Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.07.2022
02.04.1991
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
83-сон 02.04.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
[
ОКОЗ:
1.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.79.00 Нодавлат таълим муассасалари (хусусий, жамоат бирлашмалари, диний ва бошқа ташкилотларининг таълим муассасалари). Нодавлат ва диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш, уларнинг рўйхатга олинганлик учун тўловларини йиғиш тартиби ва миқдорлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунини кучга киритиш тўғрисида Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг 1991 йил 15 февралдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.
Илова
қилинаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидалари тасдиқлансин.
ЎзССЖ Адлия вазирлигига мазкур Қоидаларни қўлланиш тартиби тўғрисида тушунтириш беришга рухсат этилсин.
2. Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги органларида жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олганлик учун қуйидаги миқдорларда тўлов олиниши белгилаб қўйилсин:
жумҳурият жамоат бирлашмаларидан — 3000 сўм,
халқаро жамоат бирлашмаларидан — 3000 сўм;
жумҳуриятлараро жамоат бирлашмаларидан — 2000 сўм;
умумиттифоқ бирлашмаларининг жумҳурият
бўғинларидан — 2000 сўм;
фаолияти маъмурий-ҳудудий тузилмаларга
тааллуқли бўлган жамоат бирлашмаларидан — 1000 сўм.
Фаолияти Қорақалпоғистон МССЖ ҳудудига тааллуқли бўлган жамоат бирлашмаларининг уставларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори Қорақалпоғистон МССЖ Қонунлари билан белгиланади.
3. Ногиронлар, хотин-қизлар, фахрийлар, ёшлар ва болалар жамоат бирлашмалари уставларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш учун мазкур қарорнинг
2-пунктида
кўрсатилган тўловлар белгиланган сумманинг 10 фоизи микдорида олинади.
Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлигига ва унинг жойлардаги органларига тегишли адлия органлари билан келишган ҳолда бошқа жамоат бирлашмаларининг уставларини рўйхатдан ўтказиш учун олинадиган тўлов миқдорларини камайтириш ҳуқуқи берилсин.
4. Жамоат бирлашмалари уставларини ўзгартириш ва уларга қўшимча киритиш учун рўйхатдан ўтказиш тўловлари уларнинг уставлари рўйхатдан ўтказилаётганда тўланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида олинади.
5. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатдан ўтказилганлик ва уларда кейинчалик бўлган ўзгартишлар ва қўшимчалар учу мазкур қарорга мувофиқ олинган тўловлар суммаси белгиланган тартибда жумҳурият бюджети даромадига ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 2 апрель,
83-сон
Вазирлар Маҳкамасйнинг 1991 йил 2 апрелдаги 83-сон
қарори
билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Жамоат бирлашма уставларини рўйхатга олиш тўғрисида аризаларни кўриб чиқиш
ҚОИДАЛАРИ
1. «Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига мувофиқ умумиттифоқ жамоат бир лашмаларининг жумҳурият бўғинлари, халқаро, жумҳуриятлараро, жумҳурият ҳамда вилоятлараро жамоат бирлашмалари уставлари (низомлари)ни Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги рўйхатга олади.
Фаолияти вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудига ёки икки ёҳуд ундан ортиқ ноҳиялар ва шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқлар ҳудудига тарқаладиган жамоат бирлашмаларининг уставлари халқ депутатлари тегишли вилоят, Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг адлин бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.
Қорақалпоғистон МССЖ ҳудудида иш олиб борадиган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тартибини Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши белпилайди.
2. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза маэкур устав қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирригининг тегишли органига топширилади. Аризага жамоат бирлашмаси раҳбар ташкилотининг аьзолари ҳар бирининг истиқомат жоии кўрсатилиб, имзо чекилган ҳамда у мазкур Қоидаларнинг
1-иловасида
келтирилган формага мос бўлиши керак.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
жамоат бирлашмасининг устави ҳакдда уставни қабул қилган таъсис йиғилиши (конференция, съезд)нинг баённомаси — икки нусхада;
пул тўловчининг кредит муассасасига пул ўтказганлиги тўғрисида банк томонидан белги қўйилган тулов қоғози ёки банкнинг рўйхатга олиш тўлови учун пул қабул килиб олганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжати;
«Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунининг 6 ва 8-моддалари талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар, шу жумладан;
жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотлар (ташаббускор — фуқаролар учун фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат койи кўрсатилади; жамоат бирлашмалари учун — бирлашманинг номи, раҳбар ташкилотининг қаерда жойлашганлиги, устави қаерда ва қачон рўйхатга олинганлиги кўрсатилади), «Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида» Ўэбекистон ССЖ Қонуни кучга киритилгунга кадар тузилган жамоат бирлашмалари ташаббускорлар тўғрисидаги маълумотларни давлат ва жамоат органларининг актлари, архив ҳужжатларинииг нусхалари, амалий характердаги мактублар шаклида тақдим этишлари мумкин;
мазкур жамоат бирлашмасининг Қорақалпоғистон МССЖда, вилоятларда, Тошкент шаҳрида, бошқа жумҳуриятларда, чет давлатларда (халқаро жамоат бирлашмалари учун) ташкилотлари мавжудлиги тўғрисадаги ҳужжатлар (йиғилишларнинг баёнлари, қарорлардан кўчирмалар ва бошқалар); партиялар ва касаба уюшмалари учун — шу бирлашмаларнинг аъзоси бўлган камида 3000 фуқаронинг фамилияси, исми, Отасининг исми, туғилган йили ва истиқомат жойи кўрсатилган рўйхати.
Ўзбекистон ССЖАдлия вазирлигининг органлари жамоат бир лашмалари томонида тақдим этилган материалларнинг тўғрилигини текширишлари мумкин.
3. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги идоралари томонидан шу ариза тушган кундан бошлаб 2 ой муддат ичида кўриб чиқилади.
Жамоат бирлашмаси уотавини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
уставни рўйхатга олиш тўғрисида;
уставни рўйхатга олишни рад этиш ҳақида;
аризани кўриб чиқмасдан қолдириш тўғрисида.
Қабул қилинган қарор ҳақида аризачига рўйхатга олиш учун белгиланган муддатда ёзма равишда хабар қилинади.
4. «Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни кучга киритилгунга қадар тузилган жамоат бирлашмасининг устави мазкур Қонуннинг 10-моддаси талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда, агар ана шу номувофиқлик бирлашманинг мақсадлари ва вазифаларига ҳамда унинг аъзолари ҳуқуқларига дахлдор бўлмаса, жамоат бирлашмаси раҳбар ташкилотининг уставга бирлашманинг яқинда бўладиган умумий йиғилишида (съездида) зарур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши тўғрисида ёзма мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда бу жамоат бирлашмаси рўйхатга олиниши мумкин.
5. Жамоат бирлашмаси уставини рўйматга олиш тўғрисида қарор чиқарилган тақдирда аризачига рўйхатга олинганлик тўғрисида белгиланган намунадаги (мазкур Қоидаларга
2-илова
) гувоҳнома топширилади.
Рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган тақдирда унинг иккинчи нусхасини топшириш учун рўйхатга олиш тўлови умумий суммасининг 10 фоизи миқдорида пул олинади.
6. Устави рўйхатга олинган жамоат бирлашмасига у жумҳурйят, жумҳуриятлараро, халқаро ва маҳаллий бирлашмалар рўйхатига қайси рақам билан ёзилган бўлса худди шундай рўйхатга олиш рақами берилади.
7. Уставни «рўйхатга олиш ҳақидаги ариза билан номи бир хил бўлган икки ёки ундан кўпроқ жамоат бирлашмаси мурожаат қилган ҳолларда «Ўэбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни кучга киритилгунга қадар тузилган жамоат бирлашмаси олдин амал қилган Қонунларга мувофиқ уставни рўйхатга олишда устун ҳуқуққа эга бўлади. Агар бундай бирлашма бўлмаган тақдирда даъвогарлар орасидан шу ном билан уставни рўйхатга олиш тўғрисида бошқалардан олдинроқ ариза берган жамоат бирлашмасига устунлик берилади.
8. Агар жамоат бирлашмасини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза ушбу қоидаларнинг 2-пунктида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилмасдан берилган бўлса, бундай ариза кўриб чиқилмайди.
Аризани кўриб чиқмасдан қолдириш тўғрисида қарор чиқариш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ариза «Ўзбекистон ССЖда жамоат биррашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунида ва ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда ва муддатда кўриб чиқилиши керак.
9. Жамоат бирлашмалари уставларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни рўйхатга олиш тўғрисидаги аризалар ушбу Қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилади.
10. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар расмий тилда такдим этилади.
×
×