Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек ўз уставлари асосида амалга оширадилар.
Агар сиёсий партиянинг устави, мақсадлари, вазифалари ва фаолият услуби Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид бўлса ёки олдинроқ худди шундай номдаги сиёсий партия ёки жамоатчилик ҳаракати рўйхатга олинган бўлса, бу партия рўйхатга олинмайди.
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, ушбу Қонунни, бошқа қонунчилик ҳужжатларини ёки ўз уставини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликнинг ёки уставнинг қайси нормалари бузилганлигини кўрсатган ҳолда бу хусусда партия раҳбар органларига ёзма тарзда хабар қилади ва бундай бузишларни бартараф этиш учун муддат белгилайди. Агар бузишлар белгиланган муддат давомида бартараф этилмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди сиёсий партиянинг фаолиятини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриши мумкин.
партия ушбу Қонун 3-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган хатти-ҳаракатларни содир этган ҳолларда ёки ўз фаолияти тўхтатиб қўйилганидан сўнг бир йил муддат ичида ўша хатти-ҳаракатларни такрор содир этган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори билан.
Сиёсий партияларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка ва ўз уставларига мувофиқлигини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги назорат қилади.