Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
08.09.2005
17.01.2004
14.08.2003
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
353-сон 14.08.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.
Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм;
3.
Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДАГИ ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАР ДОИРАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида молия ва инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисида эришилган аҳдлашувларнинг амалга оширилишини таъминлаш, жалб этилаётган кредитларни самарали ўзлаштириш ва ўз вақтида қайтаришни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида қуйидаги шартларда жами 30 млн АҚШ доллари миқдорида кредитлар бериш тўғрисида Битимлар имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
[
ОКОЗ:
1.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
касб-ҳунар таълимини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан контрактлар қийматининг 90 фоизини молиялаштириш учун 0,16 фоиз йиллик фоиз ставкаси бўйича, икки йиллик имтиёзли давр билан бирга 17 йил муддатга 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
[
ОКОЗ:
1.
14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.03.00.00 Туризм. Экскурсиялар. Меҳмонхона хўжалиги / 14.03.01.00 Туризм]
туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан контрактлар қийматининг 85 фоизини молиялаштириш учун LIBOR+1 фоизли ставка бўйича, икки йиллик имтиёзли давр билан бирга 12 йил муддатга 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги тижорат кредити.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон
қарори
таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — берилаётган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи этиб;
«Банк Господарства ва Краевого» (Польша Республикаси) билан имзоланган Битимлар шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки — мазкур кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича молиявий агент этиб;
аванс тўловини тўлаш, асосий қарзни узиш ва имтиёзли кредитга хизмат кўрсатиш бўйича тўловларни амалга ошириш бўйича — давлат бюджети маблағлари, тижорат кредити бўйича эса — субқарз олувчиларнинг ўз маблағлари тўлов манбалари этиб белгилансин.
3. Имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига ўқув ва технология анжомлари етказиб берувчи корхоналарни Польша Республикаси ваколатли органлари билан биргаликда танлаб олиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ таркиби иловага
*
мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги экспертиза натижалари бўйича ва лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашлари тасдиқлангач тегишли субқарз олувчилар билан кредит битимларини белгиланган тартибда имзоласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Польша Республикаси кредит линиялари бўйича молиялаштириладиган лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
6. Қуйидагилар:
Польша Республикаси кредит линиялари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида импорт бўйича олиб келинаётган товарлар, ишлар (хизматлар), лойиҳаларни амалга ошириш даврида божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин;
«Банк Господарства Краевого»нинг (Польша Республикаси) Польша Республикаси кредитларини бериш тўғрисидаги Битим доирасида олинган даромадлари Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаида даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси буюртманомасига кўра Польша Республикаси кредит линиялари бўйича молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси буюртманомасига кўра Польша Республикаси кредит линиялари бўйича молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва визаларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 14 август,
353-сон
×
×