Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 январдаги 13-сон қарорига мувофиқ давлат хўжаликларини давлат тасарруфидан чиқариш қониқарсиз олиб борилмоқда. Бу ерларда вилоят ташкилотлари билан келишилган жадваллар белгиланган ҳажмда бажарилмаяпти ва деярли тўхтатиб қўйилган. Когон, Бухоро, Қизилтепа, Комсомолобод ва бошқа бир қанча туманларда иш ёмон ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концернининг барча давлат хўжаликларини кооператив хўжаликларга ва хўжаликларнинг давлатга қарашли бўлмаган бошқа шаклларига айлантиришни 1-иловага мyвофиқ 1993 йил декабрь ойигача тугаллаш ва чорвачилик фермаларини 2-иловага мувофиқ шу йилнинг сентябрь ойигача жамоаларнинг мулки қилиб бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси