Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
01.09.2020
17.04.2003
26.03.2002
31.05.1994
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
277-сон 31.05.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР АВТОЁНИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИ ИШИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент шаҳар аҳолисига ва хорижий давлатларнинг ваколатхоналарига хизмат кўрсатишни, транзит автотранспорти ҳаракатини тубдан яхшилаш, автоёнилғи қуйиш шохобчаларини реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, янгиларини қуриш, шунингдек, автотранспорт воситалари эгалари учун сервис хизматлари кўрсатишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
1. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган автоёнилғи қуйиш шохобчалари ишини яхшилаш, эскиларини реконструкция қилиш, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган янги АЁҚШларни қуриш, шахсий автотранспорт эгаларига ва хорижий ваколатхоналарга сервис хизмати кўрсатишни кенгайтиришга оид чора-тадбирлар (илова
*
қилинади) маъқуллансин.
* Илова берилмайди.
2. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Фозилбеков) билан биргаликда шу йилнинг 15 июнигача сервис хизмати кўрсатиш, автомашиналар туриш жойлари бўлган, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган янги автоёнилғи шохобчалари қуриш, шунингдек, эски АЁҚШларни реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин.
3. Тошкент шаҳар ҳокими А. Фозилбеков тугатиладиган автоёнилғи қуйиш шохобчалари ўрнига янгиларини қуриш учун ер майдонлари ажратсин.
4. Янги автоёнилғи қуйиш шохобчаларини қуриш ва эскиларини реконструкция қилиш вазифаси қуйидаги қурилиш ташкилотларига топширилсин:
«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси тегишлича — 2 ва 8 та, «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси — 2 ва 8 та, «Ўзсувқурилиш» давлат концерни, «Ўзнефтгаз қурилиш», «Ўздеҳқончиликқурилиш», «Ўзколхозқурилиш» бирлашмалари биттадан АЁҚШлари, «Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмаси эса битта АЁҚШ ва техник мойларни қадоқлаш корхонаси қуриб берсин.
Ишлар «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси билан тузилган шартномага кўра амалга оширилсин, янги автоёнилғи қуйиш шохобчалари қурилиши шу йилнинг октябрь ойида, эски АЁҚШларни реконструкция қилиш шу йилнинг ноябрь ойида тугаллансин.
5. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси (Шаропов), «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерн и (Ибобеков) «Ўздавнефтмаҳсулот», «Ўздеҳқончиликқурилиш», «Ўзнефтгазқурилиш», «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаларини, «Тошкентқурилиш», «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияларини, «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси ва «Ўзсувқурилиш» давлат концернини уларнинг талабномалари ва ишларни амалга ошириш муддатларига мувофиқ зарур материаллар билан таъминласинлар.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли
қарорига
асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
7. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси раҳбарияти икки ҳафта муддатда янги автоёнилғи қуйиш шохобчалари қурилишида, ишлаб турганларини реконструкция қилишда иштирок этган ходимларни ишлар юксак сифат билан бажарилган объектларни муддатидан илгари топширганлик учун мукофотлаш шартларини ишлаб чиқсин.
8. «Ўзсаноатқурилишбанк» «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасига 9 та замонавий автоёнилғи қуйиш шохобчалари қурилиши ва 16 та АЁҚШни реконструкция қилиниши учун белгиланган тартибда 6 ой муддат билан 15 млрд сўм-купон кредит ажратсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Қ. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 31 май,
277-сон
×
×