Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «
Микромолиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 369-модда), «
Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда), «
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «
Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги, «
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ, тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.
мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган кредит таъминоти турларидан бири.
14. «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига асосан, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кафолат берувчи ёки кафил қарзни қайтариш муддати тугагач, хизмат кўрсатувчи банкнинг биринчи талабига биноан шартномага мувофиқ қарз олувчининг қарзини тўлаши шарт.