Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
15.08.1997
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
402-сон 15.08.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.15.00 Машинасозлик ва металлга ишлов бериш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СУВ АРАЛАШТИРГИЧЛАР ВА ЖЎМРАКЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ҚЎШМА КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ички бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг экспорт имкониятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Галфитек Гмбх» (Германия), «Сматана», «Торус-маркетинг» ва «Экосан» (Словакия) компаниялари иштирокида сув аралаштиргичлар ва жўмраклар, шунингдек, уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзсматана» қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
2. «Ўзсматана» қўшма корхонаси муассисларининг улушларини тақсимлашнинг тақдим этилган қуйидаги схемасига розилик берилсин:
Ўзбекистон томонидан — Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармасининг 147,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари (49%);
Германия томонидан — «Галфитек Гмбх» фирмасининг 63,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари (21%);
Словакия томонидан — «Сматана» (10%), «Торус-маркетинг» (10%) ва «Экосан» (10%) компанияларининг умумий суммаси 90,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари.
3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
лойиҳанинг белгиланган қиймати 20,0 млн АҚШ долларини ташкил этади;
лойиҳа қийматининг 15 фоизи (3,0 млн АҚШ доллари) миқдоридаги аванс тўлови хорижий муассисларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
лойиҳа қийматининг 85 фоизи (17,0 млн АҚШ доллари) «Гермес» экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида «Берлинер Банк АГ» банкининг кредит линиясини қайта молиялаштириш доирасидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити қопланади;
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитини тўлаш ва унга хизмат кўрсатишга оид харажатлар иловага
*
мувофиқ «Ўзсматана» қўшма корхонасининг ўз маблағлари ва унинг фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобига амалга оширилади;
* Илова берилмайди.
қўшма корхонанинг хорижий муассислари ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 40—50 фоизини экспортга сотиш мажбуриятини ўз устиларига оладилар.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда сув аралаштиргичлар ва жўмраклар ишлаб чиқарувчи лойиҳани техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда лойиҳани техник-иқтисодий асослашни белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки лойиҳа экспертизаси натижалари бўйича у тамомланган санадан бошлаб бир ой муддатда «Берлинер Банк АГ» банки билан кредит битими тузилишини ва маблағларнинг «Ўзсматана» қўшма корхонасига қайта молияланишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б. Сайфиддинов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «Берлинер Банк АГ» банки олдидаги ва «Ўзсматана» қўшма корхонасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатларни имзолашга вакил қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хорижий банк учун мақбул бўлган шаклда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатлари бўйича тегишли юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.
9. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг «Махсустузатишсозлаш» РИБ Тошкент шаҳар, Ж. Остонов кўчасидаги қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқариш базаси биноларини Тошкент шаҳар ҳокимлигига берсин, Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса уларни ўз балансига олсин ва белгиланган тартибда ўзаро ҳисоб-китоб қилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
сув аралаштиргичлар ва жўмраклар ишлаб чиқариш лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин;
ишлаб чиқаришнинг технология эҳтиёжлари учун ҳар йили 500 тонна ҳажмдаги мис ва 250 тонна рух учун лимитлар ажратилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар бош бошқармасининг буюртманомасига кўра лойиҳани амалга оширишга жалб қилинадиган қўшма корхона муассислари хорижий ходимлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишлари учун зарур бўлган рухсатномаларнинг ўз вақтида берилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар бош бошқармасининг буюртманомасига кўра қўшма корхонанинг хорижий мутахассисларига, шунингдек, жалб қилинадиган хорижий шерикларга, уларни визаларни расмийлаштирганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини таъминласинлар.
13. Қўшма корхона масалалари бўйича ишга келувчи хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги йилига 750 минг дона сув аралаштиргичлар ва жўмраклар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қўшма корхона 1998 йилнинг IV чорагида ишга туширилишини таъминласин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 15 август,
402-сон
×
×