Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.07.2022
06.08.1997
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
390-сон 06.08.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
[
ОКОЗ:
1.
14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.04 Психиатрия ёрдами ва уни кўрсатишда фуқароларнинг ҳуқуқлари]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА ПСИХИАТРИЯ ЁРДАМИ КЎРСАТИШНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилишни, беморларнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳволини ва психиатрия хизмати мутахассисларини ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир тадбирларнинг идоралараро дастури иловага
*
мувофиқ маъқуллансин.
* Илова берилмайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1997 йилда ва кейинги йилларда руҳий касалларни эҳтиёжга мувофиқ меҳнат қилишга қайта ўргатиш ва ишга жойлаштириш учун зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг бир қисмини ихтисослаштирилган корхоналарга айлантирсинлар.
Руҳий касалларни меҳнат қилишга қайта ўргатиш ва ишга жойлаштириш учун ихтисослаштирилган корхоналар фаолияти солиқ олиш масалалари бўйича даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари иши шарт-шароитларига тенглаштирилсин, улар фаолиятидан олинган даромадлар эса ихтисослаштирилган корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва ҳудудий психиатрия муассасаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 6 август,
390-сон
×
×