Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Т/р

Чора-тадбирлар ва ташаббуслар

Мазмуни

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Кичик бизнесга янги имкониятлар яратиш

1.

Кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги тизимини яратиш

1. «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ негизида Бизнесни ривожлантириш банкини ташкил қилиш ва унинг фаолиятини устувор равишда кичик бизнес йўналишидаги, шу жумладан маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигида энергия тежамкор технологияларни жорий этиш лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтириш.

2. Кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур кредит маблағларининг ярмини банклар томонидан мустақил жалб қилиш ва қолган ярмини давлат кўмагида йўналтириладиган ресурслар ва инвестициялар ҳисобидан молиялаштириш дастурини йўлга қўйиш. Бунда:

Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 2023 йил 1 октябрдан 150 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади;

кредитлар қулай шартларда 7 йилгача муддатга ажратилади;

қўшимча ресурсга эҳтиёжи бор тадбиркорлик субъектларига мавжуд кредитга қўшимча кредит ажратишга рухсат берилади;

ижобий кредит ва солиқ тарихига эга ҳамда кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар ажратишда уларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади;

махсус электрон платформани ишга тушириш орқали кредит олиш учун ариза бериш, уни кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш ва кредит ажратишнинг барча босқичлари рақамлаштирилади;

кредит миқдоридан келиб чиқиб, банкнинг ҳудудий филиаллари томонидан қарор қабул қилиш ваколатлари кенгайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Марказий банк

(Сайдуллаев),

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2.

Кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этадиган тижорат банкларининг ресурс базасини ошириш

1. Микромолиялаштиришни ривожлантириш учун Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари ҳисобидан Бизнесни ривожлантириш банкига босқичма-босқич 500 миллион АҚШ доллари миқдорида ресурс ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь — 2024 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Марказий банк

(Сайдуллаев)

2. Халқаро молия институтлари кўмагида амалга оширилаётган ва янги амалга ошириладиган лойиҳаларнинг 2024 — 2026 йилларда ўзлаштирилиши кутилаётган 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлашнинг комплекс дастурида иштирок этадиган молия ташкилотларига ресурс сифатида йўналтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июль

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

3. Дастлабки босқичда зарур маблағларни ажратиш учун 2023 йил якунига қадар Бизнесни ривожлантириш банки устав капиталини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь — декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

3.

Кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш институтларини такомиллаштириш

1. Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш. Бунда:

Жамғарманинг молиявий инструментларини белгилаш, жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари устав фондида Жамғарма томонидан киритиладиган маблағлар ҳисобига иштирокчи (таъсисчи) сифатида иштирок этиш ҳамда кичик бизнес лойиҳалари учун таъминот тақдим этиш;

Жамғарманинг ресурс базасини кенгайтириш ва устав фондини ошириш мақсадида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталини Жамғармага баланс қийматида беғараз ўтказишни назарда тутиш.

2. Бизнесни ривожлантириш банки ҳузурида ҳар бир ҳудудда 14 такичик бизнесга кўмаклашиш марказларини ташкил этиш.

Бунда, марказлар кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш, ўқитиш, бухгалтерия, солиқ, аудит, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатиш билан шуғулланишини назарда тутиш.

3.Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан янги лойиҳалар учун тадбиркорлик субъектларига тор доирадаги мутахассисларни жалб қилишга кўмаклашиш.

Бунда, мутахассис сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани беришда:

тасдиқноманинг амал қилиш муддати 3 йилгача этиб белгиланади;

тасдиқнома берилганлиги учун ундириладиган йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ўрнатилади.

4. Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан стартап ташаббускорлари ва тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардош, арзон, сифатли ҳамда катта ҳажмда маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун олий ўқув юртлари, кичик бизнес субъектлари, саноат корхоналари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар, саноат кластерлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлашга қаратилган кичик бизнесни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича ўқув дастурини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

4.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ва йирик давлат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш

1. Йирик давлат корхоналари билан кооперация асосида ташкил қилинадиган кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар тадбиркорлиги ва ёшлар тадбиркорлиги учун:

кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан замонавий технологияларни жорий қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва маҳсулотни реализация қилишга амалий ёрдам бериш;

давлат харидлари доирасида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни 2 йил давомида тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат бериш. Бунда, йилига жами 10 миллиард сўмгача қийматдаги шартномалар тузилиши мумкин.

2. 2024 — 2025 йилларда кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган кичик бизнес, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар тадбиркорлиги ва ёшлар тадбиркорлиги лойиҳалари доирасида олиб кириладиган асбоб-ускуналарни суғурталаш, хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров, Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

5.

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурининг ҳуқуқий асосларини яратиш

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнларни соддалаштириш;

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлашнинг комплекс дастури доирасидаги лойиҳа ишга туширилгандан сўнг, тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган солиқларни 2 йил давомида Бизнесни ривожлантириш банкига йўналтириш;

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлашнинг комплекс дастурида иштирок этадиган тижорат банкларининг лойиҳалар бўйича ажратилган банк кредитларидан олинган фоиз кўринишидаги даромадларини дастлабки икки йил давомида фойда солиғи базасидан чегириб ташлаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

(Абидходжаев),

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

II. Ўрта бизнесни барқарор иқтисодий ўсиш гаровига айлантириш

6.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини трансформация қилиш

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда қайта ташкил этиш:

Жамғармани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъсисчилигида акциядорлик жамияти шаклида ташкил этиш;

Жамғармага тижорат банклари ва халқаро молия институтларидан қарз маблағларини жалб этиш ҳуқуқини бериш;

Жамғарма томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг устувор равишда хизмат кўрсатиш, «яшил» ва энергия самарадор лойиҳалари бўйича компенсация ва кафилликлар ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

Жамғармага банк ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича ҳам кафилликлар тақдим этиш ваколатини бериш;

Жамғармага ўрта тадбиркорлик субъектлари устав фондида у томонидан киритиладиган маблағлар ҳисобига иштирокчи (таъсисчи) сифатида иштирок этишга рухсат бериш. Бунда, ушбу мақсадлар учун 2023 йилда Давлат бюджети маблағларидан Жамғармага қўшимча 25 миллион АҚШ доллари, 2024 йилда 100 миллион АҚШ доллари ажратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси

2023 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

7.

Хизматлар ипотекаси тизимини жорий қилиш

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан туризм, савдо ва сервис соҳаларида хизматлар ипотекаси тизимини жорий қилиш. Бунда:

Жамғарма Кенгаши қарори билан белгиланган хизмат кўрсатиш йўналишларига тайёр лойиҳалар (бизнес-режа, банк ва нобанк кредит ташкилотлари орқали молиявий ресурслар, бино-иншоотлар ва ускуналар) тадбиркорлик субъектларига таклиф этилади;

Жамғарма ресурслари ҳисобига банк ва нобанк кредит ташкилотлари орқали тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш объекти учун ер участкаларини сотиб олиш, бино-иншоотларни қуриш ва уларни айланма маблағлар билан таъминлаш учун кредитлар ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

8.

Тадбиркорлик субъектларида яшил технологияларни кенг жорий қилиш

Яшил технологияларни жорий қилиш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига халқаро ва хорижий молия институтлари, ташкилотлари ва компанияларидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил март

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов)

9.

Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш

1. Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтиришга қаратилган саноат лойиҳаларига:

хорижий валютада йиллик 5 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йилгача муддатга кредит маблағлари;

хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 1 йилгача муддатга айланма маблағларни тўлдириш учун кредит маблағлари;

импорт қилинадиган асбоб-ускуна хариди учун аванс тўловларини қоплаб бериш мақсадида кредит ажратиш тартибини жорий қилиш.

2. Жамғарма ҳисобидан саноат корхоналарининг маркетинг, лойиҳалаштириш, хорижий мутахассис жалб қилиш харажатларининг 20 минг АҚШ долларигача қисмига компенсация ажратиш.

3. Жамғармага хорижий бренд ёки хорижий инвестор жалб қилган тадбиркорлик субъектлари устав фондида 25 фоизгача улуш билан у томонидан киритиладиган маблағлар ҳисобига иштирокчи (таъсисчи) сифатида иштирок этишга рухсат бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

(Вафаев),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

10.

Саноат ипотекаси тизимини йўлга қўйиш

1. Саноат ипотекаси тизимини йўлга қўйиш.

Бунда:

тадбиркорлик субъектларига ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда «тайёр бизнес» шаклида аукцион савдоларига чиқарилади;

бино-ишоотларни харид қилиш ва ижарага олиш учун 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

2. Ҳар бир ҳудудда камида 3 тадан янги саноат зоналарини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Ўзсаноатқурилиш-банк» АТБ

(Аннакличев),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

11.

Кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини кенгайтириш

Кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш объектини ишга тушириб, инвестиция мажбуриятларини бажарган тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат бериш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев, Қўчқоров),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

III. Янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш

12.

«Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастурини кенгайтириш

1. «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури билан қамраб олинган корхоналар сонини 500 тага етказиш.

2. Экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни изчил давом эттириш ва уларнинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида Экспортни рағбатлантириш агентлигига халқаро молия институтларидан 125 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағларни жалб қилиш. Бунда:

логистика харажатларини компенсация қилишга қўшимча 100 миллион АҚШ доллари;

маҳсулотларни хорижда сертификатлаш, халқаро стандартларни жорий қилиш ва мутахассислар тайёрлашга 25 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Транспорт вазирлиги

(Маҳкамов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

13.

Нуфузли хорижий брендларни жалб қилиш

1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига нуфузли хорижий брендларни жалб қилиш бўйича брендлар эгалари билан музокаралар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

2023 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи дастурни амалга ошириш:

ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш талабларини жорий қилиш;

маҳаллий корхоналар мутахассисларини халқаро стандартлар асосида ўқитиш;

маҳаллий корхоналарда муносиб меҳнат шароитларини яратишга кўмаклашиш;

қулай божхона режимини жорий қилиш;

нуфузли хорижий брендларни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига грант ажратиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

14.

Халқаро платформалар орқали ахборот технологиялари хизматларини кўрсатиш

Ахборот технологиялари хизматларини кўрсатиш бўйича халқаро платформаларда 100 мингАҚШ долларигача қийматдаги шартнома ва ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш тартибини жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

15.

Қандолатчилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш

Йиллик экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан ошган қандолатчилик корхоналарига Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан айланма маблағ ажратиш тартибини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

16.

Паррандачилик соҳасини ривожлантириш

Парранданинг генетикасини ташкил этиш юзасидан хорижий Ҳукуматлар ва етакчи генетик компаниялар билан музокаралар ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Воитов)

IV. Юқори даромадли корхоналарни кўпайтириш

17.

Ҳудудларда йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириш

1. Электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, заргарлик, қурилиш материаллари, мебелсозлик, полимер, кимё ва озиқ-овқат саноати соҳаларида «140 та илғор саноат корхонаси» дастурини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Марказий банк

(Сайдуллаев),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Алоҳида электрон платформани яратиш орқали дастурга киритилган саноат лойиҳаларини тадбиркорлик субъектларига очиқ танлов асосида таклиф қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

3. Дастурга киритилган корхоналарга Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли шартлар асосида 10 йилгача муддатга кредитлар ажратиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023-2024 йиллар

18.

Пахта-тўқимачилик кластерлари молиявий имкониятларини кенгайтириш

1. Пахта-тўқимачилик кластерларини айланма маблағ билан таъминлаш учун 18 ой муддатга жами 3 триллион сўм кредитлар ажратиш.

2. Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳисобидан пахта ва сунъий толани олиб келишда транспорт харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш.

3. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти учун зарур бўлган импорт хомашё, бўёқ ва кимёвий воситалар, фурнитура, совутиш тизимлари ва аксессуарларни уч йил муддатга божхона божидан озод қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

19.

Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш

2024 йил 31 декабрга қадар ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғим миқдорини 5 баравар камайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

20.

Чармни чуқур қайта ишлаш

Оҳангарон туманидаги чармни чуқур қайта ишлаш саноат зонасида сув тозалаш иншоотини барпо этиш.

Бунда, ушбу иншоотни барпо этиш учун Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратишни назарда тутиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Раматов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(Азимов)

21.

Хусусий авиакомпанияларни ривожлантириш

Ишлаб чиқарилганига 25 йилдан ошмаган, ижара ва лизинг асосида вақтинча олиб кириладиган самолётларни даврий божхона тўловидан озод қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Транспорт вазирлиги

(Маҳкамов)

22.

Стартап экотизимини янада ривожлантириш

1. «Стартап лойиҳа», «юқори технологик стартап лойиҳа» ҳамда «улушга конвертация қилинадиган инвестициялар» тушунчаларини қонунчиликка киритиш.

2. Илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, стартап лойиҳаларни баҳолаш методологиясини қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Абдурахмонов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

V. Содда солиқ маъмуриятчилиги ва бюрократиядан холи қулай муҳит яратиш

23.

Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини соддалаштириш

1. Қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиётини бекор қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров)

2. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартибини бекор қилиш (бундан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлган ҳолатлар мустасно).

Бунда, номувофиқ ҳолатлар 30 кун муддатда ўз тасдиғини топмаганда гувоҳноманинг амал қилиши фаоллаштирилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

24.

Тадбиркорларнинг қонунчилик талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда фаолият юритишини рағбатлантириш

1. 2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини жорий қилиш:

а) тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини шакллантириш бўйича очиқ-ошкора мезонларни белгилаш;

б) юқори рейтинг кўрсаткичларига эга тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги қўллаб-қувватлаш чораларини белгилаш:

барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилиш (бундан жиноий ишлар доирасидаги текширувлар мустасно);

қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш), шунингдек, барча солиқ турлари бўйича мавжуд ортиқча тўлов суммасини бир кун муддатда тезлаштирилган тартибда қайтариш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров)

2. Яширин иқтисодиётни қисқартириш, шу жумладан бизнеснинг «соядан» чиқишини рағбатлантириш, тенг рақобат муҳитини таъминлаш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Марказий банк

(Сайдуллаев),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

25.

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибини соддалаштириш

1. Камерал солиқ текшируви солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз солиқ органининг ўзида ўтказилишини белгилаш (бундан қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришда ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари мустасно).

Бунда, солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинади:

солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

Қонун лойиҳаси,

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларига қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини олти ой мобайнида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил декабрь

26.

«Солиқчи — кўмакчи» тизимини такомиллаштириш

1. Солиқ органлари томонидан маҳалла даражасида ишлаш тизимини жорий қилиш.

2. «Онлайн маҳалла» электрон платформасида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ органларининг фаолиятини баҳолаш имконини яратиш.

Бунда, тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган баҳони солиқ органлари фаолиятининг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири этиб белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

27.

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини адолатлилик тамойили асосида белгилаш

1. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жавобгарлик чораларини, шу жумладан молиявий санкциялар ва маъмурий жарималарни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Солиққа оид битта ҳуқуқбузарлик учун ҳам молиявий санкция, ҳам маъмурий жарима кўзда тутилган ҳолатлар бўйича битта жавобгарлик чорасини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил ноябрь

3. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини, шунингдек, товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар миқдорини ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарар миқдорига мутаносиб равишда белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил ноябрь

28.

Солиқ низолари доирасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш

1. Иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишларни маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказиш.

2. Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқини таъминлаш.

3. Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатини уч йил этиб белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил октябрь

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

29.

Кредит қарзини ундириш тартибини такомиллаштириш

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланишини тўхтатиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил октябрь

Марказий банк

(Сайдуллаев),

Олий суд

(Исламов)

30.

Тадбиркорлар учун ҳисобот тизимини соддалаштириш

2024 йил 1 январдан бошлаб:

бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган статистик ҳисобот шаклларини бекор қилиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига топшириладиган статистик ва бошқа ҳисоботларнинг ягона рўйхатини тасдиқлаш. Бунда, рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилишни тақиқлаш;

ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш жараёнларини босқичма-босқич рақамлаштириш ҳисобига уларнинг қоғоз шаклини бекор қилиш;

давлат органларига статистик ва бошқа ҳисоботларни тақдим этиш жараёнларини босқичма-босқич Стандарт бизнес ҳисоботи тизимига мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Статистика агентлиги

(Бегалов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

31.

Қурилиш соҳасида рухсат бериш жараёнларини рақамлаштириш ва инсон омилини камайтириш

1. Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 январдан бошлаб ва Қарши шаҳрида 2024 йил 1 июлдан бошлаб эксперимент тариқасида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа таклифларини (эскиз) кўриб чиқиш ва келишиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш ҳамда инсон омилисиз тизимни яратиш. Бунда:

қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштиришни назарда тутган ҳолда Тошкент ва Қарши шаҳарларининг шаҳарсозлик «рақамли эгизаклари»ни ишлаб чиқиш;

объектларга бўлган талаблар (қавати, ҳажми, фаолият ихтисослашуви, қўшни ёндош бинодан оралиқ масофаси, автотураргоҳ ва яшил ҳудуд меъёрлари ва бошқалар) автоматик тарзда белгиланишини назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

2. Тошкент ва Қарши шаҳарларида ҳудудий Архитектура-қурилиш кенгашларининг объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа таклифларини (эскиз) кўриб чиқиш ва келишиш вазифаларини ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларига ва тегишли ташкилотларга юклаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

3. Модулли меҳмонхоналар қуриш ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари

2023 йил декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(Абдухакимов)

32.

Ислом молиясини жорий қилиш

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

исломий маҳсулотлар, хизматлар ва банклар фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратиш;

исломий маҳсулотлар ва хизматлар ҳамда уларни кўрсатувчи ташкилотларни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш;

ислом молияси асосида жалб этилган омонатларни ҳимоя қилиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Марказий банк

(Сайдуллаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

33.

Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш

Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва ўзининг тартибга солиш мақсадларига эришмаган, самарадорлиги ва натижадорлиги юқори бўлмаган тартибга солиш воситаларини бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

34.

Тадбиркорлар учун зарур хизматлар ва маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтириш

1. Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини кредиторлар учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар билан тўлдириш, реестрдан кўчирма олиш йиғими миқдорини камайтириш.

2. Тадбиркорлик субъектларининг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор этиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

3. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, лойиҳаларни шакллантириш ва бизнес-режалар ишлаб чиқишга кўмаклашиш ҳамда консалтинг хизматларини ягона дислокация тамойили асосида кўрсатиш мақсадида давлат хизматлари марказлари биноларига Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлимларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов)

35.

Ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш

1. Четдан олиб келинадиган табиий олмос, зумрад, сапфир каби қимматбаҳо тошларни қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш.

2.Қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотларига божхона божини ноль ставкада белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил октябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

3. Заргарлик саноати учун мутахассис сифатида жалб қилинган чет эл фуқароларига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани беришда ундириладиган йиғим миқдорини камайтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

36.

Саноат зоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш

Саноат зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даврини амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов)

37.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш

Юридик шахслар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан олинган электр энергиясини умумий тармоққа узатиш учун техник шартлар бериш ва шартнома расмийлаштириш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Бунда, тармоқларга уланиш босқичларини 30 — 35 фоизга ва келишиш муддатини 20 кунгача қисқартириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги

(Мирзамаҳмудов),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(Мустафоев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

38.

Транспорт логистикаси хизматларини ривожлантириш

Юк ташиш вагонларини чет эл корхоналарига ижарага беришда қўшилган қиймат солиғининг ноль даражали ставкасини қисқа муддатли (90 кунгача) шартномаларга нисбатан ҳам татбиқ этиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Транспорт вазирлиги

(Маҳкамов)

39.

Фитосанитария талабларини енгиллаштириш

Халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган товарларни импорт қилишда, экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификатини талаб этиш амалиётини бекор қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Воитов),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(Эргашев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

40.

Тадбиркорлар учун кредитлар бўйича мажбуриятларни бажаришда қулайликлар яратиш

Тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни, биринчи навбатда, мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қоплашга йўналтириш тартибини ўрнатиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Марказий банк

(Сайдуллаев),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

41.

Аҳоли ўртасида тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш ва ёшларга мотивация бериш

1.Тадбиркорлар куни муносабати билан давлат мукофотлари ҳамда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар (кейинги ўринларда — тақдирланган тадбиркорлар) ҳақида:

«Йилнинг илғор тадбиркорлари» китобини чоп этиш, ҳужжатли фильм ва қисқа видеороликлар тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;

ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар) маҳаллаларда тарқатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тақдирланган тадбиркорлар иштирокида умумий, ўрта махсус ва олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ёшлар учун ўқув курслари ва маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил сентябрь

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Абдурахмонов)

42.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда илгари сурилган ташаббуслар ижросини таъминлаш

1. Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда белгиланган ҳар бир вазифа масъул идоралар томонидан белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини назорат қилиш ва таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Назорат инспекцияси

(Саидкаримов),

Ҳисоб палатаси

(Турабов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Бизнес-омбудсман

(Қосимов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг ижро ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шу жумладан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тадбиркорлар фаолиятига таъсирини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, уларнинг натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот, шунингдек, зарур ҳолларда, мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар ой

1.

Д.А.Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси

2.

Д.С. Қосимов

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

3.

Лавозими бўйича

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ раиси

4.

Э.Т. Абдуллаев

«SUN-НIGНTECН» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

5.

Р.А. Абдуллаев

«Almerro Group» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

6.

Л.К. Белоусова

Ўзбекистон муҳандис-маслаҳатчилар уюшмаси директори

7.

О.О. Болтаев

«Well done» оилавий корхонаси раҳбари

8.

С.А. Голосова

«TRI-S-AUDIT» масъулияти чекланган жамияти директори

9.

А.К. Добрих

«IFTIНOR KIYIM SANOAT» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

10.

Ж.Т. Есмурзаев

«MEDICAL CENTRE» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

11.

Ф.Ф. Илясов

«ILYASOV» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

12.

А.А. Ирчаев

«Universal bank» АТБ кенгаши раиси

13.

Ж.Х. Исматуллаев

«Chust textile» масъулияти чекланган жамияти консультанти

14.

С.Р. Исонбаев

«Dentafill Plyus» масъулияти чекланган жамияти директори

15.

Й. Ласселсбергер

«Lasselsberger» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

16.

Г.Ғ. Маҳмудова

«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси

17.

Х.Р. Мамасаидов

«Dekos group» хусусий корхонаси раҳбари

18.

З.Б. Мустафаев

«Uzbek Leasing International А.О.» акциядорлик жамияти бош директори

19.

М.Ш. Мухамеджанов

«United Tax Advisors» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори

20.

С.С. Насретдинов

«Agro prodex group» масъулияти чекланган жамияти директори

21.

У.Т. Рахимов

«Kid’s Plate Distrubition» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

22.

У.Ж. Расулов

«Orient ceramic» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

23.

У.А. Сафаров

«Soliq kalkulyatori» масъулияти чекланган жамияти директори

24.

Ф.П. Тоштемиров

«K7 hotel management» масъулияти чекланган жамияти директори

25.

М.М. Тулаходжаева

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси кенгаши раиси

26.

Х.М. Ураков

«Navobod naslli parranda» фермер хўжалиги раҳбари

27.

З.К. Хашимов

«Anglesey Food» масъулияти чекланган жамияти Кузатув кенгаши раиси

28.

Т.М. Шарипов

«Procаb» масъулияти чекланган жамияти директори

29.

Ю.Б. Юсупов

«Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти директори

30.

Лавозими бўйича

Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши котиби

1. 2-банддан «2-иловага мувофиқ таркибда» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси