Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

фавқулодда ҳолат — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан ушбу Конституциявий Қонунда назарда тутилган айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими;
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сонли қарори билан тасдиқланган Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги фармони ушбу Конституциявий Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги фармони ушбу Конституциявий Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида тасдиқланади.
Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларга қараб, мазкур модданинг биринчи қисмида, шунингдек ушбу Конституциявий Қонуннинг 13 ва 14-моддаларида назарда тутилган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловларнинг бутун мажмуи ҳам, уларнинг айримлари ҳам жорий этилиши мумкин.
Ушбу Конституциявий Қонун 5-моддасининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда фавқулодда ҳолат жорий этилган тақдирда, фавқулодда ҳолат жорий этилаётган ҳудудда ушбу Конституциявий Қонуннинг 12-моддасида кўрсатилган фавқулодда чораларга ва вақтинчалик чекловларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармони билан қуйидаги қўшимча фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар назарда тутилиши мумкин:
Ушбу Конституциявий Қонун 5-моддасининг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда фавқулодда ҳолат жорий этилган тақдирда, фавқулодда ҳолат жорий этилаётган ҳудудда ушбу Конституциявий Қонуннинг 12-моддасида кўрсатилган фавқулодда чораларга ва вақтинчалик чекловларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармони билан қуйидаги қўшимча фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар назарда тутилиши мумкин:
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сонли Конституциявий Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 03/23/838/0257-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
ушбу Конституциявий Қонун 12-моддасининг биринчи қисмида, 13 ва 14-моддаларида кўрсатилган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилишининг самарадорлигини кўриб чиқади. Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар тўлиқ ёки қисман бартараф этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президентига фавқулодда чораларни ва вақтинчалик чекловларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ёки фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида тегишли таклифлар киритади.
фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда ушбу Конституциявий Қонуннинг 12, 13 ва 14-моддаларида назарда тутилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига мувофиқ ҳали қўлланилмаган қўшимча фавқулодда чораларни ва вақтинчалик чекловларни қўллаш зарурати ҳақидаги асослантирилган таклифлар билан Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Давлат комиссияси раисига мурожаат қилади;
 LexUZ шарҳи
Алоҳида ҳолларда, ушбу Конституциявий Қонуннинг 21-моддасида кўрсатилган кучлар ва воситаларга қўшимча равишда, фавқулодда ҳолат режимини сақлаб туриш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кучлари ва воситалари жалб этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда, ушбу модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда бажаради.
Ушбу Конституциявий Қонун 14-моддасининг бешинчи хатбошисига мувофиқ авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун жалб этилган шахслар меҳнатига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳақ тўлаш кафолатланади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ушбу Конституциявий Қонун 14-моддасининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар оқибатида зарар кўрган шахсларга ушбу зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қопланади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби, шунингдек мазкур шахсларга нисбатан қўшимча кафолатлар ва компенсациялар қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни 5-бобининг 21 – 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонуни 5-бобининг23 – 26-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонуни 5-бобининг 25 – 30-моддалари.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ фавқулодда ҳолат жорий этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактдан (Нью-Йорк, 1966 йил 16 декабрь) келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш ҳақидаги қўшма қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кунлик муддатда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибини мазкур халқаро шартномада назарда тутилган инсоннинг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ҳажми ҳамда фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари тўғрисида хабардор қилади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси