Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

3. ЖПК 406-моддасига мувофиқ, ҳар бир жиноят иши айнан бир таркибдаги суд ёки бир судья томонидан кўриб чиқилиши лозим. Бунда шуни назарда тутиш керакки, ваколат муддати якунлангани, бошқа судьялик лавозимига ёки бошқа ишга ўтгани муносабати билан судьянинг (шу жумладан, халқ маслаҳатчисининг) ваколатлари тугаган тақдирда, кўрилиши тугалланмаган иш суднинг бошқа таркибида бошидан кўриб чиқилиши лозим.
4. ЖПК 407-моддасида назарда тутилган ҳолларда ишда иштирок этган захирадаги халқ маслаҳатчиси суд мажлисида иш муҳокамаси бошлангандан тугагунга қадар узлуксиз иштирок этиши шарт.
6. Судларга тушунтирилсинки, ЖПК 25-моддасининг олтинчи қисми, 26-моддасининг биринчи қисми, 409 ва 439-моддаларига кўра, прокурор суд процессининг иштирокчиси сифатида одил судловни амалга ошириш учун муҳим бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, булар давлат айбловчиси томонидан айблов хулосасининг (айблов далолатномасининг) хулоса қисмида баён этилган айбловни ўқиб эшиттириш, далилларни текширишда бевосита иштирок этиш: судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларни сўроқ қилиш, экспертларнинг хулосасини тинглаш, ашёвий далилларни кўздан кечириш, судда баённомалар ва ишнинг бошқа ҳужжатларини ўқиб эшиттиришдан иборат.
ЖПК 412-моддасининг биринчи қисми талабига мувофиқ, прокурор суд мажлисига келмай қолган тақдирда, суд жиноят иши муҳокамасини кейинга қолдиради. Прокурор узрли сабабсиз келмай қолган тақдирда, суд бу ҳақда юқори турувчи прокурорга хабар бериши шарт.
7. Шуни назарда тутиш лозимки, ЖПК 410 — 412-моддаларига мувофиқ, судланувчи, ҳимоячи ва прокурорнинг суд мажлисига келиши уларнинг мажбурияти ҳисобланади, чунки бу иш материалларини тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона текшириш зарурати билан бевосита боғлиқ бўлиб, бунга риоя этмасдан қонуний ва адолатли қарор қабул қилиш имконияти йўқ.
Шу муносабат билан қайд этилган процесс иштирокчиларидан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, ишнинг муҳокамаси кейинга қолдирилиши (ЖПК 410-моддасининг учинчи қисми билан назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ва унинг судга келишини таъминлаш бўйича қонунда назарда тутилган чоралар кўрилиши лозим.
8. ЖПК 410-моддасининг учинчи қисмига кўра, судланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлиб, судга келишдан бўйин товласа, унинг йўқлиги эса иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга монелик қилмаса, суд ишни судланувчи иштирокисиз кўришга ҳақли.
Суд мажлисини судланувчи иштирокисиз ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда, судья ЖПК 388-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, судланувчининг ҳимоячисига айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси нусхаси топширилган-топширилмаганлигини текшириши лозим.
9. ЖПК 414-моддасига кўра, биринчи инстанция судида жиноят ишини муҳокама қилиш фақат иш бўйича айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсларга нисбатан ва эълон қилинган айб доирасида амалга оширилади.
10. ЖПК 420-моддасига мувофиқ, кўрилиши бошланган жиноят иши қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
суд томонидан прокурорга ЖПК 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда қўшимча процессуал ҳаракатлар амалга оширилишини топшириш ҳақида ажрим чиқарилса.
ЖПК 420-моддасида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ишни бирор судланувчига нисбатан ёки бутунлай тўхтатиши мумкин.
12. ЖПК 438-моддаси мазмунига кўра, суд муҳокамаси иштирокчиларининг янги гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни чақириш тўғрисидаги, ашёвий далиллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномалари бевосита улар арз қилинган ва муҳокама қилингандан сўнг ҳал этилиши лозим. Суд муҳокамаси иштирокчилари доирасини аниқлаш ва ишнинг ҳаракати билан боғлиқ бошқа барча илтимослар ҳам (жабрланувчи, фуқаровий даъвогар сифатида тан олиш тўғрисида, ишни тўхтатиш ёхуд унинг муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида, ишни тугатиш тўғрисида ва бошқалар), улар суд мажлисининг тайёргарлик қисмида ёки суд муҳокамаси давомида арз қилинганлигидан қатъий назар, шу қоидалар асосида ҳал қилинади.
Қонунга кўра (ЖПК 438-моддасининг учинчи қисми), илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тарафни ушбу илтимосномани бошқа асослар бўйича суд муҳокамаси давомида қайта арз қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
14. Судланувчининг кўрсатмалари фақат ЖПК 104-моддасида назарда тутилган ҳолларда ўқиб эшиттирилиши мумкин ва суд томонидан суд тергови давомида текширилиши лозим.
15. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ЖПК 55, 57, 59, 61, 63-моддаларига мувофиқ ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча суд мажлисларида иштирок этишга ҳақлидирлар. Шу сабабли бу шахсларнинг кейинги суд мажлисларида иштироки ихтиёрий (уларнинг иштироки суд томонидан зарур деб топилган ҳоллар бундан мустасно) бўлиб, бу ҳақда иш муҳокамаси кейинга қолдирилганда суд мажлиси баённомасида қайд этган ҳолда тушунтирилиши шарт.
19. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖПК 262-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гувоҳ судга келишдан узрли сабабларсиз бош тортганда, у мажбурий келтирилиши мумкин. Жумладан, қуйидагилар гувоҳнинг судга келмаслигига узрли сабаблар деб тан олиниши мумкин:
20. ЖПК 296-моддасига мувофиқ, жиноят содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш суд муҳокамасининг муҳим таркибий қисми эканлигини ҳисобга олиб, судлар ҳар бир жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида етарли асослар мавжуд бўлганда, хусусий ажрим чиқаришлари лозим.
Баённома ЖПК 426-моддаси талабларига қатъиян мувофиқ тарзда тузилиши лозим. Бунда қуйидагилар баён этилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим:
Баённома сифатли ва ўз вақтида тузилиши учун раислик қилувчи билан бир қаторда суд мажлиси котиби жавобгар бўлиб, у ЖПК 32-моддасига мувофиқ, баённомада суднинг ҳаракатлари ва қарорларини, шунингдек, суд муҳокамаси иштирокчилари ҳаракатларини тўлиқ ва тўғри баён қилиб бориши шарт.
22. ЖПК 449-моддасига мувофиқ, тарафлар музокараси давлат ва жамоат айбловчиси нутқи билан бошланади. Сўнгра жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки уларнинг вакиллари, ҳимоячи ва жамоат ҳимоячиси, судланувчи, фуқаровий жавобгар ёки унинг вакили сўзга чиқади.
Судларга тушунтирилсинки, музокаралар тугагандан сўнг тарафлар ЖПК 457-моддаси биринчи қисмининг 1 — 6-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ўзлари таклиф этган қарор мазмунини судга ёзма тарзда тақдим этишлари мумкин. Давлат айбловчиси ва ҳимоячи музокаралар тугагандан сўнг суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар судга ўзларининг ёзма таклифини беришга мажбур.
23. Тарафлар музокараси иштирокчилари ўз сўзларида, судланувчи эса, шунингдек, охирги сўзида иш учун муҳим аҳамиятга молик янги ҳолатлар тўғрисида хабар берсалар, суд, суд терговини ЖПК 452-моддаси талабларига мувофиқ, янгидан бошлаб, судланувчини ушбу ҳолатлар тўғрисида батафсил сўроқ қилиши ҳамда уларни процессуал қонуннинг суд терговига оид талабларига риоя этган ҳолда синчковлик билан текшириши лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси