Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?
Avtorizatsiya qilish
Ro‘yxatdan o‘tish
Ру
O'z
Ўз|Ру
Asosiy rekvizitlar
Kodifikatsiya
Qayta ko‘rib chiqilgan hujjatlar
Hujjatni qayta ko‘rib chiqishga asos bo‘lgan hujjatlar
Korrespondentlar
Respondentlar
Joriy versiya
22.02.2021
27.08.2003
Hammasi
Keyingi tahrirga havola
Oldingi tahrirga havola
APK bo‘yicha indekslash
QSUK bo‘yicha indekslash
TTR bo‘yicha indekslash
QMQ bo‘yicha indekslash
O‘zgartirishlar manbasi
Rasmiy nashr manbasi
Sharh
373-сон 27.08.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АФҒОНИСТОН ЎТИШ ИСЛОМ ДАВЛАТИНИНГ ҲИРОТ ШАҲРИДА АЛИШЕР НАВОИЙ МАҚБАРАСИНИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий хотирасини абадийлаштириш, Афғонистон Ўтиш Ислом Давлатининг Ҳирот шаҳридаги унинг мақбарасини тиклаш ва қуриш, шунингдек унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Афғонистон Ўтиш Ислом Давлатининг Ҳирот шаҳрида Алишер Навоий мақбарасини қуришга доир лойиҳа таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги — мақбарани қуриш бўйича буюртмачи этиб;
«Таъмиршунослик» очиқ акциядорлик жамияти — бош лойиҳалаштирувчи этиб;
Автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси («Ўзавтойўл» ДАК) — бош пудратчи этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг лойиҳа таклифи асосида мақбара қурилишига доир лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги мақбара қурилишини 2004 йилнинг IV чорагида тугаллаш муддати билан мақбара қурилишига доир лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва уни қуришни Ўзбекистон Республикасининг 2003-2004 йиллар инвестиция дастурларига киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ишлари вазирлигининг буюртманомасига кўра мақбара қурилиши ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш учун 2003 йилда зарур маблағлар ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда мақбара қурилиши ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш лойиҳа ҳужжатлари;
мақбара қурилиши билан боғлиқ лойиҳалаштириш ва қурилиш ташкилотлари мутахассисларининг Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати ҳудудида бўлиши ва ҳаракатланиши, шунингдек қурилиш конструкциялари ва материалларининг ташилиши Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати Ҳукумати билан белгиланган тартибда келишилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Афғонистон Ўтиш Ислом Давлатига борадиган мутахассисларга чиқиш визаларини расмийлаштирсинлар.
8. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қурилиш конструкциялари ва материалларини ўз вақтида расмийлаштириш ва мўлжалланган жойга етказиб бериш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқилаётган қурилиш конструкциялари ва материалларини белгиланган тартибда божхонада расмийлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 27 август,
373-сон
×
×