Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ушбу Қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига ишланган ҳамда ижтимоий солиқ тўланган даврни қўшиб ҳисоблашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда, № 11, 792-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 5, 464-модда) 37-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги «к» банд билан тўлдирилсин:
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 588, 592-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 9-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси «таржимоннинг» деган сўздан кейин «шу жумладан сурдотаржимоннинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 70-модда чиқариб ташлансин;
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «аёллар ва» деган сўзлар «аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 88-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи — бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
9) 102-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10) 1021-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11) 113-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 116-модданинг иккинчи қисмидаги, 118-модданинг иккинчи қисмидаги, 120-модданинг иккинчи қисмидаги ва 124-модданинг иккинчи қисмидаги «Ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «Тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 131-модданинг биринчи қисмидаги «Ижобий тавсифга эга маҳкума аёлларга» деган сўзлар «Тузалиш йўлига ўтган маҳкума аёлларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 164-модданинг тўртинчи қисмидаги «маҳкум белгиланган режимга ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлса» деган сўзлар «маҳкум тузалиш йўлига ўтган бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси