Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар |
I. Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратиш |
1. | Маҳалла ёшлари ўртасида «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги», «Чарм-тўп» футбол мусобақаларини мунтазам ва юқори савияда ўтказиш тизимини йўлга қўйиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 май | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), ЎзбекистонЁшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев) |
2. | Ҳудудлар кесимида барча корхона ва ташкилотлар, давлат муассасалари ходимлари ўртасида футбол бўйича «Бош вазир кубоги», «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги» каби тизим мусобақаларини кенг қамровда ва мунтазам ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 май | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
3. | Мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчиларини футболга қизиқтириш учун футбол бўйича ўйин шаклида кўргазмали дарсларни ташкил этиш. Мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ўртасида доимий тарзда футбол бўйича фестиваллар ва қизиқарли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 апрелдан бошлаб | Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
4. | Умумтаълим мактаблари ўртасида ҳар бир туман (шаҳар)да доимий равишда йилига камида икки маротаба «Мактаблар футбол лигаси» мусобақаларини ўтказиб бориш. «Мактаблар футбол лигаси» мусобақаларини ўтказиш натижалари бўйича иқтидорли ўқувчиларни туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлинмалари ҳамда хусусий футбол мактабларига саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 май | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
5. | Туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлинмалари ва хусусий футбол мактаблари ўртасида ёш тоифасидан келиб чиқиб белгиланган меъёрлар асосида «Спорт мактаблари футбол лигаси» мусобақаларини ўтказиб бориш. «Спорт мактаблари футбол лигаси» мусобақаларини ўтказиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари (кейинги ўринларда — футбол маҳорат мактаблари), хусусий профессионал футбол мактаблари ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академияларига футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 май | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
6. | Футбол маҳорат мактаблари, хусусий профессионал футбол мактаблари ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академиялари ўртасида ёш тоифасидан келиб чиқиб белгиланган меъёрлар асосида «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақаларини ўтказиб бориш. «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақаларини ўтказиш натижалари бўйича ҳудудий профессионал футбол клубларига футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 май | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
7. | Хусусий футбол мактаблари ва хусусий профессионал футбол мактаблари фаолиятини тартибга солиш ва янада ривожлантириш, шу жумладан улар тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 октябрь | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
8. | Футболни оммалаштиришга оид қисқа метражли видеороликлар яратиш, ҳужжатли ва бадиий фильмларни суратга олиш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йилдан бошлаб | Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), «Ўзбеккино» МА (Ф. Абдухаликов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
9. | Футболни оммавийлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактабларида аёллар футболи, футзал (мини-футбол) ва соҳил футболи гуруҳларини ташкил қилиш, улар ўртасида мунтазам равишда мусобақаларни ўтказиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 май | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
10. | Таниқли футболчилар ва тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун учрашув ва мастер-класслар ўтказиб бориш. | Режага асосан | 2019-2020 йиллар давомида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
11. | Футбол тренерларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш. Бунда тренерларга қўшимча пул мукофоти (ойликдан ташқари) миқдорини тарбияланган болалар ва ўсмирларнинг миллий терма жамоаси ва профессионал футбол клубларига аъзолигидан келиб чиқиб белгилаш механизмларини жорий қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 сентябрь | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
12. | Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларга барча ҳудудлардан фан-клублари аъзоларини марказлашган ҳолда жалб этиш чораларини кўриш ҳамда ватанпарварлик руҳидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларини мунтазам олиб бориш. | Режага асосан | 2019-2020 йиллар давомида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
II. Профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш |
13. | Профессионал футбол клублари ҳамда терма жамоалар таркибларини жисмоний тайёргарлиги яхши футболчилар орасидан шакллантириш мақсадида жисмоний тайёргарлик талабларини қайта кўриб чиқиш. Бунда профессионал футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик талабларини мазкур Фармон би�ан тасдиқланаётган жисмоний тайёргарлиги бўйича моделлаштирилган меъёрлари доирасида амалга ошириш. | Ўзбекистон футбол ассоциацияси қарори | 2020 йил 1 март | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
14. | Иқтидорли футболчиларни тайёрлаш орқали Марказий Осиё, Россия, Хитой ва бошқа футболи ривожланаётган давлатларнинг етакчи клубларига «футболчилар экспорти»ни амалга ошириш, хорижий футбол бозорларини эгаллаш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йилдан бошлаб | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
15. | Профессионал футбол клубларини футболи ривожланаётган давлатларнинг етакчи клубларига «футболчилар экспорти»ни амалга ошириш фаолиятини рағбатлантириш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2020 йил 1 декабрь | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
16. | Профессионал футбол клублари ҳузурида инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчиларни жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш. | Режага асосан | 2019-2020 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов) |
17. | Футбол клубларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларга қўлланадиган солиқ ва божхона имтиёзларидан самарали фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 февраль | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
III. Истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция), уларни профессионал даражада тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш |
18. | Туман (шаҳар), вилоят ва республика спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган мусобақаларда қатнашувчи барча футболчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш. Республика бўйича футбол билан мунтазам шуғулланаётган барча спортчиларнинг функционал диагностика натижаларининг ягона базасини яратиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 январь | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
19. | Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси фаолиятини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2019-2020 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
IV. Футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш |
20. | Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига жавоб берадиган замонавий футбол майдонларини барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси фармойиши | 2020 йил 15 ноябрь | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
21. | Футболчиларни тайёрлаш ва ёшларни футболга жалб қилиш мақсадида республикада футбол майдонларини барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси фармойиши | 2020 йил 15 ноябрь | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
22. | Ҳудудларда футзал (мини-футбол) бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган замонавий спорт заллари тармоғини барпо этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш. Ҳар бир ҳудудда соҳил футболи билан шуғулланиш учун қумли майдончалар барпо этилишини таъминлаш. | Вазирлар Маҳкамаси фармойиши | 2020 йил 1 август | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
23. | Футбол майдонлари ва мини-футбол майдончаларини барпо этиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида қурилишини назарда тутувчи «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш. Футбол майдонлари ва мини-футбол майдончаларини барпо этишда халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредит линияларини Ҳукумат кафолати асосида жалб қилиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йилдан бошлаб | Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Зокиров), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
24. | Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 декабрь | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) |
25. | VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини 2020 йил август ойидан бошлаб Суперлига учрашувларида тажрибада қўлланиши (оффлайн режими) амалга оширилиши учун ҳар бир стадионда камида 6 та НD камера ўрнатилишини таъминлаш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 март | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
26. | Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини жойлаштириш. | Ташкилий тадбирлар | 2019-2020 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
27. | Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Красногорск қўрғонида жойлашган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Ўқув-соғломлаштириш базасини Футбол бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларнинг қисқа муддатли ўқув йиғин машғулотларини ўтказиш учун реконструкция қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси фармойиши | 2020 йил 1 ноябрь | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
28. | Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Футбол бўйича республика спорт маҳоратини ошириш олий мактаби бино ва иншоотларини 2020 йилда замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси фармойиши | 2020 йил 15 ноябрь | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
V. Давлат таълим муассасалари, шу жумладан спорт мактабларини футбол учун зарур бўлган анжомлар ва жиҳозлар билан таъминлаш |
29. | Давлат таълим муассасалари, шу жумладан туман (шаҳар) спорт мактаблари футбол бўлинмаларини футбол учун зарур бўлган анжом ва жиҳозлар билан таъминланганлигини ўрганиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 январь | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
30. | Умумтаълим мактаблари ва туман (шаҳар) спорт мактаблари футбол бўлинмаларини футбол бўйича спорт анжомлар ҳамда жиҳозлар билан, шу жумладан футбол тўплари доимий равишда белгиланган меъёрлар доирасида таъминлаш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йилдан бошлаб | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
VI. Футбол соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга инновацион ёндашув, илғор илмий-методик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш |
31. | Футбол бўйича техник директор лавозимларига мутахассисларни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Ўзбекистон футбол ассоциацияси қарори | 2019-2020 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
32. | Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси инструкторлари раҳбарлигида ҳакамлар учун назарий ва амалий ўқув семинарларини ташкил этиш. | Ташкилий тадбирлар | 2019-2020 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
33. | Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:футбол маҳорат мактаблари тренерлари ва мутахассисларининг профессионал даражасини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш; Осиё Футбол Конфедерацияси дастурлари бўйича (аёллар футболи, футзал (мини футбол), соҳил футболи, дарвозабонлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича тренерлар) халқаро инструкторларни жалб қилган ҳолда халқаро тренерлик курсларини ўтказиш; Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Европа Футбол Ассоциациялари Бирлашмаси ва Осиё Футбол Конфедерацияси мутахассисларини жалб қилган ҳолда тренерлик таълими бўйича инструкторларни тайёрлаш юзасидан ихтисослаштирилган курсларни ташкил этиш; футболнинг турли йўналишлари — аёллар футболи, футзал (мини футбол), соҳил футболи бўйича тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар учун Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерациясининг ихтисослаштирилган семинарларини ташкил этиш ва ўтказиш; футбол бўйича тренерларнинг хорижий мамлакатларда малака оширишини (стажировкасини) ташкил этиш; футбол селекционерлари ва таҳлилчилари учун ўқув курсларини жорий этиш ва мунтазам равишда ўтказиш. | Режага асосан | 2019-2020 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
34. | Замонавий илмий ютуқлар ва инновацион технологияларидан фойдаланилган ҳолда тренер, селекционер (скаут), таҳлилчи, ҳакам, маркетолог ва футбол менежери йўналишлари бўйича юқори малакали футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида маҳаллий ҳамда хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш орқали Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказини ташкил этиш. Ўзбекистон Республикасида футбол бўйича ҳакамларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида танлаб олиш мезонларини қайта қўриб чиқиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 февраль | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
35. | Футбол ўйинлари давомида мухлислар билан ишлаш ва локал хавфсизликни таъминлаш бўйича «стюард мухлис» тизимини ташкил этиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 май | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
36. | Ўзбекистон футбол мутахассисларини халқаро футбол тузилмаларининг бошқарув бўғинларида фаолият юритишларини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йилдан бошлаб | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
37. | Ҳудудларда клублар, болалар ва ўсмирлар, оммавий футболни ривожлантириш мақсадида чет эллик мутахассисларини жалб этган ҳолда уларнинг иш тажрибаларидан амалий фойдаланиш. | Лойиҳалар доирасида | 2019-2020 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
38. | Футболда шарҳловчилик соҳасини кучайтириш, ушбу йўналишда истеъдодли кадрларни тайёрлаш, малака ошириш тизимини йўлга қўйиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йилдан бошлаб | Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
39. | Футболни ёритувчи журналистлар, шарҳловчилар, техник гуруҳ, кўчма телевизион станциялари ходимларининг малака ошириб боришлари учун футбол мутахассислари билан семинар тренинглар ташкил этиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йилдан бошлаб | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
40. | Футболи ривожланган Европа мамлакатларининг (Англия, Хорватия, Сербия, Россия ва бошқ. ) болалар футболи тизими билан танишиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг мутахассис ходимларига хориж сафарларини ташкил қилиш. | Ташкилий тадбирлар | 2019-2020 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
VII. Футбол мусобақалари телевизион трансляцияси тизимини тубдан такомиллаштириш |
41. | Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ ўтказиладиган ҳамда Ўзбекистон ички мусобақаларини ёритиш учун 2та кўчма телевизион станцияларни харид қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси фармойиши | 2020 йил 1 июль | Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
42. | Футбол мусобақалари телевизион трансляцияси медиа ҳуқуқларини ўрта ва узоқ муддатли шартларда хусусий секторга ўтказиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
43. | Футбол стадионлардан футбол мусобақаларининг тўғридан-тўғри трансляциясини ташкил этиш учун оптик толали алоқа линияларини ўтказиш. Футбол стадионлардан репортажларни онлайн тарзда тайёрлаш мақсадида юқори тезликдаги Интернет тизимини ташкил этиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил давомида | Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
VIII. Футбол соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш |
44. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 304-сон қарорини янги таҳрирда қабул қилиш ва унда ҳудудий футбол ассоциацияларининг фаолиятини тартибга солувчи механизмларни назарда тутиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 февраль | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
45. | Футбол маҳорат мактабларига футболчиларни ягона тизимда қабул қилишни жорий қилиш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 май | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
46. | Халқаро талаблардан келиб чиқиб, футбол спорт тури бўйича (агентлар)нинг воситачилар фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 15 февраль | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
47. | Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан мазкур мактаблар тренерларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини босқичма-босқич ошириш, селекционер лавозими сонини кўпайтириш. Умумтаълим мактабларнинг моддий-техника базасидан келиб чиқиб ҳамда ўқувчилар қизиқишига кўра болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўйича тармоқ тўгаракларини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 сентябрь | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
48. | «Спорт шифокори», «спорт психологи», «спорт фармакологи», «спорт диетологи», «спорт селекционери», «футбол таҳлилчиси», «спорт ҳуқуқшуноси», «техник директор» ва «футбол ҳаками» каби замонавий касбларни қонунчилик доирасида белгиловчи ва фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 15 ноябрь | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
49. | Футболда коррупцион схемалар бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. | Комплекс чора-тадбирлар режаси | Режани тасдиқлаш — 2019 йил 1 декабрь Режани амалга ошириш — режага асосан | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоци?цияси (А. Азизов) |
50. | Ҳуқуқшунослик соҳасида фаолият олиб бораётган олий таълим муассасаларида спорт ҳуқуқи йўналишини ривожлантириш. | Ташкилий тадбирлар | 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
51. | Ҳудудий футбол ассоциациялари инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 март | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
IX. Футболни молиялаштириш тизимини ривожлантириш ва тижоратлашув механизмларини жорий этиш |
52. | Стадионларга футбол мухлисларини кенг жалб қилиш мақсадида замонавий чипта тизими (шу жумладан абонемент сотуви)ни жорий қилиш, қолаверса, стадионлар инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида «хоспиталити хизматлари» (хостел, овқатланиш, фитнес, спорт мактаблари ва бошқалар)ни ташкил этиш, клублар ва стадион музейлари фаолиятини йўлга қўйиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йилдан бошлаб | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
53. | Профессионал футбол клублари бошқарув тизимини тижоратлаштириш, жумладан 2020 йилдан бошлаб ҳар бир клубнинг аниқ йиллик бизнес-режаларини ишлаб чиқилишини ва уларни Ўзбекистон футбол ассоциациясига тақдим этишни таъминлаш. | Бизнес-режалар | Ҳар йили 15 январга қадар | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
54. | Футбол соҳаси субъектлари фаолиятини тижоратлаштириш мақсадида «футбол мерчандайзинги» (клублар атрибутикаси, сувенир ва экипировкалар мажмуини яратиш, туристик саёҳат маршрутлари ва бошқалар)ни жорий қилиш. | Ташкилий тадбирлар | 2019-2020 йиллар давомида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов) |
X. Футбол бўйича терма жамоалар ва уларнинг захирасини шакллантиришда мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш |
55. | Футбол бўйича терма жамоаларга иқтидорли футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Ўзбекистон футбол ассоциацияси қарори | 2020 йил 1 май | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
56. | Терма жамоа тикланиш воситалари билан таъминлаш, уларнинг овқатланиш ва витаминизация тизимини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2020 йил 1 июль | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), спорт федерациялари ва ассоциациялари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
57. | Футбол клубларининг расмий мухлислар фан-клублари аъзолари учун миллий қадрият ва анъаналари асосида «Мухлис кодекси» қоидалар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | Қўшма қарор | 2020 йил 1 август | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
58. | Футбол бўйича Ўзбекистоннинг ягона мадҳиясини яратиш. | Ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 сентябрь | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
59. | Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида функционал диагностика ва спортчиларни соғломлаштириш учун замонавий спорт тиббий марказини ташкил қилиш. | Ташкилий тадбирлар | 2019-2020 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров) |
60. | 2020 йилнинг 14 — 31 октябрь кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичини юқори савияда ташкил қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси фармойиши | 2020 йил 1 март | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар |