҳида-алоҳида овоз бериш орқали уларни бир вақтда кўриб чиқади. Агар алоҳида-алоҳида овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларининг бир нечтаси уларни қабул қилиш учун етарли овозлар сонини тўпласа, энг кўп овозлар сонини олган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Агар алоҳида-алоҳида овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларидан бирортаси ҳам қабул қилиш учун етарли овозлар сонини тўпламаса, энг кўп овозлар сонини тўплаган қонун лойиҳаси узил-кесил овозга қўйилади. Агар узил-кесил овозга қўйиш чоғида депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берса, мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Овоз бериш натижаси Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган тақдирда Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи иккинчи ва учинчи ўқиш тартиб-таомилларини истисно қилган ҳолда, масъул қўмитанинг қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини овозга қўйиши мумкин. Агар ушбу таклифга депутатларда эътироз бўлса, раислик қилувчи уларнинг ҳар бирига ўз ёндашувларини асослаш учун 3 дақиқагача вақт беради. Масъул қўмита вакили ҳар бир эътироз бўйича масъул қўмитанинг фикрини баён этишга ёки қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифни қайтариб олишга ҳақли. Агар масъул қўмита қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини қайтариб олмаса, раислик қилувчи муҳокама тугаганидан кейин иккинчи ва учинчи ўқиш тартиб-таомилларини истисно қилган ҳолда, масъул қўмитанинг қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини овозга қўяди. Агар депутатлар умумий сонининг кўпчилиги қонун қабул қилинишини ёқлаб овоз берган бўлса, у қабул қилинган ҳисобланади. Агар қарор қабул қилинмаса, қонун лойиҳаси устидаги иш ушбу Регламентда белгиланган тартибда давом эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қонун лойиҳасини моддама-модда овоз бериш натижалари бўйича маромига етказиш ва кейинги ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди. Агар овоз бериш якунларига кўра бундай таклиф овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, шунингдек моддама-модда овоз бериш жараёнида бир ёки бир нечта модда рад этилган бўлса, қонун лойиҳаси маромига етказиш учун масъул қўмитага қайтарилади. Маромига етказилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қайта кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи лойиҳани иккинчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди. Агар овоз бериш якунларига кўра бундай таклиф овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, қонун лойиҳаси рад этилган ҳисобланади ва бундан буён кўриб чиқилмайди. Қонунчилик палатасининг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорининг нусхаси қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига юборилади.
(135-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1351-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарорига асосан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Регламентнинг 135-моддасида назарда тутилган тартибда моддама-модда овоз бериш ўтказган ҳолда, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш тўғрисида.
(1352-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарорига асосан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
139-модда. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун, агар унга депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги овоз берган бўлса, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(140-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(141-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(142-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(144-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(145-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
иккинчи ўқишда қабул қилинган бир ёки бир нечта қонун лойиҳасини чиқариб ташлаш ва уларни ушбу Регламентнинг 138-моддасида назарда тутилган тартибда мустақил қонун лойиҳалари сифатида учинчи ўқишда кўриб чиқиш тўғрисида.
(146-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрдаги 1208-III-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 й., 10-сон, 631-модда)
158-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, конституциявий қонунни ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш ушбу параграфда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Регламентнинг 11 — 15-боблари талабларига мувофиқ Қонунчилик палатаси томонидан амалга оширилади.
159-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, конституциявий қонунни, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш учун депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тегишли таклиф киритилганидан кейин олти ой ичида унинг кенг муҳокамасини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиши мумкин.
160-модда. Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаса, уни кўриб чиқиш камида бир йилдан кейин қайта бошланиши мумкин.
173-модда. Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзининг Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 4, 5, 6, 7 ва 10-бандларида назарда тутилган масалалар олдин Қонунчилик палатасида, кейин Сенатда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир вақтнинг ўзида Қонунчилик палатасига ва Сенатга киритилган фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар (ушбу модда биринчи қисмининг 3, 8 ва 9-бандлари) мазкур бобда назарда тутилган тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси томонидан ушбу масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган масалалар, қоида тариқасида, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисларида ушбу Регламентда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
174-модда. Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан ўзининг мутлақ ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори, агар ушбу Регламентнинг 18-бобида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Сенатга юборилади.
214-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги масала ушбу Регламентнинг 219 — 222-моддаларида назарда тутилган муддатларда ва тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарор дарҳол Сенатга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига маълумот учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси