Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар ва хўжаликлар иш ҳақининг 1992 йил 25 августдаги Фармонга мувофиқ белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш ва тежамкорлик, барча мавжуд захираларни жалб қилиш асосида ишлаб чиқариш ҳажмларини табиий кўринишда (ишлар ва хизматлар) ошириш ҳисобига ишловчиларнинг иш ҳақи янада ошишини таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон республика бўлими 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 25 августдаги Фармони билан белгиланган энг кам миқдордан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг алоҳида хизматлари учун пенсияларни оширишнинг тузатиш коэффициентлари тўғрисида асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
7. «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», Пенсия жамғармаси Ўзбекистон республика бўлими, шунингдек, тижорат банклари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ пенсияларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 25 августдаги Фармонида назарда тутилган оширилган миқдорларда тўлашни таъминловчи суғурта бадалларининг тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишини таъминласинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 июлдаги 319-сон қарори 2-банди иккинчи хатбошининг имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик қўшимча тўловларга тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Талабалар ва ўқувчиларнинг тоифалари

Ойига сўм ҳисобида
Олий ўқув юртлари
Ўзлаштирувчи талабаларга 895
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга990
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга1110
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган талабаларга1185
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга1360
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга1550
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган талабаларга740
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга840
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга960
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган талабаларга1330
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга1455
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга1550
Тайёрлов бўлимларининг ўқувчиларига585
Собиқ байналмилалчи жангчи бўлган талабаларга1180
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга1300
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга1420
Собиқ иттифоқ органларининг буйруқлари билан белгиланган мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларида ўқийдиган талабаларга (СССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг 1987 йил 11 майдаги 330-сон, 1987 йил 12 июндаги 420-сон ва СССР Давлат халқ таълими Комитетининг 1989 йил 20 январдаги 8с-сон ва 1990 йил 9 апрелдаги 21-сон буйруқлари)1110
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга1260
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга1420
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган талабаларга1550

Номли стипендиялар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар1550
айрим фанларни ўрганишдаги ва фан-техника ижодкорларига алоҳида муваффақиятлари учун Илмий кенгаш қарори бўйича белгиланадиган шахсий стипендиялар1280
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади

Ўрта махсус ўқув юртлари

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади
Ўзлаштирувчи ўқувчиларга745
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга810
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга920
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган ўқувчиларга1185
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга1360
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга1550
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган ўқувчиларга585
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга675
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга780
Байналмилалчи жангчи бўлган ўқувчиларга1030
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга1150
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга1260
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга 1330
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга1455
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга1550
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган ўқувчиларга1550
номли стипендиялар олувчиларга1330
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади

Ҳунар-техника билим юртлари

Ўқиш муддати 10 ойдан кўп бўлмаган барча хилдаги ҳунар-техника билим юртларининг (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, сув хўжалиги қурилишида ва ўрмон хўжалигида ишлаш учун тайёрлайдиганлардан ташқари) ўзлаштирувчи ўқувчиларига 585
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга675
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга740
Байналмилалчи жангчилар бўлган ўқувчиларга 1020
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга1150
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга1260
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўкувчиларга1330
шулардан:
фақат яхши, шунингдек; фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга1455
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга1550
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Улуғ Ватан урушининг 1 ва 11 гуруҳ ногиронларига тенглаштирилган шахсларнинг болалари бўлган ўқувчиларга675
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга740
фақат аъло баҳоларга ўкийдиган ўқувчиларга810
Олий ўқув юртларининг, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг давлат таъминотида бўлган талабалари, ўқувчилари учун стипендиялар миқдорлари ўзгартирилмайди

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси