Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
07.05.2008
07.12.2004
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
574-сон 07.12.2004
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗЭКСАЙД» ЁПИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҚЎШМА КОРХОНАСИДА АККУМУЛЯТОР БАТАРЕЯЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Замонавий аккумулятор батареялари ишлаб чиқариш бўйича яратилган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, улар билан ички бозорни тўлдириш ва уларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг «EurasiaTrans» Limited (Буюк Британия) компаниясини «ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасига стратегик инвестор сифатида жалб этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. «Eurasia Trans» Limited» (Буюк Британия) компанияси:
«Эксайд АБ Груп Лтд» компаниясининг 51 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш йўли билан «ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси акциядорлари таркибига кириши;
аккумулятор батареялари ишлаб чиқаришни йилига 1,2 млн донагача етказишни, улардан камида 80 фоизини экспортга сотиш мажбуриятини олишни назарда тутувчи бизнес-режа ишлаб чиққанлиги;
«ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасини 4,425 млн АҚШ доллари миқдоридаги айланма маблағлар билан таъминлаш ва лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилган кредитларни 1 ва 2-иловаларга
*
мувофиқ жадвалларга қатъий риоя қилган ҳолда қайтаришни таъминлаш мажбуриятини олганлиги;
* 1-2-иловалар берилмайди.
«ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасига хом ашё, материаллар ва бутловчи деталлар харид қилишда фойдаланиш учун 3,675 млн АҚШ доллари миқдорида айланма маблағлар сифатида инвестиция бериши;
«ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасига ишлаб чиқариладиган маҳсулотга «Катод» савдо маркасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериши маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг:
«ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси устав капиталидаги ўзига тегишли 25 фоиз миқдоридаги акциялар пакетининг бир қисмини, «Eurasia-Trans» Limited компанияси томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилган, шу жумладан илгари жалб этилган кредитлар қайтарилган тақдирда унга 3-иловага
*
мувофиқ муддатларда бериш;
* 3-илова берилмайди.
2016 йилда устав капитали таркибини 3-иловага
*
мувофиқ ўзгартириш тугаллангандан кейин «ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси устав капитали улушларини қуйидаги миқдорларда тақсимлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси улуши — 23,3 фоиз;
«EurasiaTrans» Limited (Буюк Британия) компанияси улуши — 76,0 фоиз;
«Жиззахободончилик» акциядорлик жамияти улуши — 0,7 фоиз.
4. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти билан биргаликда қўрғошин парчаларини йиғишни, шу жумладан жисмоний шахслардан йиғишни ташкил этсин, 2005 йилнинг I ярим йиллигида «ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси базасида уни қайта ишлаш линиясини ишга туширишни таъминласин.
«Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти «ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасига 4-иловага
*
мувофиқ ҳажмларда қўрғошин парчалари етказиб берилишини таъминласин
* 4-илова берилмайди.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли
қарори
билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 161-модда)
6. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг «ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасида аккумулятор батареялари ишлаб чиқариш лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон
қарори
билан тасдиқланган Тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, уларга қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 декабрь,
574-сон
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли
қарори
билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 161-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 497-модда; 2008 й., 19-сон, 161-модда)
×
×