Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
23.02.1995
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
67-сон 23.02.1995
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.01.00 Умумий қоидалар]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САВДО КОРХОНАЛАРИНИНГ КРЕДИТ БЕРИШ ЖАМFАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китобларини жадаллаштириш асосида аҳолини энг зарур товарлар билан узлуксиз таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг оборот маблағларини тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва Ўзбекбирлашувнинг корхоналар ва ташкилотлар ходимларининг, шунингдек республика фуқароларининг шахсий жамғармаларини оборотга жалб этиш ҳисобига Савдо корхоналарида кредит бериш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва Ўзбекбирлашув фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига ташкил этиладиган Савдо корхоналарининг кредит бериш жамғармаси тўғрисидаги низомни 3 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Белгилаб қўйилсинки, савдо ташкилотлари ва корхоналари раҳбарлари кўрсатиб ўтилган Низомнинг омонатчиларга бериладиган кафолатлар ва мажбуриятлар бўйича талабларининг сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
3. Белгилаб қўйилсинки, Савдо корхоналарининг кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобига сотиб олинган товарларни сотишдан тушган савдо тушумларидан дивидендларни тўлашда, шунингдек мазкур Жамғарма суммаси доирасида омонатчиларнинг талабига биноан омонатларни қайтаришда фойдаланилиши мумкин.
4. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Савдо корхоналарининг кредит бериш жамғармасининг самарадорлиги ва юқори рентабеллиги тўғрисида ходимлар ҳамда фуқаролар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 23 февраль,
67-сон
×
×