Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ жиноят ишлари бўйича одил судловни фақат суд амалга оширади.
Жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади, Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилади.
Давлат ва жамоат айбловчилари, судланувчи, вояга етмаган судланувчининг қонуний вакили, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари суд мажлисида тарафлар сифатида иштирок этадилар ва далиллар тақдим этиш, уларни текширишда қатнашиш, илтимос билан мурожаат қилиш, ишнинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятга молик ҳар қандай масала бўйича ўз фикрларини билдиришда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Судья якка ўзи ёки суд таркибида иш тутиб, ушбу Кодекснинг 29-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади. Бундан ташқари, судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш билан боғлиқ ҳаракатларни бажаради, суд мажлисида раислик қилади ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади.
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, шунингдек дастлабки тергов ўтказиш, шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида терговчига кўрсатмалар беришга, ишни бир терговчидан иккинчи терговчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча терговчига топширишга, шунингдек терговчи ваколатларидан фойдаланиб, дастлабки тергов олиб боришда қатнашишга ва дастлабки терговни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир. Ушбу Кодекснинг 38-моддасида санаб ўтилган ҳар бир органнинг раҳбарлари суриштирув органининг бошлиғи сифатида жиноят ишини қўзғатишга, бу ишни ўзининг иш юритишига қабул қилиш ва суриштирувни бошлашга ёки ўзига бўйсунувчи бошқа ходимга суриштирув юритишни топширишга ёхуд иш қўзғатишни рад этишга ёки аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказишга ҳақлидир.
Ушбу Кодекс 51-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4 ва
8-бандларида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячидан воз кечиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд учун мажбурий эмас.
Ҳимоячи: манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; ишда иштирок этиш учун ўзига ижозат берилгани тўғрисида суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суддан ёзма равишда тасдиқ талаб қилиш; гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида қатнашиш ва гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда иштирок этиш; ўзи қатнашган тергов ҳаракатларининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш; далиллар тақдим қилиш; давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар сўраб олиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлгандан кейин эса, жиноят ишига доир барча материаллар билан танишиш ва улардан керакли маълумотларни ёзиб олиш; агар ҳимояни амалга ошириш зарурияти тақозо этса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сир ҳисобланган маълумот билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда танишиш; ишнинг суддаги муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш; апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Мутахассис: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасини юритишда далилларни топиш ва мустаҳкамлаш учун илмий-техника воситалари, махсус билим ва малакасидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг эътиборини қаратиши; ўзи бажараётган ҳаракатлар бўйича тушунтиришлар бериши; жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, содир қилинишига имкон берган шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт. 1) у шу иш бўйича жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, гувоҳ, ҳимоячи сифатида, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг қонуний вакили ёки жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этаётган ёки илгари иштирок этган бўлса; Эксперт, мутахассис, таржимон, холис ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлса, жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим.
Ушбу Кодекснинг 76 — 79-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд мажлисининг котиби, жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг вакили, ҳимоячи, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили, эксперт, мутахассис, таржимон, холис ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар ўзлари бундай қилмасалар, улар шу асосга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳимоячи томонидан, суд мажлисида эса, бундан ташқари давлат айбловчиси, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакили томонидан рад қилиниши мумкин.
Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади. 2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш;
Жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг
62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкин.
Тергов ёки суд ҳаракатининг бориши ва натижалари акс эттирилган фотосуратлар, фонограммалар, видеоёзувлар, кинотасвирлар, қолиплар, нусхалар, режалар, схемалар ва бошқалар баённомага илова қилинади. Ҳар қайси иловада тергов ёки суд ҳаракатининг номи, ўтказилган жойи, санаси кўрсатилган изоҳловчи матн бўлиши лозим. Бу изоҳловчи матнни суриштирув ва дастлабки тергов босқичида суриштирувчи ёки терговчи ва холислар, судда эса, раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзолари билан тасдиқлайдилар. Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 92 — 94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади.
Суриштирувчи, терговчи ва суд сўроқ қилиш олдидан сўроқ қилинувчидан унинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, туғилган вақти (йили, ойи, куни) ва туғилган жойини, яшаш жойи ва иш жойини, мансаби, машғулот тури, маълумоти, оилавий аҳволини, судланганлиги ёки судланмаганлигини аниқлаши ҳамда бу маълумотларни жиноят ишидаги ёки сўроқ қилинувчининг шахсий ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштириб кўриши ёхуд сўроқ қилинувчи ўзини ким деб таништирган бўлса, айнан ўша шахс эканлигига бошқа йўллар билан ишонч ҳосил қилиши лозим. Гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек, ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.
1) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46 ва
48-моддаларида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.
Юзлаштириш ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган сўроқ қилишнинг умумий қоидаларига, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинади.
Барча ҳолларда баённомага: таниб олувчи, таниб олиш учун кўрсатиш шароити, жараёни ва натижалари, таниб олиш учун кўрсатилган шахслар, уларнинг ёши, бўйи, миллати, турар жойи, кўзга ташланувчи белгилари, кийимлари; таниб олиш учун кўрсатилган нарсалар тавсифи; таниб олиш учун кўчмас объектлар кўрсатилганда эса, шунингдек таниб олувчи кўрсатган йўналишлар ва изланаётган объектга бирор аниқ жойдан бориш йўллари тўғрисидаги маълумотлар киритилиши лозим. Кўрсатувлар ҳодиса содир бўлган жойда текширилгани ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса текширувнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасига киритади.
Мурда топилган жойда уни таниб олиш учун кўрсатиш чоғида ушбу Кодекснинг 126 ва
131-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинади. Таниб олинмаган мурдаларнинг бармоқ излари олиниши шарт. Ушбу Кодекснинг
188 — 191,
193 ва
197-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда мурдадан текшириш учун бошқа хил намуналар ҳам олиниши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузади, суд эса кўздан кечириш жараёнини ва унинг натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади.
Гувоҳлантириш ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса гувоҳлантириш жараёни ва натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади. Баённомада гувоҳлантириш ўтказган шахснинг ҳамма ҳаракатлари ва гувоҳлантириш давомида аниқланган барча излар, хусусиятлар ва белгилар қайд этилган бўлиши лозим.
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса эксгумация жараёни ва натижаларини суд мажлисининг баённомасида қайд этади. Баённомага қабр, тобут ва мурданинг фотосуратлари, кинотасвир ва видеоёзувлари илова қилиниши мумкин.
Тажриба ҳаракатларини ўтказишдан олдин ўрганилаётган ҳодиса шароитлари текширилаётган кўрсатув ёки тусмолларга тўла мувофиқ ҳолда тикланган бўлиши лозим. Бунинг учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ўзи қатнашган ёки шоҳид бўлган ҳодисанинг шароит ва ҳолатларини тиклаш таклиф қилиниши мумкин. Шундан кейин суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли тажриба ҳаракатларини ўтказади, шу мақсадда ўлчаш, фотосуратга тушириш, кинотасвирга олиш, овоз ёзиш, видеоёзув, режа, схема ва чизмалар тузиш, экспериментал қолиплар ва изларнинг нусхаларини тайёрлаш мумкин. Эксперимент ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса экспериментнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасида акс эттиради. Бундан ташқари, баённомада: эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда ўтказилганлиги; ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз аксини топганлиги; қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, ким томонидан ва неча марта ўтказилганлиги; қандай натижалар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 157 ва
158-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи ёки терговчи шахснинг кийимлари, унинг ёнидаги буюмлари ичидан ёки баданидан топилган, иш учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиши мумкин.
Шахсий тинтув ва олиб қўйиш ушбу Кодекснинг 157 — 161-моддаларида кўрсатилган қоидалар асосида ўтказилади. Аммо шахсий тинтув ва олиб қўйиш қуйидаги ҳолларда алоҳида қарор ёки ажрим чиқарилмасдан ўтказилиши мумкин:
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилгани тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда баённома тузади. Суд томонидан ўтказилган нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш натижалари суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Суриштирувчи ёки терговчи алоқа муассасасига бориб, ушланган почта-телеграф жўнатмаларини холислар иштирокида, зарурат бўлганда эса, тегишли мутахассис иштирокида очиб, кўздан кечиради. Иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар топилган тақдирда, суриштирувчи, терговчи почта-телеграф жўнатмаларини олиб қўяди ёхуд улардан нусха кўчириш билан чегараланади. Агар кўздан кечирилган жўнатмаларда иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар бўлмаса, суриштирувчи, терговчи уларни эгаларига етказиш ёки ўзи белгилаган муддатгача ушлаб туриш ҳақида кўрсатма беради. Экспертизани тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертга экспертиза тайинланганлиги тўғрисидаги қарорни ёки ажримни тақдим этади, уни ушбу Кодекснинг 68-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради ва хулоса беришдан бўйин товлаганлик, шунингдек била туриб ёлғон хулоса берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Эксперт берган ариза ва илтимосномалар ҳам шу зайлда қайд этилади. Экспертнинг илтимоси рад этилса, экспертиза тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки суд бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқаради.
Экспертнинг хулосасида: унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, маълумоти, ихтисоси, ушбу ихтисослик бўйича стажи, илмий даражаси ва илмий унвони, эгаллаб турган лавозими; хулоса беришдан бўйин товлаганлик ва била туриб ёлғон хулоса берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида экспертнинг огоҳлантирилганлиги; экспертиза қайси процессуал қарорга асосан ва қачон ўтказилганлиги; уни ўтказиш вақтида ким ҳозир бўлганлиги; эксперт ишнинг қайси материалларидан фойдаланганлиги, қайси ашёвий далиллар, намуналар ва бошқа объектлар текширувдан ўтказилганлиги; хусусан қандай текширишлар ўтказилганлиги, қандай усуллардан фойдаланилганлиги ва уларнинг ишончлилик даражаси; қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар, шунингдек иш учун аҳамиятли бўлган ва эксперт ўз ташаббуси билан аниқлаган ҳолатлар кўрсатилиши лозим. Ўзга шахслардан намуналар фақат ушбу Кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҳамда таносил касаллиги ва бошқа юқумли касалликларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган ҳолларда мажбурлов йўли билан олиниши мумкин.
Эксперт текшируви учун намуналар олинганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса, ўзига келган намуналарни суд мажлиси баённомасида акс эттиради.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тақдим қилинган нарсани ушбу Кодекснинг 136,
137,
139 ва
140-моддаларида баён қилинган қоидаларга асосан кўздан кечириши, агар тақдим қилинган нарсани иш учун аҳамиятли деб топса ёки келгусида аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобласа, уни қабул қилиши шарт. Шунингдек ушбу иш учун аҳамиятли бўлмаган, лекин муомаладан чиқарилган нарсалар (қуроллар, гиёвандлик воситалари, порнография нашрлари ва бошқалар) ҳам қабул қилиб олиниши лозим.
Ушбу Кодекснинг 203-моддасида кўрсатилган аломатлари, белгилари, излари бўлган ҳужжатлар ва бошқа хатлар ҳам ашёвий далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ашёвий ва ёзма далил сифатида фойдаланиладиган нарсалар, ҳужжатлар ва бошқа ёзувлар ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш жараёнида олиниши мумкин ёхуд улар ушбу Кодекснинг 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиниши мумкин.
Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти: ушланган ва қамоққа олинганларнинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ёзган шикоят ва аризаларидан ташқари, хат-ёзишмаларини назорат қилиш; уларга келган посилка, бандероль ва йўқловларни кўздан кечириш; уларни шахсий тинтувдан ўтказиш, бармоқ изларини олиш, фотосуратга тушириш; ушланганлар ва қамоққа олинганлар қонун бўйича эгалик қилиши, фойдаланиши ва тасарруф этиши мумкин бўлмаган пуллар, бойликлар, шунингдек, нарсаларни олиб қўйиш ва сақлаш; бир жиноят иши бўйича гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг ўзаро мулоқотда бўлишларига йўл қўймаслик ҳуқуқига эга. Милиция ёки бошқа суриштирув органининг ходими, шунингдек муомалага лаёқатли ҳар қандай шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ва яқин орадаги милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келишга ҳақлидир.
Милиция ходими, бошқа ваколатли шахс ёки фуқаро бевосита кўриб ёки бошқа шоҳидларнинг кўрсатувлари бўйича ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган ушлаб туриш асосларидан бири мавжудлигини аниқласалар, гумон қилинувчига жиноят содир этгани учун ушланганлигини билдиришлари ва яқин орадаги милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришни талаб қилишлари шарт. Бундай ҳолларда ушлаётган шахс ўзини таништириши ва ушланганнинг талабига кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
Ушлаб туриш, жиноят иши қўзғатиш, ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлар дарҳол гумон қилинувчига эълон қилинади, айни вақтда унга ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилади. Қарор билан таништирилгани ва ҳуқуқлари тушунтирилгани қарорда қайд этилиб, ваколатли шахс ва ушланган шахс томонидан имзоланиб, тасдиқланади. Бунда ушланган шахс ушлаб келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши лозим.
Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Бундан ташқари, у қонун билан белгиланган рўйхатда кўрсатилган ўз кийимидан, пойабзалидан ва бошқа зарур буюмларидан фойдаланишга ҳақлидир.
Айбланувчи, судланувчи содир этган, Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва
бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятнинг хавфлилиги туфайли у суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан яшириниши мумкин деган ўринли тахмин ҳам қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асос бўлиши мумкин.
Эҳтиёт чораларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослардан ташқари қўйилган айбнинг оғирлигини, айбланувчининг шахсини, машғулот турини, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олади.
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят
кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.
Қамоққа олинганлар Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва
бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлсалар, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан турма ёки тергов ҳибсхонасининг бир кишилик камерасида қамоқда сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошганларга, шифокор томонидан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий касалликка чалинганларга нисбатан қўлланилмайди. Турмада сақлаш шароитлари тергов ҳибсхонасида сақлаш шароитларидан фарқ қилмаслиги керак.
Гаровни қабул қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор баённома тузади, суд эса суд мажлиси баённомасига тегишлича ёзиб қўяди. Баённомада айбланувчига, судланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46-моддасида кўрсатилган мажбуриятлари тушунтирилганлиги ва бу мажбуриятларни бузмасликка у сўз берганлиги, гаровга қўювчига эса, айбланувчи, судланувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда гаровга қўйилганларидан маҳрум бўлиши маълум қилингани кўрсатилиши лозим. Баённома гаровни қабул қилган мансабдор шахс, гаровга қўювчи ва айбланувчи, судланувчи томонидан имзоланади.
Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат айбланувчининг ёки судланувчининг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тергов ва суддан яширинмаслик, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилмаслик, жиноий фаолият билан шуғулланмаслик, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақируви билан етиб келиш ҳақида берган ёзма мажбуриятидан иборатдир. Тилхат берувчи шахс бундан ташқари ўз зиммасига суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ижозатисиз ушбу аҳоли пунктидан чиқиб кетмаслик ва шу аҳоли пункти доирасида истиқомат жойини ўзгартирса, бу ҳақда уларни хабардор қилиш мажбуриятини олади. Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ўз қарорини айбланувчининг, судланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканлиги тўғрисидаги ёзма мажбурият тарзида баён қилади. Бу мажбурият суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга тақдим қилинади, улар жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарорига рози бўлсалар, шундай эҳтиёт чорасини танлаб, бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқарадилар. Айни вақтда жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилига ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига, судланувчига эса, башарти хулқ-атвори номуносиб бўлса, эҳтиёт чораси жиддийроғи билан алмаштирилиши мумкинлиги тушунтирилгани тўғрисида баённома тузилади. Жабрланувчилар ва гувоҳларни экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага мажбурий жойлаштириш мумкин эмас. Улар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва
бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишда айбли эканлигини очиб бераётган ва улар берган кўрсатувларнинг ишончлилигини текширишнинг бошқа имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир дeйиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт. Жиноят ишини юритиш чоғида Жиноят кодексининг 230 — 241-моддаларида назарда тутилган, одил судловга қарши қаратилган жиноятни содир этган процесс иштирокчилари ушбу Кодекснинг умумий қоидаларига биноан жавобгарликка тортиладилар.
корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари — суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт, таржимон, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик, жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий ажримини бажармаганлик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин. Суд мажлисида тартибни бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судни беҳурмат қилган тақдирда тартиббузар бундай ҳаракатларнинг такрорланиши уни суд мажлиси залидан чиқариб юборишга сабаб бўлажаги ҳақида, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартиббузар эса, бундан ташқари, маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкинлиги хусусида огоҳлантирилади. Бу огоҳлантириш таъсир қилмаса, процесс иштирокчиси суднинг ажримига, бошқа шахслар эса, раислик қилувчининг фармойишига мувофиқ суд мажлиси залидан чиқариб юборилади. Ишни кўриш чиқариб юборилган шахсларсиз давом эттирилади.
Судланувчи томонидан содир этилган қилмиш жиноят деб топилмаганлиги сабабли у оқланган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослардан бошқа асосларга кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича иш юритиш тугатилганда суд даъвонинг исботланиш даражаси ва ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади.
Суриштирувчи ёки терговчи мол-мулкни хатлаш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда икки нафардан кам бўлмаган холислар иштирокида баённома тузади. Баённомада хатланган барча мол-мулкнинг номи, ўлчови, оғирлиги, эскириш даражаси ва бошқа ўзига хос белгилари санаб ўтилиб, мол-мулкни хатлаётган шахснинг ҳаракатлари тўғрисидаги ва баённомага киритилган мол-мулкнинг учинчи шахсларга тегишлилиги ҳақидаги арзлар баён этилади. Мол-мулк олиб қўйилган тақдирда айнан ниманинг олинганлиги ва қаерга ёки кимга сақлаш учун топширилганлиги баённомада кўрсатилади.
Оқлов ҳукми, шунингдек ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган ҳолатлар шахсни реабилитация этишга асос бўлади.
Бундай ҳолларда реабилитация этилган шахснинг ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тикланиши лозим.
Реабилитация этилган шахсга ушбу Кодекснинг 302 ва
303-моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар билан етказилган мулкий зиён тўла ҳажмда қопланади.
Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда ушбу модданинг 1,
3,
4,
5 ва
6-бандларида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига унинг меросхўрлари,
2-бандида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига эса боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига кирувчи оила аъзолари эга бўладилар.
Ушбу Кодекс 304-моддасининг 1,
3,
4,
5 ва
6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан,
2-бандида кўрсатилган зиён ижтимоий таъминот органлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Ушбу Кодекс 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда (қарорда) суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим. Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга топширилади ёки почта орқали юборилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш тартиби, шунингдек мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади.
Шахс ушлаб турилганлиги, қамалганлиги, лавозимидан четлаштирилганлиги, тиббий муассасага жойлаштирилганлиги ёки ҳукм қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинган, радио, телевидение ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса, реабилитация этилган шахснинг, у вафот этган бўлса, қариндошларининг, суд, прокурор, терговчининг талабига кўра тегишли оммавий ахборот воситалари унинг реабилитация этилганлиги тўғрисида бир ой ичида хабар беришлари шарт. Мулкий зиённи қоплаш учун пул товони тўлашни реабилитация этилган шахс ёки ушбу Кодекс 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар бундай тўловларни амалга ошириш ҳақидаги ажрим ёки қарорни олган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида талаб қилишлари мумкин.
4) ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан;
Ушбу модданинг 1,
2,
3 ва
4-бандларида кўрсатилган суммалар суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.
Гувоҳ тариқасида, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси тариқасида чақириладиган шахснинг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга чақирилганлиги билан боғлиқ буткул вақт учун уларнинг иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Процессуал чиқимлар, ушбу модданинг олтинчи,
еттинчи ва
саккизинчи қисмларида назарда тутилганидан ташқари ҳолларда, маҳкумлардан ундирилади ёки давлат ҳисобига ўтказилади.
Судланувчи оқланган ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ иш тугатилган тақдирда процессуал чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилади. Судланувчи бир айблов бўйича оқланган, бошқа айблов бўйича эса айбли деб топилган бўлса, суд у айбли деб топилган айблов билан боғлиқ процессуал чиқимларни тўлашни унинг зиммасига юклайди.
Жиноят ишини қўзғатишга ушбу Кодекснинг 113-моддасида назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб бўлса, била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилмаслигини мустасно этганда, унга шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрисидаги ушбу моддада назарда тутилган барча қоидалар тааллуқлидир.
Айбни оғирлаштирмайдиган ҳолатларда номусга текканлик ва жинсий эҳтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда қондирганлик тўғрисидаги жиноят иши (Жиноят кодекси 118-моддасининг биринчи қисми ва 119-моддасининг
биринчи қисми) айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги туфайли, айбланувчига қарам бўлганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини шахсан ўзи ҳимоя қила олмайдиган фавқулодда ҳолларда прокурор жабрланувчининг аризасисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Қарор ёки ажримда: ишни қўзғатиш учун сабаб ва асослар; Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган жиноятни назарда тутувчи моддаси; ишни ўз юритувига олувчи суд ёки мансабдор шахс кўрсатилади.
Ушбу Кодекс 83-моддасининг 1 ва
2-бандларида ҳамда 84-моддасининг
биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Бу ҳақда жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс хабардор қилинади. Бунда уларга қарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш ҳуқуқлари ва тартиби тушунтирилиши лозим.
Келиб тушган хабарда фуқароларнинг сиёсий, меҳнат, уй-жой, оилавий ёки бошқа ҳуқуқлари бузилганлиги, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўриқланадиган қонуний манфаатлари бузилганлиги кўзга ташланса, унда ишни қўзғатишни рад қилиш билан бир вақтда манфаатдор шахсларга судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари ва тартиби тушунтирилиши лозим. Башарти улар маълум сабабларга кўра, суд орқали ўзларини ҳимоя қилишни сўраш имкониятига эга бўлмасалар, прокурор бундай шахсларни ҳимоя қилиб, судга ариза билан мурожаат этишга ҳақлидир. 2) прокурор — иш бўйича ушбу Кодекснинг 345-моддасига мувофиқ дастлабки тергов олиб бориш учун терговчига ёки суриштирув олиб бориш учун суриштирув органи бошлиғига юборади ёхуд ўзи дастлабки терговни юритишга киришади;
Жиноят кодексининг 97 — 103,
114 — 119,
121,
124 — 126,
128,
129,
136,
141 — 149,
175,
183,
1841,
186,
1861,
1862,
193 — 212,
215 — 221,
225,
2291,
2292,
230 — 236,
242,
244,
245,
251 — 258,
264,
265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.
Жиноят кодексининг 279 — 302-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади.
Жиноят кодексининг 150 — 163,
182,
223,
246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов миллий хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади.
Жиноят кодексининг 104 — 113,
120,
122,
123,
127,
130 — 135,
137 — 140,
164 — 166,
168 — 174,
213,
214,
222,
224,
226 — 229,
243,
247 — 250,
259 — 263,
266 — 278-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган барча жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.
Жиноят кодексининг 167,
176 — 181,
184,
185,
185¹,
185²,
188 — 192,
244¹,
244²,
244³-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади.
Жиноят кодексининг 237 — 241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин. Кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан етти ойгача ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тўққиз ойгача узайтирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, содир этилган жиноятнинг оғирлигини ҳамда тергов қилинаётган ишнинг мураккаблигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин.
Шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган бўлса ёхуд ишда уни жиноят содир этишда гумон қилишга асос берувчи маълумотлар мавжуд бўлса, у жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинади.
Бирор жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс иш қўзғатилгунга қадар ушланган бўлса ва ушбу Кодекснинг 225-моддасида назарда тутилган текшириш ушлаб туришнинг асосли эканлигини тасдиқлаган бўлса, терговчи шахсни ушлаб туриш, иш қўзғатиш ва ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида тўхтамларга келиб, уларни битта қарорда баён қилади.
Қарорда ушлаб турилган шахс қайси жиноятни содир этишда гумон қилинаётганлиги, Жиноят кодексининг қайси моддасида бу жиноят назарда тутилгани, ушлаб туришнинг сабаб ва асослари, шунингдек шахсни ушлаб туриш, агар жиноят иши илгари қўзғатилмаган бўлса, жиноят ишини қўзғатиш ва уни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарор кўрсатилиши керак.
3) Жиноят кодексининг ушбу жиноятни назарда тутган моддаси, қисми, банди акс эттирилиши лозим.
Жиноят кодексининг турли моддалари, қисмлари ёки бандларида назарда тутилган бир неча жиноятни содир этишда айблаганда, бу жиноятлардан ҳар бирининг моҳияти ва юридик тавсифи алоҳида кўрсатилиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг
биринчи ва
тўртинчи қисмларида назарда тутилган айбланувчини реабилитация этиш учун асос бўладиган ёки ишни юритиш учун монелик қиладиган ҳолатлар аниқланса, айблов тугатилади.
Башарти Жиноят кодекси ёки ушбу Кодекс нормаларини қўлланишдаги хатолар натижасида иш тугатилган бўлса, шунингдек айбланувчининг айблилигини кўрсатувчи янги далиллар аниқланса, тугатилган айблов қайта тикланиши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек айбловни нотўғри тугатиш одил судловга қарши қаратилган жиноятнинг ёки айбланувчи томонидан ёхуд айбланувчининг илтимоси ёки розилиги билан ҳаракат қилган ўзга шахс томонидан далилларни қалбакилаштириш, яшириш ёхуд йўқ қилиб юборишнинг оқибати бўлса, айблов Жиноят кодексининг
64-моддасида белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддати ичида қайта тикланиши мумкин.
Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.
Ушбу Кодекснинг 242 ва
243-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда терговчи прокурорнинг санкцияси билан қидирилаётган айбланувчи топилган тақдирда унга нисбатан қамоққа олиш тариқасида эҳтиёт чорасини қўллаши мумкин.
Жиноят иши ушбу Кодекснинг 83 ва
84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тугатилади.
Терговчи ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргач, бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига, худди шунингдек иш корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаронинг берган хабари билан қўзғатилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот вакилига ёхуд фуқарога хабар қилади. Айни вақтда уларга ишни тугатиш тўғрисидаги қарор устидан прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилади. 11) айблов хулосаси ушбу Кодекснинг 379 ва
380-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилган-тузилмаганлигини;
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судловига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддасининг иккинчи қисми, 118-моддасининг тўртинчи қисми, 150, 153, 155, 157, 158-моддалари, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 160, 161-моддалари, 210-моддасининг учинчи қисми, 230, 231, 242, 244-моддалари, 273-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар тегишлидир. Ушбу Кодекс 399-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юритишдан тўхтатилган жиноят иши айбланувчини қидириш чораларини кўриш учун айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ўтказилади.
Ушбу Кодекснинг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг
биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса, суд жиноят ишини тугатади. Шу билан бирга суд қўлланилган эҳтиёт чораларини, фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилади ҳамда ашёвий далиллар масаласини ҳал этади.
Суд ушбу Кодекс 84-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича ишни тугатишга ҳақлидир.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси томонидан тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.
Прокурор биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлайди, далилларни текширишда иштирок этади, судланувчиларга, жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва судга таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар беради, Жиноят кодексининг нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаш, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш тўғрисида ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилади, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳақида ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чоралар хусусида ўз фикрини билдиради.
Судланувчи суд мажлисига келмаса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Судга келмаган судланувчини суд мажбурий келтиришга, шунингдек унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга ёки эҳтиёт чорасини ўзгартиришга ҳақлидир.
Жиноят ишини кўришни тўхтатишнинг асоси сифатидаги, ушбу Кодекснинг 420-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилгач, тўхтатилган жиноят ишини кўриш қайтадан бошланади.
Суд мажлисида ушбу Кодекснинг 83-моддасида ва 84-моддаси биринчи қисмининг
1,
2,
3-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланса, суд ишни кўришни давом эттиради ва
83-моддада кўрсатилган асослар бўйича оқлов ҳукми, 84-моддаси биринчи қисмининг
1,
2,
3-бандларида кўрсатилган асослар бўйича эса, айбдорга жазо белгиламай, айблов ҳукми чиқаради.
Суд мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади: суд мажлиси бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилган ҳолда мажлис бўлган жой ва сана; суднинг номи ва таркиби; суд мажлисининг котиби, таржимон, айбловчи, ҳимоячи, судланувчи, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, шунингдек суд чақирган бошқа шахслар; кўрилаётган иш; судланувчининг шахсига доир маълумотлар; ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган гувоҳлар ҳамда уларнинг келмаганлик сабаблари. Баённомада: раислик қилувчининг барча фармойишлари кўрсатилади ва суднинг ҳаракатлари қандай тартибда ўтган бўлса, шу тартибда ёзилади; ишда иштирок этувчи шахсларнинг ариза ва илтимослари; судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлар кўрсатувларининг батафсил мазмуни; берилган саволларга экспертнинг жавоблари; суд музокараларининг тартиби, суд музокараларида иштирок этган шахсларнинг хулосалари ҳамда судланувчи охирги сўзининг мазмуни; башарти процесс иштирокчилари илтимос қилсалар, ишни кўриш пайтида юз берган ҳолатлар тўғрисидаги мулоҳазалар акс эттирилади. Раислик қилувчи таржимонга ушбу Кодекснинг 72-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек жавобгарлигини тушунтиради.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси эканлигини, кимлар жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва кимлар уларнинг вакиллари эканлигини, кимлар суд мажлисининг котиби, эксперт, мутахассис, таржимон эканлигини маълум қилади. Шундан кейин судланувчига ва бошқа тарафларга уларнинг судьяни, суд таркибини ёки судьялардан бирортасини, шунингдек тарафлардан бирортасини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради. Рад қилишлар ушбу Кодекснинг 80-моддасида белгиланган қоидалар асосида ҳал қилинади.
Раислик қилувчи судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни ва жойини, яшаб турган жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва унинг шахсига дахлдор бошқа маълумотларни сўраб, унинг шахсини аниқлайди. Сўнгра раислик қилувчи судланувчидан айблов хулосасининг нусхаси, шунингдек ушбу Кодекс 388-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилган процессуал ҳужжатларнинг нусхалари унга топширилган-топширилмаганлигини ва айнан қачон топширилганлигини сўрайди. Бу ҳужжатларнинг нусхалари топширилмаган ёки суд мажлиси бошланишига уч суткадан кам муддат қолганда топширилган бўлса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим.
Раислик қилувчи судланувчининг шахсини аниқлаганидан кейин унга ушбу Кодекснинг 46-моддасида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқларини тушунтиради. Сўнгра судланувчидан ана шу ҳуқуқларнинг ҳар бирини тушунган ёки тушунмаганлигини сўрайди. Башарти судланувчи салбий жавоб берса, раислик қилувчи унинг ёшини, умумий заковат даражасини, руҳий ва жисмоний ҳолатини эътиборга олиб, унга ҳуқуқларини қайтадан тушунтиради.
Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳга ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ошкора қасамёд қилиш таклиф қилинади, лекин кўрсатув беришдан бош тортгани ёки била туриб ёлғон кўрсатув бергани учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайди ва ундан тилхат олинмайди.
Судда сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган талабларга, шунингдек қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда олиб борилади.
Жабрланувчиларни, шунингдек айблов хулосасига илова қилинган рўйхатга биноан суд мажлисига чақирилган ёки айбловчи томоннинг илтимосига биноан қўшимча равишда чақирилган гувоҳлар ва экспертларни сўроқ қилиш ҳам ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказилади. Башарти гувоҳлар ва экспертлар суд мажлисига ҳимоя томонининг илтимосига биноан чақирилган бўлсалар, уларни дастлаб шу илтимосни қилган судланувчи ёки унинг ҳимоячиси, кейин эса бошқа судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари, жамоат ҳимоячиси, фуқаровий жавобгар ва унинг вакили, давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва уларнинг вакиллари сўроқ қиладилар.
Суд кўздан кечиришни ушбу Кодекснинг 135 — 141-моддаларида назарда тутилган талабларга ва қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказади.
Суд терговида гувоҳлантиришни суд ушбу Кодекснинг 142 — 147-моддаларида назарда тутилган талабларга ҳамда қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказади.
Суд терговида экспертиза ушбу Кодекснинг 172 — 187-моддаларида назарда тутилган талабларга ва қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда тайинланади ва ўтказилади.
Суд терговида таниб олиш учун кўрсатиш, эксперимент ўтказиш ва эксперт текшируви учун намуналар олиш ушбу Кодекснинг 125 — 131,
153 — 156,
188 — 197-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ўтказилади. Тарафлар шу суд ҳаракатлари муносабати билан илтимослар қилишга ва ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидирлар.
Музокара тамом бўлганидан кейин тарафлар ушбу Кодекс 457-моддасининг биринчи қисмидаги 1 — 6-бандларда назарда тутилган масалалар юзасидан чиқариладиган қарорнинг ўзлари таклиф этадиган мазмунини судга ёзма равишда тақдим этишлари мумкин. Давлат айбловчиси ва ҳимоячи учун қарорнинг бундай мазмунини судга тақдим этиш мажбурийдир.
8) судланувчини Жиноят кодексининг 34-моддасига мувофиқ ўта хавфли рецидивист деб топиш лозимми;
Ушбу модданинг 15-бандида назарда тутилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари экспертнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлгандагина қўлланилиши мумкин.
Суд муҳокамаси жараёнида ушбу Кодекс 533-моддасининг биринчи қисми 1 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолатлардан бирортаси аниқланиб қолса, суд ҳукмнинг ижросини қонунда белгиланган тартибда кечиктириш масаласини муҳокама қилиши шарт.
Иш суд таркиби томонидан кўрилаётган бўлса, ҳукм чиқариш олдидан раислик қилувчи бошчилигида судьяларнинг маслаҳатлашуви ўтказилиб, раислик қилувчи суд ҳал қилиши лозим бўлган саволларни ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган изчилликда қўяди. Ҳар бир савол шундай шаклда қўйилиши керакки, токи бу саволга маъқулловчи, ёки рад этувчи жавоб қайтариладиган бўлсин. Жавоб қайтарганидан сўнг судья жавобнинг сабаб-асосларини ифодалаши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 457 — 459-моддаларида кўрсатилган масалаларни алоҳида хонада (маслаҳатхонада) муҳокама қилиш вақтида суд иш учун аҳамияти бўлган бирор ҳолат қўшимча равишда аниқланиши керак деб топса, ҳукм чиқармай, суд терговини яна давом эттириш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд тергови тамом бўлганидан кейин суд яна тарафларнинг музокарасини бошлайди ва судланувчининг охирги сўзини эшитади.
2) шахснинг ҳукм чиққунга қадар қамоқда бўлган вақти Жиноят кодексининг 62-моддасида назарда тутилган дастлабки қамоқни ҳисобга олиш қоидаларини назарда тутиб суд томонидан тайинланган жазо чорасига тенг ёки бу чорадан ортиқ бўлса.
Жиноят бошқа шахс томонидан содир этилганлиги аниқланса, шунингдек судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асосга кўра судланувчини оқлайди. Башарти ўша асос бўйича оқлов ҳукми чиқарилганда жиноятни содир этган шахс аниқланмай қолган бўлса, суд бу шахсни аниқлаш ва уни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш чораларини кўриш учун ишни ҳукм кучга киргандан сўнг прокурорга юборади.
Ушбу Кодекснинг 457 — 459-моддаларида назарда тутилган масалалар ҳал этилганидан сўнг суд ҳукмни тузишга киришади. Судда иш қайси тилда кўрилган бўлса,ҳукм шу тилда, аниқ ва тушунарли ибораларда баён қилинади ва кириш, тавсиф ҳамда қарор қисмларидан иборат бўлади.
4) судланувчига қўйилган айблов Жиноят кодексининг қайси моддасида назарда тутилганлиги кўрсатилади.
Суд, шунингдек Жиноят кодекси моддасининг жазо қисмида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чоралари ҳам назарда тутилган бўлса, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо нимага асосланиб тайинлаганини; озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганга колонияда сақлаш тартибининг муайян турини белгилашни ёки озодликдан маҳрум этиш жазосини турмада ўташни тайинлашни; судланувчи ўта хавфли рецидивист деб топилганлигини; шартли ҳукм қўлланилганини; Жиноят
кодексининг моддасида худди шундай жиноят учун назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо тайинланганлигини; бошқа енгилроқ жазога ўтилганлигини; умумий қоидалардан чекиниб колония тури тайинланганлигини; бошқа таъсир чораларини қўллаб ёки қўлламасдан судланувчи жазодан озод этилганлигини асослаб бериши шарт.
3) Жиноят кодексининг судланувчининг айбли деб эътироф этилишига асос бўлган моддаси (модданинг қисми, банди), шунингдек судланувчининг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги, башарти суд шундай қарор қабул қилган бўлса;
4) судланувчи айбли деб топилган ҳар бир жинояти учун тайинланган жазо тури ва меъёри; Жиноят кодексининг моддаларига мувофиқ узил-кесил тайинланган ва ўталиши лозим бўлган жазо чораси; озодликдан маҳрум этилган шахснинг жазо муддатини ўташи лозим бўлган тегишли тартибли колония тури;
9) ушбу Кодекснинг 533-моддасида назарда тутилган асослар аниқланган ҳолларда ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
Башарти судланувчига Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан айблов қўйилган бўлса, ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи қайси моддалар бўйича оқланганлиги ва қайси моддалар бўйича ҳукм қилинганлиги кўрсатилиши лозим.
4) ҳукм устидан ушбу Кодекснинг тегишинча 4973,
4974,
499 ва
500-моддаларида назарда тутилган апелляция ва кассация шикояти бериш, протест билдириш тартиби, муддатлари.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида кўрсатилган тартибда тайинланган адвокат ишда ҳимоячи бўлиб қатнашган ҳолларда суд адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси раҳбарининг илтимосномаси бўлган тақдирда ажрим чиқариб, унда адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси фойдасига маҳкумдан ҳақ ундириш ва бу ҳақнинг миқдори тўғрисидаги масалани ҳал қилади.
Ушбу Кодекснинг 298 ва
300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда суд ҳукм чиқариш билан бир вақтда хусусий ажрим ҳам чиқаради.
1) апелляция тартибида — ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
2) кассация тартибида — ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
Ушбу Кодекснинг 4972,
498 ва
516-моддаларида назарда тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга, шунингдек суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда улар ўз важларини тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим этишлари мумкин.
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда уларнинг вакиллари ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида иштирок этишга ҳақлидир. Мазкур шахслар ишни кассация ва назорат тартибида кўриш чоғида ҳам иштирок этишга ҳақлидир, жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкум бундан мустасно. Жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумнинг кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисида иштирок этиши, шунингдек уни суд мажлисига олиб келиш зарурлиги масаласини суд ҳал қилади. Иш кўриладиган жой ва вақт ҳақида ўз вақтида огоҳлантирилган мазкур шахсларнинг узрсиз сабабларга кўра келмаганликлари ишни кўришга монелик қилмайди. Лекин суд маҳкумни, оқланган шахсни, шунингдек жабрланувчини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини тушунтириш бериш учун чақириши мумкин. Қўшимча материаллар ушбу Кодекснинг 149,
170,
290 ва
398-моддаларида назарда тутилган тергов ҳаракатлари ўтказишни терговчига топшириш йўли билан ҳам олиниши мумкин.
4) Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлиги;
1) ушбу Кодекснинг 82 — 84-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар етарлича тўла аниқланмаган бўлса;
4) суднинг ҳукмда баён қилинган хулосаларида жиддий зиддиятлар мавжуд бўлиб, улар судланувчининг айблилиги масаласини ҳал қилишга, Жиноят кодекси нормаларини тўғри қўллашга ёки жазо чорасини белгилашга таъсир кўрсатган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлса ва юқори судда бу зиддиятларни бартараф этиш имконияти бўлмаса.
Жиноят кодекси нормалари қуйидаги ҳолларда нотўғри қўлланилган деб эътироф этилади, башарти:
1) Жиноят кодекси Умумий қисми моддаларининг талаблари бузилган бўлса;
2) жиноят тавсифи Жиноят кодексининг қўлланилиши керак бўлган моддаси (модданинг қисми, банди) ўрнига бошқа моддаси (модданинг қисми, банди) билан берилган бўлса;
3) маҳкумга Жиноят кодексининг мазкур моддасида назарда тутилмаган жазо тури ва меъёри тайинланган бўлса.
Гарчи жазо Жиноят кодексининг тегишли моддасида белгиланган доирада тайинланган бўлса-да, тури ва меъёри жиҳатидан рўйи рост адолатсиз бўлса, жиноятнинг оғирлик даражасига ва судланувчининг шахсига номувофиқ деб эътироф этилади.
Ишни апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди Жиноят кодексини нотўғри қўллагани ёхуд жиноятнинг оғирлик даражасига ва маҳкумнинг шахсига мувофиқ келмайдиган жазо белгилагани аниқланса, суд ишни янгидан кўриб чиқишга юбормасдан, ушбу Кодекснинг
494-моддаси талабларига риоя этган ҳолда ҳукмга зарур ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
Жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриб, суд ушбу Кодекснинг 83-моддаси ва 84-моддасининг
1 ва
4-қисмларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек биринчи инстанция судида кўриб чиқилган далиллар судланувчини айбли деб топиш учун етарли бўлмаса ва қўшимча далиллар тўплаш имконияти қолмаган бўлса, айблов ҳукмини бекор қилади ва жиноят ишини тугатади.
Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 298 ва
300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ўтказишда ва суд муҳокамасида йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда хусусий ажрим чиқаради.
Мазкур модданинг биринчи,
иккинчи ва
учинчи қисмларида кўрсатилган шахслар апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан назорат тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир.
Ҳукм устидан шикоят бериш ва протест билдириш учун белгиланган муддат тугагач, ҳукм чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи,
учинчи ва
тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, ишни шикоятлар, протестлар ҳамда улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга ўн кундан кечиктирмай апелляция инстанцияси судига юборади.
Суд музокаралари ушбу Кодекснинг 449-моддаси қоидалари асосида ўтказилади, бунда шикоят, протест берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Қарор ушбу Кодекснинг 473-моддаси қоидалари асосида эълон қилинади.
Апелляция инстанцияси судида суд мажлисининг котиби ушбу Кодекснинг 426-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида баённома юритади. Суд мажлиси баённомаси юзасидан мулоҳазалар берилиши мумкин, улар ушбу Кодекснинг
427-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Баъзи маҳкумларга дахли бўлган, белгиланган муддатда юборилган апелляция шикояти ёки протести бирор сабабга кўра апелляция инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ушбу Кодекснинг 4975-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланса, шунингдек маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процессининг бошқа иштирокчиси берган апелляция шикояти ёхуд протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ажрим чиқариши шарт.
Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилган бўлмаса, кассация тартибида шикоят беришга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар қонуний кучга кирган ҳукм ва ажрим (қарор) устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилган бўлмаса, кассация тартибида протест билдиришга ҳақлидир. Ҳукм чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи,
учинчи ва
тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, бир ойлик муддат ичида ишни шикоятлар, протестлар ва улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга кассация инстанцияси судига юборади. Бу муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.
Гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар сўроқ қилиниб бўлгач, суд тарафларнинг ушбу Кодекснинг 449-моддасига мувофиқ ўтказиладиган музокарасини бошлайди. Суд музокараси ва маҳкумнинг охирги сўзи тугагандан кейин суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага кириб кетади.
Суд муҳокамасининг бориши ва мазмуни ҳақида суд мажлисининг баённомаси тузилади. Баённома ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатда тайёрланиши лозим. Баённома билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ва зарурат бўлганда ушбу Кодекснинг
427-моддасида назарда тутилган тартибда унга ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир.
Ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахслар ўз ваколатлари доирасида текшириш ва назорат тартибида протест билдириш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун ҳар қандай жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақлидир.
Ҳукмни ёки ажримни (қарорни) қонунга хилоф ва асоссиз деб топган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар протест билдирадилар ва ишни шу протест билан бирга тегишли назорат инстанцияси судига юборадилар. Протест билдиришга асос бўлган илтимоснома ва бошқа материаллар протестга илова қилинади. Протест билдирилгани ҳақида протест билдиришни сўраб илтимоснома билан мурожаат этган шахсга, корхона, муассаса ёки ташкилотга, шунингдек маҳкумга, оқланган шахсга, уларнинг ҳимоячиларига ёхуд қонуний вакилларига хабар берилади. Назорат инстанцияси судида жиноят иши ушбу Кодекснинг 506-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан кўрилади. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раёсатида ишни кўриш чоғида протестни қаноатлантириш тарафдорлари билан қаршилар овози тенг келиб қолса, протест маҳкум (оқланган шахс) фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади, маҳкумнинг (оқланган шахснинг) аҳволини оғирлаштириш ҳақидаги масала қўйилган протест эса рад этилади.
1) ушбу Кодекс 522-моддасининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — сохта далиллар тақдим этганликда, била туриб нотўғри таржима қилганликда ёки иш бўйича тергов юритишда ёхуд ишни судда кўришда жиноий суиистеъмол содир этганликда айбли шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукм қонуний кучга кирган кун;
2) ушбу Кодекс 522-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисида прокурор қарор чиқарган кун.
Ушбу Кодекс 522-моддасининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолатлардан бири бўйича етарли маълумотлар бўлса, прокурор жиноят ишини қўзғатади, кейин иш умумий тартибда тергов қилинади ва кўриб чиқилади.
Ушбу Кодекс 522-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича маълумотлар мавжуд бўлса, прокурор ўз ваколати доирасида янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва иш юзасидан тергов олиб боради ёхуд буни терговчига топширади.
Иш юритишни қайтадан бошлашга асослар мавжуд бўлганда прокурор ишни судга юборади. Ушбу Кодекс 522-моддасининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда иш судга прокурорнинг протести ҳамда қонуний кучга кирган ҳукмнинг нусхаси билан, ўша модданинг
4-бандида назарда тутилган ҳолларда эса, тергов материаллари билан биргаликда юборилади.
Жиноят кодексининг 73 ва
74-моддаларида назарда тутилган ҳолларда жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади.
Жарима солишни ва ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш Жиноят кодексининг 44 ва
46-моддаларига мувофиқ судья томонидан ички ишлар органи тақдимномаси билан ёки жамоат бирлашмаси ёхуд жамоанинг илтимосномаси бўйича амалга оширилади.
Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, ҳукм ижросини кечиктириш тўғрисидаги, ҳукмни ижро қилмаслик тўғрисидаги, жарима солишни ва ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги, руҳий касал шахсларга қўлланаётган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги, алкоголизм ёки гиёвандликка мубтало бўлган шахсларга нисбатан мажбурий даволаш чораларини қўллаш, узайтириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни, шунингдек ҳукмни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукмни чиқарган суд ҳал қилади. Башарти ҳукм уни чиқарган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида ижро этилаётган бўлса, бу масалалар тенг даражадаги суд томонидан ҳал этилади, ҳукм ижро этилаётган ҳудудда тенг даражадаги суд бўлмаса, юқори суд томонидан ҳал этилади. Бундай ҳолларда ажримнинг нусхаси ҳукм чиқарган судга жўнатилади. Ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги масалалар судья томонидан прокурор ҳамда маҳкум иштирокида суд мажлисида ҳал қилинади. Маҳкумнинг ушбу Кодекс 532-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари таъминланади. Судья вояга етмаган, шунингдек жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган маҳкумларга доир ҳукмларни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқаётганида ҳимоячи иштирок этиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлган тақдирда вояга етмаган айбланувчига ушбу Кодекснинг
237-моддасида назарда тутилган эҳтиёт чораларидан бирини қўллаш мумкин. Вояга етмаган шахс ота-онасининг, ҳомийлар, васийларнинг қаровига ёки, башарти у болалар муассасасида тарбияланаётган бўлса, шу муассаса раҳбарларининг қаровига ҳам берилиши мумкин.
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш вояга етмаган шахсга нисбатан фақат ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлганда ва унга беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тайинланиши мумкин бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳамда айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини бошқа эҳтиёт чоралари таъминлай олмайдиган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Ушбу Кодекс 19-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади.
Вояга етмаган судланувчига нисбатан ҳукм чиқаришда суд, ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган масалалардан ташқари, башарти вояга етмаган шахс шартли ҳукм қилинса, унга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланса, вояга етмаган шахсга жамоат тарбиячиси тайинлаш зарурлигини муҳокама қилишга мажбур.
Вояга етмаган шахсни Жиноят кодекси 87-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жавобгарликдан озод қилиб, материалларни вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширишда терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Вояга етмаган шахсга нисбатан ишни кўришда Жиноят кодекси 87-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда суд вояга етмаган шахсни жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чорасини қўлланиш тўғрисидаги масалани муҳокама этиши шарт. Суд мажбурлов чорасини қўлланиш ёки қўлланмаслик тўғрисида асослантирилган ажрим чиқаради.
Терговчи ёки суд айбланувчининг, судланувчининг ёхуд ишга айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахснинг руҳий касаллиги масалалари юзасидан унинг жиноят содир этганлиги ёки Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги ҳақида ишонарли далиллар мавжуд бўлган тақдирда, дастлабки терговни юритиш ва суд муҳокамаси вақтида мазкур шахснинг ақли норасолиги ёки руҳий касаллиги тўғрисида асосли шубҳа туғилган бўлса, суд-психиатрия экспертизаси тайинлайди.
Терговчи қарорнинг тавсиф-асослаш қисмида ушбу Кодекснинг 566-моддасида назарда тутилган ҳолатларни, шунингдек ишни судга юбориш асосларига норози бўлган ҳимоячининг ва бошқа шахсларнинг важларини, агар шундай важлар билдирилган бўлса, баён қилади ва иш саҳифаларига ҳавола қилиб, унинг фикрича, ишни судга юбориш учун асослар борлигини тасдиқловчи далиллар келтиради.
1) ушбу Кодекснинг 83 ва
84-моддаларида назарда тутилган асосларга кўра ишни тугатиш;
Суд муҳокамаси ушбу Кодекснинг 50 — 52-бобларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ равишда ўтказилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда судья ишни судда кўришга тайинлашдан олдин тегишли тиббий муассасадан шу шахснинг соғлиғи тўғрисида шифокорлар комиссиясининг хулосасини талаб қилиб олади.
Ярашилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин.
Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юритилади.
3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти ва иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотлар кўрсатилади. (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 11-модда, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда, 182-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; 2007 й., 6-сон, 248-модда, 249-модда; 2012 й., 38-сон, 433-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда; 2007 й., 17-18-сон, 171-модда, 39-сон, 401-модда, 50-51-сон, 502-модда, 503-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 84-модда, 94-модда, 37-38-сон, 363-модда, 365-модда, 39-сон, 390-модда, 52-сон, 509-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 179-модда, 38-сон, 415-модда, 52-сон, 552-модда, 553-модда; 2010 й., 22-сон, 174-модда,35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 314, 315-моддалар, 39-сон, 340-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 16-сон, 161, 162-моддалар; 2011 й., 40-сон, 410-модда; 51-сон, 542-модда; 2012 й., 1-сон, 3-модда, 38-сон, 433-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 36-сон, 943-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон; 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон; 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон; 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон; 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон; 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон; 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон; 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон; 13.02.2021 й., 03/21/673/0112-сон; 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон; 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон; 16.02.2022 й., 03/22/754/0134-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон; 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон; 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон; 11.05.2023 й., 03/23/841/0270-сон; 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон; 19.01.2024 й., 03/24/899/0048-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)