Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.07.2022
25.07.1995
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
286-сон 25.07.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1995 йилда пахта йиғим-терим мавсумини ўтказишнинг ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
1995 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, пахта териш техникасидан фойдаланишнинг янги шаклларига ўтиши амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Коракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар хокимликлари, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Узмашсаноат» уюшмаси моддий-техника база пахта хом ашёсини йиғиштириб олишга тайерлаб қўйилишини шу йил 20 августгача тугаллашни ҳамда пахта йиғим-терим мавсуми юқори ташкилий даражада ўтказилишини таъминласинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1995 йил пахта ва бошоқли дон экинлари ҳосилини етиштириш ва давлатга сотишни иқтисодий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 13 январдаги Фармонига мувофиқ пахта тайерлаш бўйича белгиланган топшириқни бажарган хўжаликлар ихтиерида қолдириладиган пахта маҳсулоти улуши унинг харид ҳажмининг 40 фоизигача оширилганлиги, пахта толасига давлат буюртмаси эса 60 фоизгача пасайтирилганлиги ижро этиш учун кабул қилинсин.
3. 1995 йил ҳосили пахтасининг харид нархлари пахта толасининг улғуржи нархлари жаҳон нархларининг камида 60 фоизини ташкил этишидан келиб чиқиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда пахта хом ашёсинипг янги харид нархлари прейскурантларини ишлаб чиқсинлар ва тегишли вазирликлар ва идораларга етказсинлар.
4. Ҳосилни йигиштириб олишда моддий рағбатлантиришни кучайтириш учун хўжаликларга пахта ҳосилини йиғиштириб олишда қуйидаги миқдорларда ҳак тўлаш тавсия этилсин: икки қаторли пахта териш машинасида терилган кондицион оғирлиги 1 тонна бўлган пахта учун — камида 30 сўм, тўрт қаторли машинада терилғанда — 20 сўм; йўлда терилган 1 килограмм пахта учун — камида 1 сўм 20 тийин. Йиғим-терим ишларида банд бўлганлар билан ҳар беш кунда ва ўн кунда ҳисоб-китоб қилинсин.
Хўжаликлар раҳбарларининг эътибори пахта териш учун энг юқори сортли пахта энг кўп териб олиниши учун теримчиларни рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда йигим-терим мавсумининг бошлаб белгиланиши кераклигига қаратилсин.
Марказий банк, «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўэоаноатқурилишбанк», Узтадбиркорбанк», «Мевасабзавотбанк» теримчилар билан, шунингдек пахтани юклаш, транспортда ташиш ва жойлаштиришда, пахта терими техникасига техника хизмати кўрсатиш ва туэатишда банд бўлган ходимлар билан ўз вактида ҳисоб-китоблар қилиш учун хўжаликларни нақд пул билан таъминласинлар.
5. Кишлоқ хўжалиги вазирлиги (Хусанов), «Ўзкимесаноат» уюшмаси Юсупбеков, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар» ҳокимликлари хўжаликларга дефолиантлар келтиришни ва ғўзанинг баргини тўқишни
1-иловага
мувофиқ ҳажмларда муддатларда ўтказишни таъминласинлар.
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Рафиқов) «Узагрокимесервис» уюшмасининг буюртманомалари бўйича ғўза баргини ўқиш учун етарли миқдорда самолетлар ва вертолетлар ажратсин. зарур еқилги захиралари ташкил этсин.
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ҳусанов), «Ўзқишлокхўжаликтаъминот» кузатиш», давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
шу йилнинг 20 августига қадар пахта териш техникасини тўлиқ тайер ҳолга келтирсинлар, шу жумладан, машиналарни тракторларга тиркаш, юклаш-транспортда ташиш воситаларини тайерлаш, териш-транспортда ташиш отрядларини механизаторлар ва узатиш-хизмат кўрсатиш ходимлари билан бутлаш ишларини амалга оширсинлар. Хўжаликларда ва тузатиш корхоналарида двигателлар, газеллар ва агрегатларни, бошқа зарур материалларни айирбошлаш фондлари ташкил этсинлар. Ҳар бир пахта териш машинасини ишга қўйишнинг техникавий талабларига мувофик улар тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда комиссия томонидан қабул қилинишини ташкил этсинлар;
пахта териш машиналаридан унумли фойдаланиш мақсадида уларни терим-транспорт отрядлари таркибида жамласинлар ва ишлашини ташкил этсинлар.
8. «Ўзмашсаноат» уюшмаси (Собиров) «Ўзқишлоқхўжаликтаъминот- тузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг буюртманомаларига мувофиқ ва хўжаликлар билан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича 1995 йилда 5000 пахта териш машинаси, шу жумладан 1 октябргача 3000, шунингдек тракторлар, прицеплар, кўсак териш машиналари ва эҳтиет қисмларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминласин.
«Ўзкишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив, қўмитаси (Жабборов) янги пахта териш машиналари базасида машина-трактор парклари ташкил этиш учун бу машиналарни Жиззах (800 та), Сирдаре (600 та) ва Кашқадаре (600 та) туман кишлоқ хўжалиги таъминот-тузатиш бирлашмалари балансига қабул қилсин, зарурат бўлганда хўжаликлардаги мавжуд машиналар ҳам уларга жамлансин.
9. Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда;
«Ўзкишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитасига — терим машиналари сотиб олишга;
«Ўзагрокимесервис» уюшмасига — дефолиантлар, минерал ўгитлар ва пестицидлар сотиб олишга;
«Ўздавпахтасапоатсотиш» уюшмасига — хўжаликлардан харид қилинадиган 1995 йил пахта ҳосилига аванс беришга қўшимча оборот маблағларни босқичма-босқич ажратиш тўғрисида таклиф киритсин.
10. Пахта йиғим-терим мавсуми бошлангунга қадар Жиззах вилоятига 110 та пахта териш машинаси, шу жумладан Андижон вилояти хўжаликларидан 50 та машина, Фарғона вилоятидан 60 та машина ва Наманган вилояти хўжаликларидан Сирдаре вилоятига 100 та машина ўтказилсин, ушбу машиналар кейинчалик «Ўзқишлоқхўжаликтаъминот тузатиш» давлат-кооператив қўмитаси томонидан қолдик қиймат бўйича сотиб олинсин.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ҳусанов), Жиззах ва Сирдаре вилоятлари ҳокимликлари пахта териш техникасини ўтказиш ва улардан фойдаланишга шартномалар тузиш, уларни хўжаликларга бириктириш билан боғлик барча масалаларни ҳал этсинлар.
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов) ўтказилган пахта териш машиналарига техника хизмати кўрсатилишини ва улар тузатилишини таъминласин, ўлар учун эҳтиет қисмларнинг зарур захирасини ташкил этсин.
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси (Эрметов) пахта териш техникасига вагонлар биринчи навбатда ажратилишини таъминласин, юкларнинг бошқа давлатлар ҳудудидан ўтганлиги учун ўзаро ҳисоб-китоблар масалаларини ҳал этсин.
11. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси (Шаронов) пахта териш машиналарини тиркаш учун тракторларни ўз вақтида тайерлаш учун йиғим-терим мавсуми бошлангунга кадар «Ўзкишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг разнарядкалари бўйича хўжаликларга етказиб бериш учун Минск мотор ва Владимир трактор заводларидан 1000 тадан двигатель келтирсин.
12. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси (Зикриеев) йиғим-терим мавсуми бошлангунга қадар пахта етиштирувчи хўжаликларга харид қилинадиган пахта қийматининг 25 фоизигача бўлган миқдорда аванс берилишини таъминласин, сумманинг қолган қисми бўйича ҳисоб-китоб қилишни пахта тайерлов пунктларига текширилгандан кейин мунтазам амалга оширсин.
13. «Ўэдавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлок хўжалиги вазирлиги 1995 йил ҳосилидан олинган пахтани қайта ишлаш жадвалини ишлаб чиқсин, бу ишни 1996 йил 1 июлдан кечиктирмай тугаллашни назарда тутсин.
14. «Ўзмашсаноат» уюшмаси (Собиров) ва «Ўзқишлоқхўжалик- таъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов) пахта териш техникасини мавсумга тайерлашни тугаллашда хўжаликларга техникавий ердам кўрсатиш ҳамда унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун заводларни вилоятларга
2-иловага
мувофиқ бириктирсинлар.
15. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) ёнилғи-мойлаш материаллари 1995 йил сентябрь — ноябрь ойларида қишлоқ хўжалигига ва пахта тозалаш саноатига йиғим-терим ва транспорт ишларини, кузги шудгорлаш ва кузги дон экинлари экишни узлуксиз ўтказиш учун зарур бўлган ҳажмларда етказиб берилишини таъминласинлар.
16. Пахта терими мавсумига тайергарлик кўришни тугаллаш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида
3-иловага
мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
17. Ўзбекбирлашув, «Ўзбексавдо» ва «Ёғмойтамакисаноат» уюшмалари, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси қишлоқ аҳолисини ва пахта терими қатнашчиларини энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар.
18. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги (Каримов) пахта йиғим-теримида банд бўлган ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини белгиласин.
19. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигн (Ҳайитбоев) ҳосилни йиғиштириб олиш даврида теримчиларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, санъат усталари, езувчилар ва шоирларнинг хўжаликларга боришларини назарда тутсин.
20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклапсин.
Вазирлар Маҳкамасининг раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 25 июль,
286-сон
×
×