Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
19.09.2000
26.03.1998
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
130-сон 26.03.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ ЯНАДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ, ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз аҳлининг, айниқса ёшларимизнинг дунёвий, илмий, ахлоқий салоҳиятини юксалтириш, уларда юрт истиқлолига садоқат, миллий-маънавий ва диний ақидапарстликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, ўлкамизда ижтимоий-маънавий ва сиёсий муҳитни янада соғломлаштириш, ҳуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика мутасадди давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган «Ҳуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш бўйича тадбирлар дастури» 1-иловага
*
мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли
қарорига
мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Тадбирлар дастурини ижро этиш учун ҳокимият ва бошқарувнинг тегишли давлат, нодавлат ва ҳудудий тузилмаларига юборилсин. Дастурдаги вазифаларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш тегишли республика ташкилотлари ва муассасаларининг биринчи раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳокимият ва бошқарувнинг давлат тузилмалари, ташкилотлар дастурда кўзда тутилган вазифаларнинг аниқ ва оғишмай бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари белгилаб қўйилсин.
3. Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Хотин қизлар қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Камолот», «Маҳалла», жамғармалари ва бошқа алоқадор ташкилотлар дастурда белгиланган тадбирларни амалга оширишни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимликлар билан биргаликда ташкил этсинлар.
4. Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, республика оммавий ахборот воситалари Дастурдаги халқимиз табиатига тамомила ёт бўлган диний экстремизм, хурофий қарашлардан халос бўлишга қаратилган, диний ва дунёвий билимлар нисбатини оқилона белгилашга йўналтирилган тадбирларнинг аҳамияти, мамлакатимизда дин ва виждон эркинлиги борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг моҳиятини таъсирчан шаклларда тарғиб этишни таъминласинлар.
5. Молия вазирлиги (Ж. Сайфиддинов) Дастурда кўзда тутилган тадбирларни молиявий жиҳатдан таъминлаш масаласини ҳал этсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Т.Алимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 26 март,
130-сон
×
×