Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича ташкилий масалалар

1.

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун тегишли кўргазмали материаллар илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда тегишли буюртманома билан Осиё Олимпия Кенгашига мурожаат қилиш.

1. Ўзбекистонда Осиё ўйинларини ўтказиш учун тегишли кўргазмали материалларни тайёрлаш.

2. Осиё Олимпия Кенгашига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номидан тегишли буюртманомани тайёрлаш ва имзолаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Имзоланган мурожаат хатини Осиё Олимпия Кенгашига юбориш.

2019 йил

20 июнь

2019 йил

25 июнь

2019 йил

30 июнга қадар

Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар

вазирлиги

2.

Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш.

1. Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кутиб олиш дастурини тайёрлаш.

3. Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш.

2019 йил

июнь

Келишувга мувофиқ

Миллий олимпия қўмитаси маблағлари, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

маблағлари,

хорижий инвесторларнинг маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар

вазирлиги, Спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

3.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Ўзбекистонда халқаро нуфузли мусобақаларни, шу жумладан, ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш бўйича жамғарма ташкил этиш.

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш ва Ўзбекистонда турли даражадаги халқаро нуфузли мусобақаларни ўтказишни ўз ичига олган жамғармани ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2019 йил

июль

Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги

II. Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш

4.

2017-2018 йилларда ўтказилган ёзги Осиё ўйинлари тажрибасини ўрганиш, шу жумладан:

2017 йил 12 — 28 сентябрь кунлари Ашхобод шаҳрида (Туркманистон) ёпиқ спорт иншоотларида бўлиб ўтган жанг санъатлари ва V Осиё ўйинлари;

2018 йил 14 август — 3 сентябрь кунлари Жакарта ва Палембанг шаҳарларида (Индонезия) бўлиб ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинлари.

1. Осиё ўйинларини ўтказиш тажрибасини ўрганиш бўйича вазирлик ва идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) таркибини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2. Ўрганилган тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикасида Осиё ўйинларини ўтказишда самарали фойдаланиш.

2019 йил июль-август ойлари

Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар

вазирлиги,

Спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар),

тегишли вазирликлар
ва идоралар

III. Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика,
транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш ва янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш

5.

Ёзги Осиё ўйинларини оммавий ахборот воситалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш.

Ишчи гуруҳ томонидан ёзги Осиё ўйинларини тўғридан-тўғри оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш масалаларини ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил июль

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

6.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари марказий кўчалари ва Тошкент — Самарқанд йўналиши автомагистрал йўлларини таъмирлаш.

Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш харажатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил

август

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

7.

Республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт, меҳмонхона инфратузилмалари қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда йирик нуфузли халқаро комплекс мусобақаларни ўтказиш учун талаб этиладиган тегишли қўшимча инфратузилмалар ва объектлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг қурилиши ҳажмлари ва қийматларини аниқлаш ҳамда эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда объектларни таъмирлаш ва қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш.

Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд инфратузилмалар қувватини ўрганиш таҳлили асосида қўшимча инфратузилмалар ва уларни яратишга харажатлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил

сентябрь

Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8.

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинлари иштирокчиларини (30 000 нафар) қабул қилиш, маиший шарт-шароитларни ўз ичига олган Олимпия шаҳарчаларини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида қуриш.

Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирларга аниқлик киритиш ва уларнинг сарф-харажатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

9.

Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган маълумотлар, таклифлар ва ҳисоб-китобларни таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда йирик нуфузли халқаро комплекс мусобақаларни ўтказиш учун спорт инфратузилмани яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган маълумотлар, таклифлар ва ҳисоб-китобларни комплекс таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

апрель

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

тегишли вазирликлар ва идоралар

1.

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раиси

2.

Д.Х. Набиев

жисмоний тарбия ва спорт вазири, республика ишчи гуруҳи раисиўринбосари

3.

У.М. Ахматджанов

Миллий олимпия қўмитаси раиси, республика ишчи гуруҳи раисиўринбосари

4.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, республика ишчи гуруҳи раисиўринбосари

5.

Э.О. Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими, республика ишчи гуруҳи раисиўринбосари

6.

А.Х. Тухтаев

қурилиш вазири

7.

Р.А. Гулямов

иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

8.

С.Х. Бекенов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

9.

И.Т. Неъматов

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

10.

Б.А. Бегалов

Давлат стастистика қўмитаси раиси

11.

А.Я. Хайдаров

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

12.

Ш.Б. Назаров

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

13.

А.А. Аккулов

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б.

14.

К.Ф. Баязитов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, республика ишчи гуруҳи котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси