Мазкур Йўриқнома «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Божхона
кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 8 июлдаги 1815-сон
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 372-ф-сон Фармойиши, шунингдек МДҲ мамлакатлари божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчиси бўлган давлатларнинг божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ҳақидаги ягона йўриқномаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш пайтида давлат манфаатларига риоя этишни таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган.
Мазкур Йўриқноманинг 1 ва 1а-сон иловалар*ида БД1 (асосий варақ) шакли ва БД2 (қўшимча варақлар) шаклидаги БЮД бланки намуналари келтирилган
Мазкур меъёрий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни ўтказиш ва декларация қилиш тартиби тўғрисида»га Вақтинчалик йўриқноманинг I, II, IX, X бўлимлари ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1993 йил 23 декабрда 162-сон буйруқ билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1993 йил 14 октябрда 3-сон билан рўйхатга олинган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик йўриқноманинг I, II, III бўлимлари ва иловалар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 20 сентябрда 176-сон билан рўйхатга олинган «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга божхона юк декларацияси тўлдириш тартиби тўғрисида»ги
Вақтинчалик йўриқнома, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 20 сентябрда 175-сон билан рўйхатга олинган Экспорт ва импорт божларини ҳамда божхона русум-қоидаларини ўтказиш учун йиғимларни ҳисоблаш ва ундириш
Вақтинчалик йўриқномасининг божхона юк декларацияси устунларини тўлдириш қисми ўз кучини йўқотади.