Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
06.02.2002
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
49-сон 06.02.2002
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДОН ВА ШОЛИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Қорақалпоғистон Республикасида вужудга келган экологик вазият ва сув танқислигини эътиборга олиб ҳамда «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси дон ва шолини қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарининг зарарсиз ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишилган «Хўжайли-гуруч», «Қорабойли-гуруч», «Қонликўл гуруч заводи», «Беруний-дон» ва «Қораўзак-дон» акциядорлик жамиятларининг асосий фондларини 2001 йил 1 октябрдан 2002 йил 31 декабргача бўлган даврда вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси (Нажмиддинов) корхоналарнинг вақтинчалик тўхтатиб қўйилган барча асосий фондларининг бут сақланиши ва фойдаланишга шай туришини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Обидов) «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси (Нажмиддинов) билан биргаликда бўшаб қолаётган ходимларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштирилиши ва ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Нурмуродов) ва Давлат солиқ қўмитаси (Хўжаев) асосий ишлаб чиқариш фондларини вақтинча тўхтатиб қўйиш даврида кўрсатиб ўтилган корхоналарга қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ имтиёзлари берсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 6 февраль,
49-сон
×
×