1. Ушбу Низом «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш учун ахборот маҳсулотини ёшга оид таснифлашда ёшга оид таснифлаш мезонлари ва ахборот маҳсулоти экспертизасини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Агентлик эксперт(лар)дан ушбу Низомнинг 37-бандида кўзда тутилган маълумотларни олгандан сўнг, Интернет тармоғининг идентифакация қилинган ахборот ресурси тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва мазкур ресурсларга киришни чеклаш учун ваколатли органга юборади.
1. Ушбу Низом «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ёки болаларнинг ёшга оид тоифалари бўйича таснифланган ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулотининг айланишида маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар, дастурий-аппарат ва техника воситаларига доир талабларни ўрнатиш тартибини белгилайди.
Қонуннинг 16-17-моддалари ҳамда Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Низомга мувофиқ ахборот маҳсулотига белги бериш ва уни жойлаштириш ва (ёки) ахборот маҳсулоти тўғрисида матнли огоҳлантиришни жойлаштиришнинг тартиб-тамойиллари;
Қонуннинг 19-моддасига ва Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Низомга мувофиқ равишда эфир ва кабель, теле ва радиоузатиш, Интернет тармоғи ва ҳаракатчан радиотелефон алоқа тармоқлари орқали, болалар бўлишига рухсат этилган жойларда тарқатиладиган болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти ва унинг қисмларининг айланишига доир қўшимча талаблар;
ҳамма кириши учун очиқ бинолар ва жойларда ушбу Низом 15-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жойлаштириш ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни турли воситалар орқали аҳолига етказиш;
болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулотининг айланишини амалга оширувчи ишлаб чиқарувчи ва (ёки) тарқатувчининг Интернет тармоғидаги расмий сайтида ушбу Низом 15-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, маъмурий ва ташкилий чора-тадбирларни қўллаш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш;