18.11.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3333
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 18.11.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3333
Kuchga kirish sanasi
18.11.2021
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ва 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ва 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
ҳуқуқий экспертиза — қарор лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлигини, шу жумладан қарор лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш;
2. Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколати доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Бунда, қарор лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3287, 2021 йил 24 февраль) белгиланган тартибда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади ва қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно — унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан расмийлаштирилади ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизматига қарор лойиҳаси билан бирга тақдим қилинади.

НАМУНА



«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_________________
(лавозими
)

________________________
(Ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)

___________________________________ томонидан

(ҳудудий адлия органининг номи)

(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари) _______________________________________________________ нинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

20 ____ йил_____________ шаҳри

Ўзбекистон Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:

Тақдим этилган қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган. ___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид эмас.

Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича


ХУЛОСА ҚИЛАМАН:

________________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид эмаслиги, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжуд эмаслиги қайд этилсин.

________________________________________
(лойиҳани кўриб чиққан ходимнинг лавозими)

______________________________
(ходимнинг исми ва фамилияси)

НАМУНА













«ТАСДИҚЛАЙМАН»
____________________
(лавозими)

_____________________________ (Ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)

___________________________________ томонидан

(ҳудудий адлия органининг номи)

(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)_____________________________________________________ нинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан


ХУЛОСА

20 ____ йил________________ шаҳри

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг «Сариосиё туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:

Сариосиё тумани халқ депутатлари Кенгаши қарори лойиҳасининг 6-бандида ушбу қарор ижросини назорат қилиш «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Сариосиё тумани бўлимига юклатилган.

«Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир, қонунларда назарда тутилганидан бошқа ҳолларда уларга ҳисобот бермайди ҳамда уларнинг назорати остида бўлмайди.

Шунга кўра, тақдим этилган лойиҳанинг 6-банди «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларининг (рўйхат рақами 3333, 2021 йил 18 ноябрь) 17-бандига асосан давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари қарор лойиҳасида қўлланилишига йўл қўйилмайди.

Бироқ, тақдим этилган лойиҳанинг 2, 3 ва 4-бандларида «перекрёстка» деган сўзлар қўлланилган. Шунга асосан, ҳужжатда мазкур эътироз инобатга олиниши керак.

Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича


ХУЛОСА ҚИЛАМАН:

___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг «Сариосиё туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши зарурлиги қайд этилсин.

_________________________________
(лойиҳани кўриб чиққан ходимнинг лавозими)

_________________________________
(ходимнинг исми ва фамилияси)

НАМУНА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» __________________________ (лавозими) ______________________________ (Ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)

___________________________________ томонидан

(ҳудудий адлия органининг номи)

(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)______________________________________________________ нинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

20 _____ йил_____________ шаҳри

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар

АНИҚЛАНДИ:

Тақдим этилган қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон
Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган. ___________________ (Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)
нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид келмоқда.

Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича

ХУЛОСА ҚИЛАМАН:

___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилмаганлиги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига зидлиги, қонунчилик техникаси қоидаларига тўғри келмаслиги, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асоссизлиги ва мақсадга мувофиқ эмаслиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжудлиги қайд этилсин.

___________________________________
(лойиҳани кўриб чиққан ходимнинг лавозими)

________________________________
(ходимнинг исми ва фамилияси)