Банк мажбурий резерв талабларининг энг кам миқдорини сақлаб туриш тўғрисидаги 28-модда қоидаларини бажармаган тақдирда Марказий банк қатъий тартибда бу банкдан етишмаётган маблағ суммасини, шунингдек қайта молиявий таъминлашнинг икки ставкасидан ошмайдиган миқдорда жарима ундириб олади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда банк акцияларини сотиб олиш учун олдиндан Марказий банкнинг розилигини олиш талаб қилинади. Марказий банк акция сотиб олувчиларнинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги аниқланган тақдирда банк акциялари харид қилиниши ва сотилишига розилик бермаслик ҳуқуқига эга. Марказий банк ўз қарори тўғрисида ариза берувчига илтимоснома олинган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай ёзма равишда хабар беради.