Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон ва «Озодликдан маҳрум этилган шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 29 январдаги ПҚ-4138-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг жазони ижро этиш муассасаларида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича идоравий умумтаълим мактаби ва тегишли халқ таълими бўлимлари умумтаълим мактабларининг филиаллари фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлашган касб-ҳунар таълими муассасаларини 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказиш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси