Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.07.2022
27.06.2001
27.11.1998
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
496-сон 27.11.1998
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[
ТСЗ:
1.
Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ ТЕКШИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
«Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон
Фармонни
бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли
қарорига
мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
2. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда:
мансабдор шахсларни молия-хўжалик фаолиятини текширишларни, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишларни ўтказишга қўйиш ҳуқуқи бўйича аттестациядан ўтказсинлар;
молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишга қўйилган мансабдор шахслар малакасини ҳар йили ошириш режаларини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар;
текширишларни ўтказишга доир идоравий йўриқномаларни ушбу қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқишни таъминласинлар.
3. Аудитор ташкилотларга ва хўжалик юритувчи субъектларга молия-хўжалик фаолияти аудитини ўтказиш юзасидан шартномалар тузишда аудитор хулосасининг тўғрилиги ва унинг республика қонунчилигига мувофиқлиги учун аудиторнинг жавобгарлиги шартларини мажбурий тартибда назарда тутиш тавсия қилинсин.
Белгилансинки, аудиторлик текширишлар натижалари бўйича хулосаларда корхона молиявий аҳволининг ҳақиқий ҳолатини атайлаб бузиб кўрсатганлик учун аудитор фирмалар аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан, етказилган зарарни хўжалик юритувчи субъектга ундириб берган ҳолда, белгиланган тартибда маҳрум этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 27 ноябрь,
496-сон
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли
қарорига
мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
×
×