Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
25.12.1995
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
471-сон 25.12.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИНТАҚАЛАРИДА КИЧИК НОВВОЙХОНАЛАР ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Нон-булка маҳсулотларининг сифатини янада ошириш, турларини кўпайтириш ва республика аҳолисини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўз-Винклер» қўшма корхонаси Германиянинг «Винклер» фирмаси билан 1995-1996 йилларда кичик новвойхоналар ускуналарининг 78 та комплекти етказиб берилишига контракт тузганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Винклер» фирмасининг кичик новвойхоналари комплектлари етказиб берилиши, «Ўз-Винклер» қўшма корхонасида тайёрланиши, йиғилиши ҳамда улар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар жадвалига 1-иловага
*
мувофиқ розилик берилсин.
*1-илова берилмайди.
3. Нон-булка маҳсулотлари ёпиш комплексларини жойларда фойдаланишга топшириш ва «Ўз-Винклер» кичик новвойхоналарининг ҳақини тўлаш жадвали 2-иловага
*
мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўз-Винклер» қўшма корхонасининг 78 та кичик новвойхонаси сотиб олинишини маблағ билан таъминлайдилар;
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланишини, «Ўз-Винклер» қўшма корхонасининг 78 та кичик новвойхонаси қурилиши, монтаж қилиниши ва фойдаланишга топширилиши ишларини маблағ билан таъминлайди ва амалга оширади.
5. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси:
бир ҳафта муддатда «Ўз-Винклер» қўшма корхонаси билан «Винклер» фирмасининг 78 та кичик новвойхонаси етказиб берилишига шартнома тузсин;
икки ҳафта муддатда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ нон-булка маҳсулотлари ёпиш комплексларини фойдаланишга топшириш муддати кўрсатилган ҳолда етказиб берилаётган кичик новвойхоналар ҳақини тўлашга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан шартномалар тузсин;
«Ўз-Винклер» қўшма корхонаси билан ҳисоб-китобларни шартномаларда назарда тутилган муддатларда ўз вақтида амалга ошириш учун кичик новвойхоналар харид қилиш мақсадида минтақалардан тушаётган маблағлар жамланишини таъминласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан кичик новвойхоналар харид қилинишига шартномалар тузилаётганда уларга маблағлар «Ўз-Винклер» қўшма корхонасининг кичик новвойхоналари ўрнатиладиган корхоналар оладиган фойда ҳисобидан фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб уч йилда қайтарилишини назарда тутсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
икки ҳафта муддатда минтақа ҳудудида қулай жойда жойлаштириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда нон-булка маҳсулотлари ёпиш комплекслари кўриладиган ва кичик новвойхоналар монтаж қилинадиган участкаларни аниқласинлар;
тўловлар ва «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси билан ҳисоб-китоблар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ жадвалларга биноан амалга оширилишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги икки ҳафта муддатда «Винклер» фирмаси билан кичик новвойхоналар комплектлари 1-иловага мувофиқ етказиб берилиши масаласини ҳал этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига «Ўз-Винклер» қўшма корхонаси билан «Винклер» фирмаси ўртасида кичик новвойхоналар учун ускуналарнинг 78 комплекти етказиб берилишига тузилган контракт юзасидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини бериш ваколати берилсин.
9. «Ўзмашсаноат» уюшмаси «Ўз-Винклер» қўшма корхонаси билан биргаликда республика корхоналарида кичик новвойхоналарнинг 3-иловага
*
мувофиқ бутловчи материалларини ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминласин.
*3-илова берилмайди.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Муталов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 25 декабрь,
471-сон
×
×