«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ва «
Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этишни таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган қонун лойиҳаларини сифатли ва пухта ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий регламентга мувофиқ ўзларининг қонун лойиҳаларига доир фаолияти регламентларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар;
3. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Агар таклифлар ушбу Намунавий регламентнинг 10-банди талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилса, юридик хизмат уларни қайта ишлаш учун қайтариш ҳуқуқига эга.
49. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасида белгиланган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларидан ва бошқа органлар ва ташкилотлардан келишиш учун органга қонун лойиҳаси келиб тушган тақдирда қонун лойиҳасини келишиш бўйича асосий ижрочи тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатлар унинг ваколатига кирадиган органнинг бўлинмаси ҳисобланади.
1. Ушбу Асосий талаблар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «
Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Регламентига мувофиқ қонун лойиҳаси концепциясини, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларини тайёрлашда риоя этилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини методологик таъминлашни такомиллаштиришга йўналтирилган.
20. Қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «
Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.