1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ваколатларини амалга ошириш юзасидан унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги
Қонун билан унинг ваколатига киритилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган масалалар киритилади.
19. Ушбу Регламентнинг 16-бандида назарда тутилмаган масалалар бўйича ёки ушбу Регламентнинг
18-бандида кўрсатилмаган органлар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан киритилган мурожаатномалар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва уларнинг ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш учун юборилади.
21. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, киритиш, келишиш ва кўриб чиқишга тайёрлаш ушбу боб ҳамда мазкур Регламентнинг IV ва
V боблари,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881 ва 2017 йил 28 июлдаги
ПҚ-3161-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон
қарори талабларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
24. Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига жавоб бериши керак, қонунлар лойиҳалари эса «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни талабларига ҳам жавоб бериши керак.
25. Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида ҳамда «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
27-моддасида назарда тутилган материаллар илова қилинган ҳолда тақдим этилади.
26. Ҳужжатлар лойиҳасининг тегишли органлар ва ташкилотларда келишиб олиниши учун жавобгарлик ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритаётган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи биринчи раҳбарига ёки ушбу Регламентнинг 18-бандида кўрсатилган шахслар жумласига кирувчи бошқа раҳбарга юкланади. Келишиб олиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳаларига (уларнинг нусхаларига) тегишли органлар ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан: қонун лойиҳалари бўйича — 7 календарь кун мобайнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари бўйича — 3 календарь кун, Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари лойиҳалари бўйича кўпи билан 2 календарь кун мобайнида розилик имзоси қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 33-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тегишли органлар ҳамда ташкилотларда келишиш муддати 2 кундан ошмайди.
28. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари улар мазкур Регламентнинг 26-27-бандларига мувофиқ келишилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар уларни қабул қилиш зарурлиги асослари (шу жумладан қонун лойиҳаси концепцияси, тегишли қиёсий жадваллар) ва келишмовчиликлар (улар мавжуд бўлган тақдирда) бўйича ёзма мулоҳазалар илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хулоса бериш учун юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 33-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддати 2 кундан ошмайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 33-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасида пухта ишлаб чиқиш муддати 5 кундан ошмайди.
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, республика бюджетидан маблағлар ажратиш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари мажбурий тартибда тегишли равишда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан, ташқи савдо билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, ягона давлат инвестиция сиёсатини мувофиқлаштириш, шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан, лойиҳа бошқаруви, давлат органларида ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва таҳлил этилишини таъминлаш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган масалалар бўйича — Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли, шунингдек, уларнинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича эса — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан мажбурий тартибда келишилиши керак. 56. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган масалалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Бош вазир раислигида ўтказилган мажлис баёни имзолангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун ушбу Регламентнинг IV ва
V бобларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматига тақдим этилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 55-модда, 15-16-сон, 116-модда, 32-33-сон, 248-модда; 2006 й., 48-50-сон, 483-модда; 2008 й., 19-сон, 155-модда; 2009 й., 52-сон, 574-модда; 2011 й., 25-сон, 259-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда, 37-сон, 429-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда, 50-сон, 650-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда, 36-сон, 479-модда; 2017 й., 7-сон, 97-модда, 29-сон, 693-модда, 34-сон, 893-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 08.06.2018 й., 09/18/429/1330-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 27.10.2018 й., 09/18/875/2112-сон)