Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
10.02.2014
25.08.1997
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
413-сон 25.08.1997
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик;
2.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият;
2.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДА ҒАЛЛА ВА ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ғалла ва дуккакли дон экинлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш, уларни суғориладиган ерларда экиш технологияларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ғалла» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Андижон филиали негизида Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Институт бўлинмаларининг тузилмаси
1-иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
1-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли
қарорига
асосан ўзгартириш киритилган. Мазкур банднинг
рус тилидаги
матнига қаранг.
2. Ғаллаорол шаҳридаги «Ғалла» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ғалла ва дуккакли ўсимликлар институтининг филиалига айлантирилсин, унга лалми деҳқончилик зонасида ғалла, дуккакли ва мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги, экиш технологияларини ривожлантиришнинг илмий муаммоларини ҳал этиш юклансин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган)
4. Селекция ва уруғчилик, ғалла, дуккакли дон экинлари ва мойли экинлар экиш технологиялари, такрорий ва оралиқ экинларни кенг қўллаш асосида суғориладиган ерлардан йил давомида фойдаланиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, ғалла етиштирувчи юксак ривожланган мамлакатларнинг етакчи илмий муассасалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ушбу мамлакатлар бошоқли дон экинларининг энг яхши навларини ўрганиш ва жорий этиш, Ғалла ва дуккакли ўсимликлар институтининг асосий вазифалари ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ғалла, дуккакли дон экинлари ва мойли экинлар етиштиришни ривожлантириш муаммолари бўйича тадқиқотларни, республиканинг табиий-иқлим шароитлари учун бошоқли дон экинларининг юқори унумли навларини яратишни устувор деб ҳисобласин.
6. Бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий таъминланишини ривожлантириш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясига Андижон вилоятида етиштирилган 1997 йил ҳосилидан олинган бошоқли дон экинлари уруғини хўжаликларга сотиш нархига 0,025 фоиз устама билан сотишга рухсат берилсин, ушбу маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига берилсин.
8. Андижон вилояти ҳокимлиги (Обидов) бир ой муддатда Институтни зарур ишлаб чиқариш бинолари ва телефон алоқаси билан таъминлаш масалаларини ҳал этсин, Институтга илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун 300 га суғориладиган ер ажратсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 август,
413-сон
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган)
×
×