Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Мулк тўғрисида» ҳамда «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш тартибини белгилайди.
5. Мазкур Тартибнинг 3, 4-бандларида кўрсатилмаган давлат мулки объектлари Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкида бўлади ва Қорақалпоғистон Республикаси ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки қилиб берилиши мумкин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид келмайдиган Қорақалпоғистон Республикасининг «Мулк тўғрисида» Қонунига мувофиқ ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишни, ундан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси