Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
31.12.1997
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
582-сон 31.12.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайликлар ва зарур шароитларни яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 1998 йилги ҳаж Зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйхатини республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилиги маркази, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармаларининг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузиш, мусулмонларнинг талаб-эҳтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида эканлиги эътиборга олинсин.
2. 1998 йил ҳаж сафарини ташкил этишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бевосита ёрдам кўрсатсин.
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (А. Рўзметов) 1998 йил март-апрель ойларида зиёратчиларнинг Жидда шаҳрига бориб-келишлари учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг харажатларини камайтириш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Давлат божхона қўмитаси (Ў.Комилов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш.Каримов) Саудия Арабистони ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни, ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ҳамда зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.
7. Ўзбекистон «Ўзбексавдо» акционерлик компанияси (З.Файзиев) ва «Ўзбекбирлашув» уюшмаси (Ф.Бурхонов), Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмаларига асосан, зиёратчилар учун керакли буюмлар савдосини жойларда ташкил этсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки (Р.Азимов) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан, мамлакатимиздан ҳажга кетаётган ҳар бир фуқаро учун 1400 (бир минг тўрт юз) АҚШ долларини имтиёзли — воситачилик ҳақи олмаган ҳолда алмаштириб беришни таъминласин.
Зиёратчиларнинг тегишли миқдордаги сўмларини жойларда умумлаштирилган ҳолда йиғиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари зиммасига юклансин.
Бу маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Миллий банкдаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдори конвертация қилинсин.
9. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.
10. Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати комиссияси ҳажга борувчилар учун республика биржаси орқали Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига 5.180.000 (беш миллион бир юз саксон минг) АҚШ долларини сотишни таъминласин.
11. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти ва талабларини, уни амалга оширишнинг тартиб-қоидаси, муддати, барча шартларини, унинг якунларини кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Баҳодиров ва Бош вазирнинг ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 31 декабрь,
582-сон
×
×