Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
06.11.1995
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
423-сон 06.11.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.21.00 Қишлоқ хўжалиги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 ноябрдаги «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашишни кучайтириш тўғрисида»
Фармони
қандай бажарилаётгани ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Кўрилаётган чораларга қарамай, айрим хўжалик раҳбарларининг бепарволиги, масъулиятсизлиги оқибатида ғалла ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик экинлари нобуд бўлиши ва пайҳон қилиниши холлари давом этмоқда. Бу ишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва етказилган зарарни тўла ундириб олиш юзасидан қатъий амалий чоралар кўрилмаяпти. Қишлоқ хўжалик экинзорларида мол ва парранда боқиш, автотранспорт воситалари, шунингдек, молларининг экинзорлар орқали ўтиши ҳолларига қарши кураш бўшашиб кетган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ҳокимлари, ўз-ўзини бошқариш органлари ва хўжалик раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур
Фармонини
бажаришга доир ишлари қониқарсиз деб топилсин.
Улардан экинлар сақланишини таъминлаш юзасидан шошилинч чоралар кўриш талаб қилинсин. Экинлар нобуд қилинишига йўл қўйган хўжалик раҳбарларига нисбатан уларни лавозимидан бўшатиш ҳамда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортишгача қаттиқ чоралар кўрилсин.
2. Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) экинлар пайҳон қилинишининг олдини олиш юзасидан қўшимча чоралар кўрсин. Амалдаги қонунни бузишга доир ҳар бир факт юзасидан айбдорлар қаттиқ жавобгарликка тортилсин. Экинлар кўпроқ пайҳон қилинган жойларда кузатиш постларининг иши мажбурий тартибда қайтадан тиклансин ва профилактика ишларининг самарадорлиги оширилсин.
3. Прокуратура (Б. Мустафоев), Ички ишлар вазирлиги (3 Алматов) ҳамма жойда «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида»ги
Фармоннинг
бажарилишини текширишни ташкил этсин. Қилинган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мунтазам ахборот бериб турилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 ноябрь,
423-сон
×
×