Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи

Т/р

Тадбирлар

Чора-тадбирлар ва уларни амалга оширишга доир таклифлар

Муддатлар

Масъул
бажарувчилар

I. Сиёсий ҳамкорлик соҳасида

1.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида икки томонлама ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлар ўтказиш.

Навбати билан Тошкент шаҳрида ва Ашгабад шаҳрида ҳар чоракда ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлар ўтказишни Туркманистон томони билан келишиш.

2005 йилнинг I чораги

Ташқи ишлар
вазирлиги
2.Ишлаб чиқиш босқичида турган икки томонлама Ўзбекистон-Туркманистон битимларини, уларни имзолашга тайёрлаш жараёни тугаллангандан кейин, кейинчалик Туркманистон томони билан музокаралар олиб бориш учун энг долзарб ҳужжатларни аниқлаш юзасидан хатловдан ўтказиш.Томонларнинг ишлаб чиқиши босқичида турган ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган барча ҳужжатларни Бухоро шаҳридаги саммит якунлари бўйича имзоланган битимлар доирасида уларнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрлаш.2005 йилнинг I чораги Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли республика идоралари

II. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида

1.Тошкент шаҳрида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси мажлисини ўтказиш.Ҳукуматлараро комиссиянинг Ўзбекистон қисми ҳамраисини тайинлаш тўғрисидаги таклифни ишлаб чиқиш, комиссия мажлисини ўтказиш муддатини ва кун тартибини дипломатик йўллар орқали Туркманистон томони билан келишиш.2005 йилнинг I чораги Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
2.Сув ресурсларининг тақсимланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Туркманистон ҳудудида жойлашган сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларнинг чегарадан ўтиши масалаларини биргаликда мониторинг қилиш бўйича икки томонлама идоралараро ишчи гуруҳ ташкил қилиш масаласини Туркманистон томони билан ишлаб чиқиш. Ушбу жараён доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари даражасида учрашув уюштириш.Туркманистон томони билан музокаралар доирасида ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомни кўриб чиқиш ва имзолаш.2005 йил I ярим йиллигиҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги
3.Туркманистон Темир йўллар вазирлиги ва бошқа транспорт идоралари билан Ўзбекистон юкларини Туркманистон ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтишга имтиёзли тарифлар тўғрисидаги Тежен-Серахс қоидаларининг амал қилишини тиклаш бўйича музокаралар ўтказиш.Музокараларда қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш:

1996 йилда фойдаланишга топширилган Тежен-Серахс темир йўл линияси қурилишида улуш қўшган ҳолда қатнашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси харажатлари суммасини Туркманистон томонидан тўлаш;
«Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига Ўзбекистон Республикаси юкларини Туркманистон ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтишга имтиёзли тарифлар белгилаш.
2005 йил II чорак «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
4.Савдо уйлари ташкил этиш, шу жумладан тегишли ҳуқуқий база яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш, кейинчалик уларни амалий алоқалар доирасида Туркманистон томони билан келишиш. Савдо уйларини очиш учун барча ташкилий масалаларни 2005 йил биринчи ярим йиллиги охиригача келишиш. 2005 йил I ярим йиллигиТашқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбексавдо» компанияси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги
5.Транспорт воситаларининг барча турлари билан юкларни ташишда пайдо бўладиган масалаларни тезда ҳал этиш учун икки томонлама ишчи гуруҳ ташкил этиш ва мунтазам учрашувлар ўтказиш механизми тўғрисидаги масалани Туркманистон томони билан ишлаб чиқиш. Кўрсатиб ўтилган масалаларни дипломатик каналлар орқали Туркманистон томони билан тайёрлаш ва ишлаб чиқиш.2005 йил II чоракЎзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
6.Миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини Туркманистонга етказиб беришни кўпайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш.Ашгабад шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг экспорт потенциали тақдимотини ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш. Иккала мамлакатлар ўртасида эркин савдо режими таъсирчанлигини ўрганиш. 2005 йил I чоракТашқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

III. Хавфсизлик, божхона ва чегара масалалари соҳасидаги ҳамкорлик

1.Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ўзаро аҳдлашув бўйича иккала давлатларнинг тегишли вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг ташрифларини мунтазам айирбошлаш.Тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ташрифларини айирбошлаш муддатлари дипломатик каналлар орқали келишилади.Аҳдлашув бўйича Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги
2.Чегара ҳудудида ишонч муносабатларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари доирасида республика тегишли вилоятлари маъмуриятлари раҳбарларининг чегарада ҳамкорлик масалаларини биргаликда ҳал қилиш учун Туркманистоннинг чегара яқинидаги вилоятлари маҳаллий ҳокимиятлари билан амалий алоқаларини йўлга қўйиш.ДоимоҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги
3.Чегарада ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, чегарадаги низоларнинг олдини олиш ва контрабандага қарши биргаликда курашишни йўлга қўйиш мақсадида чегара ва божхона идоралари вакилларининг мунтазам равишдаги учрашувларини ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш ва Туркманистон томони билан келишиш.2005 йил I чоракМиллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги
4.Ўзбекистон-Туркманистон чегарасидаги 10 та алоҳида участкани делимитация қилишни тугаллаш ва уни демаркация қилиш жараёнига киришиш.Туркманистон томони билан эришилган аҳдлашувга мувофиқ.2005 йил I ярим йиллигиТашқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

IV. Маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасида

1.2005-2006 йиллар учун маданий алмашув дастурини тайёрлаш (кўргазмалар, ижодий жамоалар чиқишлари ва бошқалар) ва уни Туркманистон томони билан ишлаб чиқиш.Дастурни тайёрлашда унда Ўзбекистондаги туркманлар орасидан маданият арбоблари қатнашиши зарурлигини ҳисобга олиш.2005 йил I чорак?Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси