Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган қарздорликларни ҳисобдан чиқариш, мазкур банднинг тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган шахслар 2019 йил 1 июлга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда амалга оширилиши белгилансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил26 декабрдаги ПФ-5607-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Фармоннинг 5-бандида кўрсатилган талаблар тезкор-қидирув тадбирлари, шунингдек, жиноят-процессуал қонунчилиги асосида ўтказиладиган тафтишга нисбатан татбиқ этилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-110-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 06/23/110/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-110-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 06/23/110/0506-сон)
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5087-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари — Палата аъзоларининг фаолиятида ўтказиладиган текширувлар мониторингини амалга ошириши ҳамда текширувларда иштирок этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 мартдаги ПФ-6184-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон)
«Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий органлари ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ахборотга асосан кўчмас мулкка бўлган тегишли ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Текширувлар (назорат функциялари)

Назорат қилувчи орган

Текширув муддати

1.

Ишончли ахборотлар мавжуд бўлганида тегишли рухсатномасиз ёки қалбаки акциз маркали ёхуд акциз маркасиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва сотиш ҳолатларини текшириш

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

1 кун

2.

Қалбакилаштирилган, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш мақсадида фақатгина шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва улгуржи реализация қилишни назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1 кун

21.

Қалбакилаштирилган, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган маҳсулотлар, рецепт билан бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рецептсиз сотилишининг олдини олиш мақсадида фақатгина шундай маҳсулотларни чакана реализация қилиш бўйича ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1 кун

22.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилишини, улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотларда уларга берилган лицензия талабларига риоя этилишини бир йилда кўпи билан бир маротаба назорат қилиш (2 ва 21-позицияларда белгиланган назорат тадбирлари бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5 кун

3.

Атмосфера ҳавоси, тупроқлар, ер усти ва ер ости сувларини ифлослантирувчи манбалар, шунингдек, ваколатли орган билан келишилган объектларда ноқонуний ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва чиқиндилар мониторинги.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

1 кун

4.

Рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилинганлигини ўрганиш мақсадида барча қурилиш объектларида, шу жумладан якка тартибдаги уй-жой қуриш объектларида, молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, қисқа муддатли инспекторлик текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат қилиш

инспекцияси, туманлар (шаҳарлар) бош архитекторлари

1 кун

41.

Йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси

3 кундан ошмаган ҳолда

5.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясиваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

30 кундан ошмаган ҳолда

6.

Саноат, радиациявий ва ядро хавфсизлик талабларига риоя қилиш ҳолати устидан, шунингдек ваколатли орган билан келишилган объектларда углеводород хом ашёли ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофазасини назорат қилиш.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

10 кундан ошмаган ҳолда

7.

«Ўзбекэнерго» АЖ объектларида ҳамда 35 кВ ва ундан юқори кучланишдаги электр тармоқларида ишларни олиб боришда хавфсизликни назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетика соҳасида назорат қилиш давлат инспекцияси

5 кундан ошмаган ҳолда

8.

Табиий, техноген, террорчилик-қўпорувчилик тусидаги фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва улардан ҳимоя қилиш масалалари бўйича, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган объектларда фуқаро муҳофазаси талабларига риоя қилиш устидан назорат олиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

9.

Барча ташкилотларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланишни текшириш.

Бунда кўрсатилган текширувлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруқларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молия назорати бош бошқармаси

10 кундан ошмаган ҳолда

10.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ваколатига кирадиган масалалар бўйича:

уч ойда кўпи билан бир маротаба — умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи, шу жумладан озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлайдиган, оқова сувларни чиқариб ташлайдиган;

олти ойда кўпи билан бир маротаба — қонун ҳужжатларига кўра ходимлари тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган, шу жумладан сартарошхона ва косметология хизматларини кўрсатувчи;

бир йилда кўпи билан бир маротаба — аҳолига диагностика, даволаш-профилактика хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

10 кундан ошмаган ҳолда

101.

Нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир маротаба (қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда) текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5 кундан ошмаган ҳолда

11.

Давлат захиралари жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларида назорат функцияларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

10 кундан ошмаган ҳолда

12.

Ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш ҳамда ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар ўтказилиши устидан назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

1 кун

13.

Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ерлардан мақсадли фойдаланилиши, ижара шартномаси бўйича мажбуриятларга мувофиқ, улар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини (ғўза, дон ва бошқалар) экиш бўйича ўрнатилган талабларга риоя этилишини назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

5 кундан ошмаган ҳолда

14.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланмаган жойларда амалга оширилаётган, шунингдек келиб чиқишини исботловчи тегишли ҳужжатсиз гўшт ва сут маҳсулотлари савдоси устидан назорат.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

1 кун

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган рўйхатга мувофиқ, автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида технологик жараён талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан бир йилда бир мартадан кўп бўлмаган назорат тадбирлари.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бирга

1 кун

16.

Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш устидан назорат ўтказишда тизимли текширишлар.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

5 кундан ошмаган ҳолда

171.

Сув таъминоти ва сув чиқариш тизимларига ноқонуний уланиш, ҳисоблаш мосламаларига қасддан шикаст етказганлик, ҳисоблаш мосламалари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатларини, шунингдек, ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналари томонидан сув таъминоти ва канализация соҳасида хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилиниши ҳолатларини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

1 кун

172

Асосли маълумотлар бўлганда кўп квартирали уйлардаги жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини текшириш ?амда бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда юзага келган авария вазиятларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилганлиги устидан назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси

1 кундан ошмаган ҳолда

18.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ваколатига кирадиган масалаларга доир текширишлар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси

30 кундан ошмаган ҳолда

20.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунига мувофиқ кредит ташкилотлари фаолияти устидан назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

30 кундан ошмаган ҳолда

21.

Қуйидаги ҳолатларни аниқлаш ва олдини олишда тезкор назорат чораларини кўриш:

ёнувчан моддалар ва қурилиш материалларини жойлаштириш ёки очиқ алангалатишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик;

махсус техник қурилмаларни қўлламаган ҳолда битумни эритиш, далалар ва аҳоли пунктларида анғиз, тўқилган хазон ва дарахтлар новдаларини ёхуд бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш;

оқова сувларни жой рельефига ёки очиқ сув объектларига, шунингдек коммунал канализация тизимига меъёридан ортиқ ёки рухсатсиз ташлаш;

сувни табиий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ёки махсус истеъмоли учун рухсатномасиз олиш;

дарахтларни ноқонуний кесиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни ноқонуний териш ва тайёрлаш ёки йўқ қилиш, ноқонуний билан ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан балиқларни) ноқонуний овлаш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик;

дарёлар, сойлар, кичик дарё ва кўлларнинг ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

1 кун

22.

Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

10 кундан ошмаган ҳолда

221.

Солиқ аудитини ўтказиш*

Ўзбекистон ?еспубликаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган муддатлардан ошмаган ҳолда

23.

Қуйидагиларни назорат қилиш:

юк ва йўловчи ташишни ташкил этувчи хўжаликларда техник воситаларнинг ишчи ҳолатида тутиш, эксплуатация қилиш ва таъминлаш;

идоравий темир йўллактр трига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларида локомотивлар, вагонлар, алоқа воситалари ва сигнализация, элеаъминотининг ишчи ҳолатида тутилишини таъминлаш.

«Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси

10 кундан ошмаган ҳолда

25.

Юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказилаётган текширувлар

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси

30 кундан ошмаган ҳолда

26.

Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ҳамда алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилувчи улгуржи корхоналарни қуйидаги мақсадларда текшириш;

ўлчов жиҳозлари, пломбалар ва бошқа мониторинг воситаларнинг бутлиги;

этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари қолдиқлари;

лицензия олишда тақдим этилмаган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватлар мавжуд эмаслиги;

узум ва мевадан тайёрланган вино маҳсулотлари сифатининг амалдаги техник талабларга мослиги.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

3 кундан ошмаган ҳолда

27.

Юридик шахслар томонидан ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом-ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларининг геологик-маркшейдерлик таъминоти соҳасида қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши устидан текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

10 кундан ошмаган ҳолда

28.

Ер қаъри фойдаланувчилари томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш (чиқариш)нинг ҳақиқий ҳажмларининг маркшейдерлик ўлчов хулосаларига мувофиқлиги устидан йилига икки мартадан кўп бўлмаган мониторинг ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда

5 кундан ошмаган ҳолда

29.

Ер қаъри бойликлари ва техноген минерал ҳосилалардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш учун рухсат ҳужжатларини олмай туриб, ўзбошимчалик билан фойдали қазилмаларни қазиб олишга йўл қўймаслик бўйича назорат тадбирларини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

1 кун

30.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

10 кундан ошмаган ҳолда

31.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

1 кун

32.

Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан:
бир йилда бир мартадан батафсил ва назорат текширувини ўтказиш; жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида тезкор текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

33.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг Давлат назорати департаменти ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

34.

Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ хусусий бандлик агентликлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

35.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ички назорат қоидаларини тасдиқловчи давлат органлари ва назорат юклатилган органлар

30 кундан ошмаган ҳолда

36.

Нодавлат ўрта махсус, профессионал, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларида, ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, тегишли лицензия ва тасдиқномасиз, шунингдек лицензия ва тасдиқномада назарда тутилмаган йўналишларда таълим бериш ҳолатларини, лицензия ва тасдиқномада фаолият манзили сифатида кўрсатилмаган манзилда фаолият юритиш (офис, ўқитиш манзили) ҳолатларини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

361.

Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларида, ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, тегишли лицензия ва тасдиқномасиз, шунингдек лицензия ва тасдиқномада назарда тутилмаган йўналишларда таълим бериш ҳолатларини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

362.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш таълим ташкилотларида ҳамда автомототранспорт воситаларини (траллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича имтиҳон марказларида, ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, тегишли лицензия ва тасдиқномасиз, шунингдек лицензия ва тасдиқномада назарда тутилмаган йўналишларда ва фаолият манзилларида таълим бериш, шунингдек имтиҳон олиш ҳолатларини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Назорат

функциялари

Назорат қилувчи орган

Назорат функциялари ваколатига ўтказилаётган фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар

Назорат қилувчи

органда сақланиб қолинаётган назорат механизми

1.

Туроператорлик ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси

Хусусий туристик ташкилотлар уюшмаси ва туризм соҳасидаги бошқа жамоат бирлашмалари

Профилактика
ишлари;

туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаш

2.

Полиграфия соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Профилактика
ишлари

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
 LexUZ шарҳи

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон, 02.11.2018 й., 06/18/5566/2153-сон, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон; 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон; 11.04.2019 й., 06/19/5707/2923-сон; 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон; 31.10.2019 й., 06/19/5863/3979-сон; 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; 28.11.2019 й., 06/19/5884/4081-сон; 28.11.2019 й., 06/19/5884/4081-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 03.06.2021 й., 06/21/6240/0514-сон, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-сон, 16.07.2021 й., 06/21/6262/0680-сон; 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон; 04.08.2022 й., 06/22/182/0710-сон; 26.05.2023 й., 06/23/77/0298-сон; 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон; 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон; 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 21.07.2023 й., 06/23/110/0506-сон; 03.08.2023 й., 06/23/125/0553-сон; 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон; 24.01.2024 й., 06/24/20/0063-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси