Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
17.06.2009
28.01.2008
17.05.2007
19.09.2005
11.03.2005
20.04.2004
07.01.2004
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
4-сон 07.01.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
[
ТСЗ:
1.
Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ҚарорИ
БОЖ-ТАРИФ БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, импорт операцияларини бож-тариф билан тартибга солишни такомиллаштириш, бож пошлиналарини унификация қилиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни янада замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизнинг рақобатга бардошли маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ-183-сонли
Қарорига
мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 304-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 январдаги 16-сонли
қарори
билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда)
[
ОКОЗ:
1.
10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.01 Эркин муомалага қўйиб юбориш]
4. Белгилаб қўйилсинки, 2004 йил 1 январгача «вақтинчалик сақлаш» божхона режими остида бўлган товарларни эркин муомалага чиқаришда 2004 йил 1 февралгача Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 189-сон
қарори
билан тасдиқланган ставкалар қўлланади.
«Вақтинчалик сақлаш» режимидан эркин муомалага чиқариладиган барча товарларга 2004 йил 1 февралдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган импорт бож пошлиналари ставкалари қўлланади.
5. Идоралараро бож-тариф Кенгаши (Э.М. Ғаниев) ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ва импорти таркиби ҳамда ҳажмларининг мутаносиблиги устидан доимий мониторингни таъминласин ва зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига ташқи савдо операцияларини тариф билан ва тарифсиз тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўришга доир таклифлар киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарори 2-бандининг
биринчи хатбоши
,
3-банди
ва
қарорга
1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 январь,
4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда; 2005 й., 10-11-сон, 72-модда; 40-сон, 304-модда; 2007 й., 19-20-сон, 202-модда; 2008 й., 5-сон, 19-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда)
×
×