Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 176-сонли қарори асосида киритилган қўшимча ва ўзгартиришлари билан)
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни (кейинги матнларда — Қонун) бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида вужудга келаётган мазмунан янги иқтисодий муносабатларни тартибга солишда ҳамда шартнома интизомини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, шартномалар тузиш тажрибасига етарлича эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, турли хил таъминотчи, тайёрловчи монопол корхона ва ташкилотлар билан шартномавий муносабатларда уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу Қонуннинг тутган ўрни беқиёсдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судлар фаолиятида кўп учрайдиган шартномавий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлашда мазкур Қонун асосий ҳуқуқий манбалардан бири сифатида хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, ушбу Қонунни иқтисодий судларнинг амалиётида қўллашда айрим муаммолар ҳам учрамоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг суд амалиётида бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосан қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қонунни қўллашда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, тегишли қонунлар, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилишлари лозим.
2. Судлар шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда Қонуннинг 10 — 15-моддалари, Фуқаролик кодексининг 364—385-моддаларига мувофиқ, шартнома тузиш ҳақидаги тарафнинг таклифи (оферта)га жавоб тўлиқ ва писандасиз бўлгандагина акцепт ҳисобланишига эътибор беришлари керак. Агарда иккинчи тараф офертани баъзи бир эътирозлар билан ёки қисман қабул қилса, у ҳолда бу акцепт бўлмайди ва қарши таклиф билдирилган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қонуннинг 11-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик шартномалари ёзма шаклда тузилади. Шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик (оғзаки келишув) унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди (қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Бироқ, судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни битимнинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа далиллар билан тасдиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолишига эътибор бермоқлари лозим.
Бунда судлар ФКнинг 363-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шартномани тузишга хизмат қилган барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб борилган мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини ўрганишлари ва баҳо беришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шартнома тузиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ишларни кўраётганда ИПКнинг 183-моддасига мувофиқ шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш вақтида келиб чиққан низо бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида шартноманинг ҳар бир низоли шарти бўйича қабул қилинган қарор кўрсатилиши, шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги низо бўйича эса тарафлар қандай шартларда шартнома тузишга мажбурлиги ҳолати аниқ ифодаланиши лозимлигини назарда тутишлари керак.
5. Хўжалик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш, бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар Қонуннинг 10-моддасида кўрсатилган шартлар кўзда тутилган ёки тутилмаганлигига алоҳида эътибор қаратиб, бу шартларнинг кўрсатилмаслиги шартнома шартлари бир тараф томонидан бажарилмаган ҳолларда уни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқий асосларни қўллашда мажбуриятни бажарган инсофли тарафни ҳимоя қилиш воситаларининг камайишига олиб келишини инобатга олишлари ҳамда бундай шартномани тузган мансабдор шахсларнинг тегишли равишда жавобгарликка тортилишига асос бўлишини эътиборга олишлари зарур. Аммо, бу шартларнинг шартномаларда кўрсатилмаслиги шартномани ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўла олмайди.
6. ФКнинг 356-моддасига биноан, ҳақ тўлаш назарда тутилган шартномаларда баҳо кўрсатилмаган ва шартнома шартлари бўйича уни белгилаш имкони бўлмаган ҳолларда судлар шартномани бажармаганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар (ишлар, хизматлар) учун ўша жойда мавжуд бўлган ўртача бозор баҳоси бўйича ҳақ тўланишини белгилашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Шартномада мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки муддат талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, у ҳолда ФК 242-моддасига мувофиқ, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
8. Хўжалик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларнинг судга тааллуқлилиги масаласини ҳал этиш ва судда кўришда қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик ҳақидаги (ФК 115-моддаси), янглишиш таъсирида тузилган (ФК 122-моддаси), алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган (ФКнинг 123-моддаси), қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган (ФКнинг 124-моддаси) битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги умумий қоидалар хўжалик шартномаларига нисбатан ҳам татбиқ этилишига эътибор қаратилмоғи лозим.
Фуқаролик кодексининг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек, ҳуқуқ-тарғибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимлар ФКнинг 114-моддасига биноан, ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатлардан ташқари, бошқа ҳеч қандай юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа ҳолларда, масалан, шартномаларни тузишда, қонунчиликда белгиланган товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармонининг 4-бандида белгиланган бартер шартномалари тузилишини тақиқлаш ҳақидаги талаблар инобатга олинмаган бўлса, суд низони мазмунан кўриб чиқиб, бундай шартномаларни тузишда айбдор мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал этади, агар шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланса, жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қонун 21-моддасининг иккинчи қисмига кўра тарафлар хўжалик шартномаларини тузиш учун хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасини олишга ҳақли.
10. Умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25 — 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Агар шартномада шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар учун жавобгарлик кўзда тутилган бўлса, фақат шу ҳолатлар учун жавобгарлик шартномага асосан қўлланилади. Шартномада кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун эса жавобгарлик Қонуннинг 5-боби тегишли моддаларига асосан қўлланилиши лозим. Хусусан, шартномада товарни ўз вақтида етказиб бермаганлик учун жавобгарлик кўзда тутилгани ҳолда сифати, ассортименти, нави лозим даражада бўлмаган товарларни етказиб берганлик, тўлов, товар-транспорт ҳужжатларини юборишни кечиктирганлик, аккредитивдан фойдаланмаганлик ва бошқа ҳолатлар учун шартномада жавобгарлик белгиланмаган бўлса, шартномада кўзда тутилган шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарлик шартнома асосида, кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун эса жавобгарлик Қонуннинг 26, 29 ва 30-моддаларига асосан қўлланилади.
Шартнома тузилганлиги ва унинг мазмуни далиллар билан исботланган ҳолларда судлар кредиторнинг талаби билан қонуний неустойкани (ФКнинг 263-моддаси) ҳамда мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган зарарни (ФКнинг 324-моддаси) ундириб беришга ҳақлидирлар.
12. Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланади.
14. Қонуннинг 34-моддасига биноан неустойканинг ундирилиши шартнома талабларини бузган тарафни мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик оқибатида етказган зарарини қоплашдан озод этмайди. Иккинчи тараф кўрган зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан қилинган харажатлар, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек, иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлар ҳам киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Судлар Қонуннинг 8, 9-моддаларига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатларини қай даражада амалга ошираётганликларига баҳо бериш билан бирга улар томонидан ушбу меъёр талаблари бажарилмаган тақдирда, Қонунда белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига шартнома интизоми бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тақдимномалар киритиш ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан эса таъсир чораларини қўллашга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси