Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 50-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, фуқароларга қисқа муддатли кредитлар бериш ва мол-мулкни сақлашга қабул қилиш тартибини белгилайди.