Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзкооптайёрловсавдо» ҳамда уларнинг республика ва вилоят бўлинмалари ўзларининг буйруқлари, йўриқномалари ва директив кўрсатмалари билан ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотларга маҳсулотларнинг ҳар хил турларига ҳеч бир нарса билан асосланмаган нарх даражаларини белгилаб берганлар. Масалан, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни 1993 йилда ўз тасарруфидаги бўлинмаларда янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг 907 турига нарх белгилашга доир 10 та меъёрий тавсифнома тайёрлаб жўнатган, ҳолбуки, республикада бу маҳсулотлар шартнома (эркин) нархларда сотилмоқда. «Ўзпаррандасаноат» республика ишлаб чиқариш бирлашмасида, Қашқадарё ва Тошкент вилояти тайёрлаш ва кооператив савдо ташкилотларида, Андижон, Бухоро ва Жиззах вилоятларининг кўпгина хўжаликлари ҳамда корхоналарида ҳам ана шундай ҳоллар аниқланди.
3. Юқорида қайд этилган камчиликлар ва нуқсонлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзкооптайёрловсавдо» ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» томонидан кўриб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи, «Ўзкооптайёрловсавдо» бошқарувининг қарори ҳамда «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни раисининг буйруғи билан «Ўзпаррандасаноат» республика ишлаб чиқариш бирлашмаси раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари В. И. Ким, Ғиждувон паррандачилик фабрикасининг директори И. Ҳ. Ҳакимов, «Ниёзботир» ижарачи фабрикасининг хўжалиги раиси Ғ. Хурибоев, Ғаллаорол консерва заводининг директори Б. Ботиров, Ғазалкент консерва заводининг директори А. Д. Тожибоев, Пешку туман маҳсулот тайёрлаш ва кооператив савдо бирлашмаси раиси Р. Асфаров, Ғузор туман маҳсулот тайёрлаш ва кооператив савдо бирлашмаси раиси Ғ. Пўлатов ишдан олинган. Мазкур идораларнинг тўрт нафар масъул мансабдор шахсларига қаттиқ ҳайфсан ва ўн бир нафар масъул мансабдор шахсларига ҳайфсан берилган.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси